84
-
университетларда жойлашган ихтисослаштирилган
лабораториялар ва
тадқиқот марказлари;
-
инновацион лойиҳалаш компаниялари;
-
клиникагача тадқиқотлар, технологияларни ишлаб чиқиш, клиник
тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида хизмат кўрсатувчи сервис
компаниялари.
Фармацевтика соҳаси
таркибига, истеъмолчиларга маҳсулотни етказиб
бериш (дистрибьюторлар – улгуржи сотувчилар, логистика операторлари,
дорихона ва дорихоналар тармоғи – чакана сотувчилар),
маркетинг
технологиялари (фармацевтик маҳсулотларни савдосини юргизишга
ихтисослашган компаниялар), фармацевтика соҳаси вакилларини ахборот
хизматлари кўрсатиш (маркетинг тадқиқот компаниялари,
ихтисослашган
фармацевтика нашрлари, Интернет-ресурслар) кабилар билан боғлиқ
бизнеслар киради. Фармацевтика соҳаси учун кадрлар тайёрлашга
ихтисослашган таълим муассасалари ҳам соҳанинг тенг ҳуқуқли вакиллари
ҳисобланади.
Фармацевтика соҳасига алоқадор фаолият соҳалари турли-туман
бўлишига қарамасдан, фармацевтика саноати тизим ҳосил қилиш
мезонига
эга, чунки бошқа барча корхоналар унга ёрдам беришвазифасини бажаради.
Истисно тариқасида, дорихона соҳаси чакана сотувчи вазифасини
бажаришдан ташқари, тиббий ёрдам тизимининг ажралмас қисми бўлган,
беморларга фармацевтик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган.
Фармацевтика саноати бир вақтнинг ўзида дори воситаларининг ҳам
кимёвий-технологик, ҳам биотехнологик ишлаб чиқаришини қамраб олади.
Фармацевтика саноати таркибида ўз ишлаб чиқариш дастурларини амалга
оширувчи ва контракт ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар
мавжуд. Фармацевтик субстанцияларни ишлаб чиқариш кўпинча алоҳида
фаолият тури ҳисобланади. Компаниялар, ўз маҳсулотлари портфели таркиби
ва йўналтирилганлиги, жумладан рецепт бўйича ва
рецептсиз сотиладиган
дори воситалари ишлаб чиқариши билан хам фарқланади. Компания
85
фаолияти муайян дори шаклида (масалан, инфузион эритмалар) ишлаб
чиқаришни ўз ичига олиши мумкин. Фармацевтика корхоналари иш жараёни
(бизнес) миқёси, шунингдек уларнинг сотув бозорларига (глобал, минтақавий
ёки маҳаллий бозорлар) йўналиши бўйича фарқ қилади. Бироқ, соҳа учун
асосанинновацион ва генерик компанияларга бўлиниш ҳисобланади.
Инновацион компаниялар патентлар билан ҳимояланган оригинал дори
препаратларни ишлаб чиқади ва сотадилар. Авваламбор улар глобал бозорга
йўналтирилган йирик халқаро компаниялардир. Улар соҳанинг асосини
ташкил этади, чунки айнан уларнинг маҳсулотларисотув ҳажми бўйича
етакчи бўлади ва айнан ушбу компаниялар янги ишланмаларга ва дунё
фармацевтика соҳаси инновацион ривожланишига маблағ киритувчи
асосий
инвесторлардир. Инновацион компанияларнинг рақобатда афзалликлари
шундаки, бозорга улар томонидан киритилган дори воситаларининг асосий
қисми амалиётда ишлатилаётган дори воситаларига нисбатан самарадорлик
ва хавфсизлик жиҳатидан клиник афзалликларга эга.
Уларнинг саъй-
ҳаракатлари туфайли, фармакотерапияда очилаётган янги имкониятлар
инновацион компанияларга ўз маҳсулотларига юқори нархларни белгилаш,
патент муҳофазаси даврида киритилган маблағларнинг қайтариб олиш ва
инновацион жараёнда инвестицияларни янада
кенгайтириш имкониятини
беради. Айнан шу корпорациялар дунё фармацевтика саноатида сотиш
ҳажми бўйича етакчиларидир (2.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: