Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Қатъий белгиланган сотиш баҳолари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Қатъий белгиланган сотиш баҳолари
давлат органи томонидан маълум 
ижтимоий аҳамиятга молик товарлар учун белгиланади, масалан, ун, нон, нон 
маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, дори-дармонларнинг айрим турлари, 
бензин, автомобиллар ва шу кабилар учун. 
Эркин сотиш баҳолари
давлат органи томонидан баҳолари 
белгиланмайдиган бошқа товарлар учун қўлланилади, масалан, усти-бош 
кийимлари, пайафзал, конфетлар, қандолат ва шу кабилар учун. 
Улгуржи савдо корхоналаридан ўлароқ чакана савдо корхоналарида 
товарлар фақат сотиш баҳоларида ҳисобга олинади. Ушбу сотиш баҳолари ўз 
ичига товарларни сотиб олиш қиймати (таннархи) ва савдо устамаларини 
олади. Товарларнинг сотиб олиш қиймати чакана савдо корхоналарида худди 
улгуржи савдо корхоналаридагидек тартибда гувоҳлик берувчи ҳужжатлар 
асосида ҳисоб-китоб қилинади. Савдо корхонасининг маркетинг бўлими келиб 
тушган товарлар бўйича сотиш баҳоларини қайд этиш китобини юритади. 
Ушбу китоб қуйидаги шаклда юритилади: 
Товарларнинг чакана баҳоларини қайд этиш
реестри 
 
№ 
Товарнинг 
номи 
Сотиб 
олиш 
Савдо 
устамаси 
Товар-
нинг 
Янги 
баҳо 
Кири-
тиш 
Янги 
савдо 


баҳоси Фоиз Сумма 
сотиш 
баҳоси 
санаси устам
аси 
сум-
маси 










Кўк чой, № 95
1200 
10 
120 
1320 
1400 
1.03. 
2009 
200 
Чакана савдо корхоналари келиб тушган товарлар бўйича кейинги 
даврларда уларнинг чакана сотиш баҳоларини талаб ва таклифга мувофиқ 
оширишлари ҳамда пасайтиришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда юқоридаги 
чакана сотиш баҳоларини қайд этиш китобида қайта баҳоланган чакана нархлар 
тўғрисидаги ёзувлар 7-9 –устунчаларда кўрсатилади. 
Савдо устамалари чакана савдо корхоналарининг фойда олишларини 
асосий манбаи ҳисобланади. Товарлар бўйича турли савдо устамаларини 
қўлланилиши сабабли сотилган товарларга тўғри келадиган савдо устамаси 
суммаси уларнинг ўртача фоизи асосида топилади.
Чакана савдо корхоналарида улгуржи савдо корхоналаридан фарқли 
ўлароқ ҳар куни айнан қандай товарни ва қанча миқдорда сотилганлигини 
билиш қийин, яъни кассага кирим қилинган савдо пулини чакана савдо 
шаҳобчасида сақланаётган у ёки бу товарга тегишли эканлигини аниқлаб 
бўлмайди. Бунга с абаб шундаки ҳар бир товарнинг сотилиши чакана савдо 
шаҳобчпларида бевосита ҳужжат билан расмийлаштирилмайди. Шунинг учун 
чакана савдо корхоналарида товарлар ҳисобининг даврий тизими қўлланилади. 
Ушбу тизимга мувофиқ олдинги ва кейинги инвентаризация маълумотлари, 
шунингдек товарларнинг киримига оид маълумотлар асосида ҳақиқатда 
сотилган товарларнинг миқдори аниқланади ва топилган сумма чакана товар 
айланмаси ҳисобланади. Даврий тизимга асосан сотилган товарлар суммаси 
қуйидагича топилади: 
Ушбу тартибда аниқланган сотиш ҳажмини кассага кирим қилинган пул 
маблағлари суммаси билан таққослаш моддий жавобгар шахс томонидан савдо 
пулининг яширилганлиги ёки яширилмаганлигини аниқлаш имконини беради. 
Чакана савдонинг улгуржи савдодан фарқли жиҳатларидан яна бири 
шундаки, даврий тизимни қўлланилиши чакана савдо корхоналарида ҳар бир 
товар ҳаракатини соний жиҳатдан ҳисобга олиш имконини бермайди. Шунинг 
учун чакана савдо корхоналарида улгуржи савдо корхоналаридан ўлароқ 
товарларнинг қиймат жиҳатдан ҳисоби олиб борилади. Товарларнинг ҳақиқий 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish