Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

хужжатлаштириш 
Товарлар киримини ҳужжатлаштириш
. Чакана савдо корхоналарига 
товарлар бевосита ишлаб чиқариш корхоналаридан, улгуржи савдо 
корхоналаридан, 
тайёрлов-улгуржи 
савдо 
корхоналаридан, 
хусусий 
тадбиркорлардан ва бошқа манбалардан келиб тушади. Товарларни кирим 
қилинишини ҳужжатлаштирилиши уларни қабул қилиб олиш жойига, ким 
томонидан келтирилганганлигига, қандай кўринишда келтирилганлигига, 
транспорт турига ва бошқа омилларга боғлиқ. Товарлар савдо дўконларига 
экспедиторлар орқали ёки савдо дўкон мудирининг ўзи орқали 
таъминотчиларнинг омборларидан, темир йўл станцияларидан қабул қилиниши 
мумкин. Бундан ташқари товарлар улгуржи савдо корхоналари томонидан 
марказлаштирилган тарзда ҳам етказиб берилиши мумкин. Товарлар тараларда, 
масалан, халталарда, бочкаларда, шишаларда ва бошқа идишларда ёки 
тараларсиз келиб тушиши мумкин.
Чакана савдо корхоналарига марказлаштирилган ҳолда улгуржи савдо 
корхоналари томонидан етказиб берилган товарлар омбор мудири ёки савдо 
дўкон имудири томонидан сон ва сифат жиҳатдан қабул қилинади. Қабул 
қилиш вақтида сон ва сифат жиҳатдан четланишлар аниқланса “Қабул қилишда 
сон ва сифат жиҳатдан аниқланган четланишлар тўғрисида далолатнома” икки 
нусхада тузилади, бундай четланишлар аниқланмаганда омбор мудири 
товарларни кузатиш ҳужжатига (счёт-фактура, ТТН) қабул қилиб олганлиги 
тўғрисида имзо чекади. 


Савдо корхонасига экспедиторлар орқали келтирилган товарлар олдин 
марказий омборга топширилади ёки корхона раҳбарининг фармойиши асосида 
бевосита савдо дўконларига тарқатилади. Марказий омборларга келиб тушган 
товарларни омбор мудири экспедитордан сон ва сифат жиҳатдан қабул қилиб 
олади.
Чакана савдо корхонасининг марказий омборига келтирилган товарларга 
савдо бўлими савдо устамаларини белгилайди ва улар сотиш баҳоларида 
кирим қилинади. Корхона раҳбарининг фармойишига кўра товарлар савдо 
дўконларига сотиш баҳоларида юк хатлари орқали тарқатилади. Бундай юк 
хатлари икки нусхада ёзилади, унга савдо корхонаси раҳбари ва бош ҳисобчиси 
қўл қўяди, шунингдек омбор мудири товарни топширганлиги, савдо дўкон 
мудири эса товарни олганлиги тўғрисида имзо чекади. Бевосита савдо дўкон 
мудирининг ўзи томонидан таъминотчилардан олиб келтирилган товарлар 
савдо дўконга чакана савдо корхонаси савдо бўлими белгилаб берган савдо 
устамалари билан кирим қилинади.
Чакана савдо корхоналарига келиб тушган товарлар бўйича счёт-
фактураларга уларни кузатувчи транспорт ҳужжатлари (ТТН, темир йўл 
наклоднойлари, юк квитанцияси, инвойс, тортиш- таҳлил далолатномалари, 
товар ёрлиқлари ва бошқалар), сифат сертификатлари ва бошқа ҳужжатлар
илова қилинади. Барча кирим ҳужжатлари савдо дўкон мудирларининг 
ҳисоботлари билан биргаликда чакана савдо корхонасининг бухгалтериясига 
топширилади.
Чакана савдо корхоналарига кирим қилинган товарлар нақд пулга, 
кредитга, майда улгуржи тарзда сотилиши мумкин, шунингдек турли 
сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish