Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


 Дори воситалари таъминотини ташкил этишда халқаро тажриба



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   283
Bog'liq
(2)

 
2.3. Дори воситалари таъминотини ташкил этишда халқаро тажриба 
Соғлиқни сақлаш соҳаси, ижтимоий йўналтирилганлиги ва аҳамияти 
сабабли, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузилма шаклидаги жамият ва 
давлатнинг диққат марказида бўлади. Бундаасосий эътибор соғлиқни 
сақлашни, жумладан, дори воситалари таъминотини давлат томонидан хар 
томонлама жиддий тартибга солишга ва ушбу соҳани жамият (давлат) 
манбаларидан молиялашга қаратилади. Аҳолининг жон бошига тўғри 
келадиган харажатлар даражаси ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан ялпи 
харажатлар улуши каби кўрсаткичлар билан бир қаторда, миллий соғлиқни 
сақлаш тизимининг муҳим кўрсаткичи – бу давлат ва хусусий манбалардан 
молиялаштирилиш тизими ҳисобланади (1.1-расм). 
2.1-расм. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш манбалари, шу 
жумладан, дори воситалари таъминотини молиялаштириш манбалари 
БЮДЖЕТ
МАЖБУРИЙ 
СУҒУРТАЛАШ
АҲОЛИ ҚЎШМА 
ТЎЛОВИ
ИХТИЁРИЙ 
СУҒУРТАЛАШ
СУҒУРТАЛАНМАГАН 
АҲОЛИ МАБЛАҒЛАРИ
ДАВЛАТ (ЖАМИЯТ) МАНБАЛАРИДАН 
МОЛИЯЛАШТИРИШ
ҲУСУСИЙ МАНБАЛАРДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ 
МОЛИЯЛАШТИРИШ


67 
Дастлабки иккита кўрсаткич бўйича қатъий қонунийликмавжуд: 
мамлакатда иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли 
жон бошига нисбатан солиштирма кўрсаткичлари ва ЯИМга нисбатан 
соғлиқни сақлаш харажатлари улуши шунчалик юқори бўлади. 
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар, 
молиялаштириш тузилмаси турлича бўлиши мумкин. 
Масалан, АҚШ ва Мексика сингари давлатларда соғлиқни сақлашни 
хусусий маблағлар ҳисобидан молиялаштириш нисбати юқори. Бироқ, АҚШ 
дунёда ЯИМга ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган харажатлар бўйича 
жаҳонда етакчи ўринни эгалласа ва Мексика эса биринчи ўттизта давлатлар 
қаторига ҳам кирмайди. 2012 йилда АҚШда соғлиқни сақлаш харажатлари 
ЯИМнинг 16,9 фоизини ташкил қилди, аҳоли жон бошига сарф қилинган 
харажатлар (харид қобилияти паритети бўйича) 8 745 АҚШ долларини 
ташкил қилди. Бошқа ривожланган давлатлар учун бу қўрсаткичмос равишда 
9-12% ва 3-6 минг АҚШ долларини ташкил қилади.Ўзбекистон Республикаси 
бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда, бу кўрсаткичларда 
жуда орқада қолмоқда. 
АҚШдан фарқли ўлароқ, кўплаб ривожланган мамлакатларда соғлиқни 
сақлашга сарфланадиган давлат харажатлари хусусий ҳаражатлардан 
юқоридир. Жамият шу тариқа давлат орқали хар бир инсоннинг соғлиғини 
сақлаш ҳуқуқини амалга ошириш,жамият соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини 
яхшилаш, жамиятда ижтимоий ҳимояланиш даражасини оширишни 
таъминлашга интилади. ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш ҳаражатлари 
даражаси бўйича етакчи давлатлар Дания ва Нидерландия бўлиб, аҳоли жон 
бошига ҳаражатлар бўйича эса Норвегия ҳисобланади. 
Давлатнинг соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришдаги етакчи 
роли кўплаб ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш даври иқтисодиётига эга 
мамлакатларга хосдир. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасида давлат 
бюджетидан соғлиқни сақлашни молиялаштириш улуши 2013 йилда 14,4% 
ташкил этган (Пардаев У.У. Проблемы современной экономики, N 4 (52), 


68 
2014). Бироқ, бу мамлакатларда молиялаштирилишдаги етишмовчиликлар 
сабабли, кўп ҳолларда амбулатор касалларни дори воситалари таъминоти 
давлат томонидан тақдим этиладиган тиббий хизматлар таркибига 
киритилмаган. ЖССТ тавсиялари бўйича бирламчи тиббий-санитар 
ёрдамнинг таркибий қисми бўлган “Асосий дори воситалари рўйхати”га 
кирган дори воситалари ҳақида гапирганда ҳам шундай ҳолат кузатилади (1.2 
бўлимга қаранг). 
Соғлиқни сақлашнинг барча харажатлари каби аҳоли жон бошига дори 
воситаларига бўлган харажатлар бўйича ҳам АҚШ бошқа барча мамлакатлар 
олдида. 2010 йилда АҚШда аҳоли жон бошига дори воситаларига ҳаражатлар 
ўртача 885 долларни, ривожланган Европа мамлакатларида эса ўртача 500 
АҚШ долларини ташкил этди. 
Жамият (давлат) манбаларидан молиялаш услубига кўра барча миллий 
соғлиқни сақлаш тизимларини икки асосий моделга бўлиш мумкин: бюджет 
ва мажбурий тиббий суғурта (МТС) модели (1.1-расм). Бюджет моделида 
молиялаштириш манбаси давлат бюджети бўлиб, бу маблағлар солиқлар ва 
йиғимлар кўринишида бўлади. Ушбу маблағларнинг кўрсатилган тиббий 
хизматларга тўлаш учун сарфланишимарказий ва ҳудудий соғлиқни сақлаш 
бошқармалари томонидан назорат қилинади. МТС моделида молиялаштириш 
манбалари суғурта фондлари ёки бошқа ташкилотлар (масалан, Германияда 
шифохона кассалари деб аталади) бўлиб, улар иш берувчилар, ходимлар ва 
давлатнинг (меҳнатга лаёқатсиз аҳоли учун) суғурта бадаллари шаклида 
маблағ йиғади. Суғурта жамғармалари нафақат маблағ тўплаш билан бир 
қаторда тиббий хизматларни сотиб олишга мақсадли сарфланиши билан хам 
шуғулланишади (Лиситсин Ю.П. ва бошқалар, 2013). 
Бюджет модели ўз вақтида Совет Иттифоқига аъзо мамлакатларда 
ишлаган. Ҳозирда у Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Янги Зеландия, 
Норвегия, Португалия, Финляндия ва Швецияда каби давлатларда амал 
қилади. МТС модели Австрия, Белгия, Германия, Исроил, Люксембург, 
Нидерландия, Франция, Чехия, Швейцария ва бошқаларда амал қилади. 


69 
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда боджет модели бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича 
комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли Фармони ва 
“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 
бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-
босқич жорий этилади. 
Бюджет моделининг устунлиги, одатда, тиббиёт ташкилотларини 
давлатга тегишли бўлганлиги туфайли уларни ва пул оқимларини 
бошқаришнинг соддалиги ҳисобланади. Камчиликлари эса,тиббий хизмат 
кўрсатувчилари ва уларнинг тўловчилари ягона соғлиқни сақлаш тизимига 
киритилганлиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу моделнинг иқтисодий 
самарадорлигини пасайтиради.
МТС модели мақсадли йўналтирилган суғурта бадалларини 
тўплайдиган мустақил молиялаштириш манбалари бўлишини тақозо этади. 
Тиббий хизмат кўрсатувчи (давлат, хусусий ва давлат-ҳусусий шерикчилиги 
шаклидаги)ташкилотлар тўловчи билан расмий равишда боғлиқ эмас. Бироқ, 
бундай моделни бошқариш анча мураккаб бўлиб, бошқарув харажатларини 
ошириши мумкин. Ҳудудларга бириктириш тамойилидан фойдаланиладиган 
бюджет моделидан фарқли ўлароқ, одатда МТС моделида, умумий амалиёт 
шифокори ва тиббиёт ташкилотининг эркин танланишини назарда 
тутганлиги сабабли,тиббий ҳизматлар истеъмолчилари ва тўловчиларининг 
ҳаражатлар ошиши мумкин. 
Аслида, бир моделнинг бошқасидан устунлиги исботланмаган. Ҳар бир 
миллий соғлиқни сақлаш тизими давлат сиёсатига ва уни шакллантиришнинг 
тарихий шароитларига боғлиқ. У ёки бу моделни танлаган мамлакатларда 
танланган моделнинг камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд тизимнинг 
самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Ушбу 
механизмлардан бири тақдим этилаётган тиббий хизматлар учун (масалан, 


70 
шифохонага борганингизда, касалхонада қолиб кетганда ва ҳоказо) аҳоли 
томонидан қисман қопланадиган расмий ўрнатилган ёки ўзгарувчанқўшма 
тўловлар бўлиб, бу ушбу хизматларнинг ортиқча истеъмолини олдини олиш 
имконини беради. 
Қўшма тўловлар давлат соғлиқни сақлаш тизими ёки МТС тизими учун 
қўшимча маблағ манбаи ҳисобланади. Молиялаштиришнинг жамият (давлат) 
манбаларига қўшимча равишда хусусий манбалардан ҳам фойдаланилади. 
Буларга иш берувчилар ва ишчиларнинг ихтиёрий тиббий суғурта тизими 
(ИТСТ), шунингдек, суғурта қилинмаган аҳоли томонидан уларга 
кўрсатилган тиббий хизматларини тўлиқ қопланишикиради (1.1-расмга 
қаранг). Соғлиқни сақлашниБюджет ёки МТС моделлари орқали 
молиялаштирилувчи Европа мамлакатларида, ИТСТ асосан мажбурий 
кафолатлар 
дастурига 
киритилмаган 
хизматларни 
суғурталашга 
мўлжалланган. АҚШда, Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, анъанавий 
равишда ИТСТ тиббиётни молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. 
Шу билан бирга, сўнгги йилларда мазкур мамлакатда соғлиқни сақлаш ва 
ижтимоий муҳофазани таъминлаш бўйича давлат мақсадларига мос 
келадиган,МТСни ривожлантиришга қаратилган соғлиқни сақлаш тизими 
ислоҳотлари амалга оширилмоқда.
Молиялаштиришнинг давлат манбалари кам ёки мавжуд бўлмаган, 
ИТСТ бўлмаган ва тиббий хизматларни тўлашнинг асосий манбаи аҳоли 
маблағлари бўлган ривожланаётган давлатлар аҳолиси бу борада энг 
ҳимояланмаган 
аҳоли 
ҳисобланади. 
Амалиёт 
шуни 
кўрсатадики, 
суғурталанмаган аҳолининг мавжудлиги тиббий ёрдам олишга кеч мурожаат 
қилиш, касалликнинг янада ривожланган шаклларида мурожаат қилиш, 
тиббий хизматларнинг қимматлилиги ва мазкур ҳаражатлар шахсий 
банкротликка олиб келиши туфайли уларни кўпинча рад этилишига олиб 
келади (Лисицин Ю.П. ва бошқалар, 2013). 
Ҳозирда умумқабул қилинганки, бирламчи тиббий-санитар хизматидан 
фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил 


71 
этиш ва ихтисослаштирилган ёрдамни мувофиқлаштиришни биринчи поғона 
(умумий амалиёт) шифокорлари амалга оширадиган модельэнг самарали 
тиббий ёрдамни ташкил қилиш модели сифатида эътироф этилади. Ушбу 
модел тиббий ёрдам билан аҳолининг энг кенг қамровини таъминлайди, бу 
эса аҳолининг турли қатламларида ўлим ва касаллик даражасининг 
пасайишига, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимидаги инвестициялар 
иқтисодий самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларига олиб келади. 
Соғлиқни сақлаш кўпинча давлат манбаларидан молиялаштирадиган 
ривожланган мамлакатларда давлат (суғурта) кафолатлари деярли барча 
турдаги тиббий хизмат турлари, жумладан амбулатория шароитида 
ишлайдиган шифокорлар, диагностика таҳлиллари, кўплаб касалликлар учун 
стационар даволанишни, фавқулодда ва шошилинч тиббий ёрдамни, 
акушерлик хизматларини, тиббий-ижтимоий хизматларни қамраб олади. Ҳеч 
қайси давлат тиббий эҳтиёжларнинг тўлиқ қондира олмаслиги сабабли, 
давлат кафолатларининг пакетларига чекловлар киритилган (масалан, 
косметик, стоматологик ва психотерапия хизматлари кўпинча чиқариб 
юборилади) 
ва 
тиббий 
хизматлар 
меъёрлаштирилади. 
Натижада, 
кафолатланган хизматлар ва мавжуд молиявий ресурслар ўртасида мувозанат 
ўрнатилади. 
Ривожланган мамлакатларда давлат (шу жумладан суғурта) 
кафолатлари тўплами нафақат стационарда, балки амбулатор шароитда ҳам 
дори воситалари таъминлашни ўз ичига олади. Дори воситаларини етказиб 
бериш тизимига ишлаб чиқарувчи компаниялар, улгуржи савдо 
ташкилотлари ва дорихоналар (ёки дорихона тармоқлари) жалб этилган. 
Улгуржи савдо ташкилотлари дори воситаларини хам шифохоналарга ва хам 
дорихоналарга етказиб беради. Баъзи ҳолларда ишлаб чиқарувчилар 
томонидан тўғридан-тўғри жўнатмалар ҳам амалга оширилади. Дорихоналар 
амбулатор беморларга дори воситалари беришни амалга оширади. 
Дори воситаларини истеъмол қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш 
сингари, чекланади, меъёрлаштирилади ва тартибга солинади. Бу ҳолатлар, 


72 
ривожланган мамлакатларда дори воситалари сарф-харажатлари соғлиқни 
сақлашга сарфланадиган барча харажатларнинг ўртача 20 фоиздан кўпроқ 
ташкил этиши билан боғлиқ. ХХ асрнинг90-йилларда соғлиқни сақлаш 
харажатларининг юқори ўсиш суръатлари туфайли дори воситалари 
таъминоти харажатларини камайтириш ва ушлаб туриш зарурияти ҳақидаги 
савол кўтарилди. 2000-2008 йилларда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар 
самарасида ривожланган мамлакатларда дори воситалари харажатларининг 
ўртача йиллик ўсиш суръати тахминан 10% дан 4% гача камайди. 2009-2012 
йилларда глобал иқтисодий инқироз ва давлатлар бюджетлари камомадининг 
пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда, улар нафақат ўсмаган, балки камайган. 
Иқтисодий коньюктурадан қатъий назар,тиббий хизматлар ва дори 
воситалари ҳаражатларининг ўсишини чеклаш, шунингдек, давлат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурати муҳим 
аҳамиятга эга. Дори воситалари таъминотининг ўзига хос миллий 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,дори воситалари таъминоти соҳасида 
қуйидаги стандарт "усуллар" ишлатилади: 
-
дори воситаларини қўллашни меъёрловчи ва тартибга солувчи 
касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари; 
-
давлат кафолати доирасида субсидияланадиган (қопланадиган) дори 
воситаларининг чекланган рўйхати; 
-
нархларни тартибга солиш ва қайта қоплаш нархларини ўрнатиш, савдо 
устамаларини тартибга солиш; 
-
тиббий технологияларни баҳолаш ва хавфларни тақсимлаш; 
-
аҳоли томонидан қисман тўлов билан қўшимча тўлаш (дори воситалари 
қадоқларига боғланган, референт нархига нисбатан қўшимча тўлаш ва 
б.); 
-
генерик дори воситаларини истеъмол қилиш оширишга қаратилган чора-
тадбирлар (препаратларни халқаро патентланмаган номи билан ёзиш, 
генерикларга алмаштириш қоидалари, дорихоналарни иқтисодий 
рағбатлантириш, шифокорларнинг мотивацияси); 


73 
-
"параллел савдо" ("параллел импорт") ни рағбатлантириш. 
Халқаро амалиётда тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари сифатида
бир томондан, клиник қўлланмалар, иккинчи томондан, тиббий ёрдамнинг 
чекловчи стандартлари тушунилади. Клиник қўлланмалар шифокорлар 
уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ва асосан тавсиявий характерга эга 
бўлади. Улар тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, диагностика ва даволашнинг 
замонавий усулларини жорий этиш, асоссиз кўрсатмаларнинг сонини 
камайтиришни мақсад қилиб қўйган. Клиник қўлланмаларда диагностик ва 
терапевтик аралашувлар бўйича аниқ маълумот ва бажариш кетма-
кетлигини, муайян ташхис қўйилган беморларни батафсил даволаш 
режасини, тиббий аралашувларни амалга ошириш учун кўрсатмалар ва 
қарши кўрсатмаларни, шунингдек фармакотерапия режими мавжуд. Клиник 
протоколлар исботланган самарадорлик ва хавфсизлик кўрсаткичларига эга 
бўлган тиббий технологияларга, жумладан фармакотерапияга асосланади. 
Дунёда тан олинган клиник қўлланмалар –Буюк Британия Соғлиқни сақлаш 
ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш миллий институти (National Institute 
for Health and Care Excellence, NICE), АҚШ, Шотландия ва Финландия 
шифокорлар жамиятлари томонидан ишлаб чиқилган. 
Ривожланган мамлакатларда клиник қўлланмалар давлат (суғурта) 
кафолати бўйича тиббий аралашувларни тўлаш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Шу билан бирга, молиялаштиришнинг паст даражасига эга бўлган 
мамлакатларда тиббий ёрдамнинг чекланган стандартлари жорий этилмоқда. 
Бу стандартлар маълум бир касалликда давлат кафолати пакети доирасида 
қандай тиббий ёрдам кўрсатилишини белгилайди. Стандартлар клиник 
қўлланмалар билан мувофиқлаштирилади, аммо уларда қўлланилган тиббий 
технологиялар ва дори воситалари рўйхати чекланган. Клиник 
қўлланмалардан фарқли ўлароқ, чекловчистандартлар нафақат тасдиқланган 
терапевтик самарадорлик, ишончлилик ва иқтисодий самарадорлик 
мезонлари, балки соғлиқни сақлаш тизимининг мавжуд молиявий 


74 
ресурсларидан, тиббий ёрдамга тузилган эҳтиёж ва тиббий муассасаларнинг 
моддий-техник ва ходимлар таъминоти билан ҳам боғлиқдир. (1.2-расм). 
2.2-расм. Дори воситаларини клиник кўрсатмаларга, парвариш қилиш 
стандартларига ва қайта қопланадиган дори воситалари рўйхатига киритиш 
мезонлари 
Тиббиёт стандартлари асосида тиббий хизмат ва дори воситалари 
рўйхати тузилади ва улар давлат кафолати пакети доирасида тақдим этилиши 
зарур. Давлат (жамият) манбаларидан қопланадиган дори воситалар рўйхати, 
одатда ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари рўйхати деб номлаш 
қабул қилинган. Одатда бундай рўйхатлар халқаро патентланмаган номлари 
(ХПН) остида шакллантирилади ва улар шифокорлар томонидан тавсия 
этиладиган, рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини ўз ичига олади. 
Чекловчи рўйхатлар, одатда, "ижобий" бўлади, яъни улар ҳаражатлари 
қопланадиган дори воситаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, рўйхатлар 
"салбий" бўлиши мумкин, яъни истисноларни акс этиши мумкин. 
Ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари рўйхатлари муайян мамлакатда 
қабул қилинган асосий дори воситалари рўйхатлари асосида тузилади. Улар, 
шунингдек, асосий дори воситаларирўйхатлари билан мос келиши ҳам 
мумкин. Давлат (оммавий) манбаларидан тўланадиган дори воситалари 
рўйхатлариасосий дори воситалари рўйхати сифатида қабул қилиниши 
мумкин. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish