Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Товарларнинг нақд пулга сотилишини ҳужжатлаштириш



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Товарларнинг нақд пулга сотилишини ҳужжатлаштириш
. Чакана 
савдо корхоналари савдо дўконларида товарларни нақд пулга сотиш давлат 
солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган назорат–касса машиналарини (НКМ) 
қўллаш орқали амалга оширилади. Савдо дўконларда «НКМ счётчиги 
кўрсаткичларини қайд этиш китоби» юритилади. Ушбу китобда ҳар куни 
счётчикнинг бош суммаси, кирими, қайтарилган чеклар ва счётчикнинг охирги 
суммаси ёзиб борилади. НКМ счётчигининг бош ва охирги суммалари 
йиғиндиси жами савдо тушумининг миқдорини ифодалайди. Қайтарилган 
товарлар бўйича савдо пули харидорга НКМ чеки асосида қайтарилади. Кун 
охирида барча қайтарилган чеклар варақга ёпиштириб чиқилади ва савдо 
дўкон мудирининг ҳисоботига илова қилинади. Кўп сонли НКМ лардан 
фойдаланаётган катта савдо шаҳобчаларида (Супермаркет, МУМ, БУМ ва 
бошқаларда) ишлатилмаган чеклар бўйича кун охирида савдо дўкони 
директори ва кассирлар иштирокида далолатнома тузилади, барча қайтарилган
чеклар алоҳида варақларга ёпиштирилади ва кассирларнинг ҳисоботлари билан 
бухгалтерияга топширилади. 
Чакана савдо шаҳобчалари орқали товарларни сотишдан тушган савдо 
пуллари корхонанинг кассасига кирим касса ордери асосида кирим қилинади. 
Ушбу ордернинг квитанциясини савдо дўкони мудири ўзининг товар-пул 
ҳисоботига га илова қилади. 


Товарларнинг кредитга сотилишини ҳужжатлаштириш. 
Ноозиқ овқат
товарлари кредитга республика резидентлари ҳисобланган жисмоний 
шахсларга товарларни белгиланган рўйхатга мувофиқ 2 йил муддатгача
сотилади.
Товарларни кредитга олиш учун харидор чакана савдо корхонаси раҳбари 
номига ариза, иш жойи ва охирги уч ойдаги иш ҳақи тўғрисида маълумотнома 
тақдим этади. Шу билан бир вақтда маълум бир мулкини гаровга қўяди. Савдо 
корхонаси раҳбарининг рухсати билан кредитга сотилаётган товарнинг энг 
камида 60% сотиш қийматини кассага кирим қилинади ва харидорга чек ёки 
квитанция тақдим этилади. Шундан сўнг савдо бўлими ва харидор ўртасида 
белгиланган шаклдаги «Топшириқнома- мажбурият» тузилади). Ушбу 
ҳужжатда харидор кредитга неча сўмлик товарни олгани, қанча нақд 
тўлаганлиги, товар қиймати тўловининг қанчаси кечиктирилганлиги, ўртача 
ойлик тўлов суммаси, неча фоизда кредитга сотилган товар учун тўлов 
тўланганлиги, тўловни қайси санадан қайси санагача тўланиши, қайси 
ташкилотнинг счётидан иш ҳақидан ушлаш шарти билан ўтқазиб берилиши, 
ушбу ташкилотнинг реквизитлари, товарни сотиб олган шахснинг паспорт 
маълумотлари ва бошқалар кўрсатилади. «Топшириқ-мажбурият» икки нусхада 
тузилади ва сотиб олувчи, савдо дўкон мудири ҳамда бош бухгалтер 
томонидан имзоланади 
Чакана савдо корхонасининг бухгалтериясида «Топшириқ –мажбурият» 
лар рўйхати тузилади Рўйхат асосида чакана товар айланмасига киритилган 
нақд пул тушуми, олинган топшириқ суммаси, олинган фоиз суммаси ҳисобга 
олинади. 
Корхона бухгалтерияси кредитга сотилган товарлар бўйича тузилган 
«Топшириқнома- мажбурият» лар асосида икки турдаги карточкаларни очади: 

1-карточка
«Тўлов муддати ўтмаган топшириқ- мажбуриятлар». Ушбу 
карточкада кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов муддати ўтмаган 
топшириқлар –мажбуриятлар бўйича маълумотлар кўрсатилади.

2-карточка
«Тўлов муддати ўтиб кетган топшириқ- мажбуриятлар». 
Ушбу карточкада кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов муддати ўтиб 
кетган топшириқлар-мажбуриятлар бўйича маълумотлар кўрсатилади. Бу 
маълумотлар харидордан ҳар бир кечиктирилган кун учун олинадиган пеня
суммасини ҳисоблашга асос бўлади. Тўлов муддати ўтиб кетган топшириқ-
мажбуриятлар бўйича қарзлар нақд йўл билан суд орқали ўндириб олинади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish