Book · May 004 citations reads 124 author


-нинг,-ни ўрниға  -ди, -ти



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana10.04.2022
Hajmi0,6 Mb.
#540886
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
AshuraliZohiriy

-нинг,-ни
ўрниға 
-ди, -ти
ишлатиладир. Баъзан уни ҳам 
ташлаб ишлатиш бор. 
Масалан: сичқонди уйи, итти боласи, гулди уруғи, гапти пўс калласи, ўтти ўчирди, 
читти олди, эшикди очти, қозонди синдирди. 
Сизи кўрдим. Бизи уйимизга боринг. Уками тўни қани? Сизи бошингиз 
тузалдими? 
1
«Шарқ ҳақиқати» 12–сон ўртоқ Қ.Рамазон мақоласига қаралсун. 


Сўзлаш тилида қондай айтилса айтилсун, ёзувда сарфий асосни бузмаслиқ керак. 
(Бундоқ тамсиллар жуда кўб, сўз чўзилмасун учун шу билан кифояланамиз). 
Энди
«-дур»
тўғрисида, алоҳида тўқтаб ўтиш лозим кўрилди. 
Эски (араб) алифбе имломизда -дьр, -дир, -дур нусхаларида ёзилиб келганидак, 
ҳозирғи янги (лотин) алифбемизда ҳам бир неча нусхада ёзилмоқдадур. 
Ингичка сўзларда -dir, йўғон сўзларда -dьr, озарбайжон газеталарида (юқоридағи 
бўғимға тобе қилиниб -dyr (dytylmysdyr -дутуллушдур) нусхаларида — уч шаклда 
ёзилиб келмоқда. 
Ҳолбуки, бу мустақил сўз бўлиб, асли «турур»дур. 
Форсда 
«аст», франсузчада «ас» ҳам шу маънидур. 
Демак, борғондур — «борғон турур», гуфтанаст (гуфтан аст) — айтмак турур 
дегани. 
Бу кўб истеъмол қилинғонлигидан «турур» нинг охирғи икки харфи енгиллик учун 
ташланиб «тур» қолғон. Эски адабиётда «қилибтур», «сотибдур» ёзилғони учрайдир.
«т»
билан 
«д»
нинг чиқиш ўрни (махражи) жуда яқин бўлғон сабабли (Тошканд 
шевасининг «жўжа», Фарғонанинг «чўжа»си ёнглиғ) «товуш-довуш» «тўпчи-дўпчи» 
дейилгандак, «тур»-«дур» бўлиб кетган. 
Энди буни «мустақиллиғини йўқотғон» деб, ўзидан илгариги сўзга тобе қилиб,
турли нусхада, хатто, ҳеч тўғри келмайдурғон қолипқа солиб «-dьr, -dir» ёзиш — тилни 
бузушдур: «боргандьр» деб ўқушлиқ ўқуғучиға қийинлиқ келтиргандак, турли ўринда, 
турли нусхада ёзишлиқ ёзғучиға ҳам қийинлиқ келтирадур. 
Шунинг учун, буни ўзидан илгариги сўзга тобе қилмасдан ҳамма ерда бир нусхада 
«
-дур
» ёзишлиқ керак. Бу — ўқуғучи учун қулайдур. 
“Қизил Ўзбекистон”, 1929 йил 29-март, 72-сон 
ЛАБ ОҲАНГИ ТЎҒРИСИДА 
Бизда лаб оҳанги бор. Лекин, қирғиз ва озарбайжонлилардағи сингари ёки 
сингармунизм қоидаси сингари «бошдан оёғиғача» қатъи бир йўлда эмас, кўпинча 
(феълларда) ўзак бўғумлардағина бор. Ҳам аввалги бўғимдағи ўтрунинг узун-қисқа, 
қолин-ингичкалигига тобеълиқ йўқ. 
Масалан: oqu, toqu, coqu, noqu. Буларнинг аввалги бўғумидаги «о» чўзғуси, 
кейинги бўҚимда ҳам ўтру келишни талаб қилсада, ўз авжидагина эмас, балки анча 
пасайган авжда ўтру талаб қиладур. 
Шунинг учун уларни «oqo, toqo...» деб ёзиб бўлмаганга ўхшаш «oqь, toqь» деб 
ёзиб булмайдур. 
Негаким, буларнинг охирида аввалги бўғимдаги ўтрyнинг зўрға етиб келган 
«қуввати бор», дегач, уни: «oqь, toqь...» нусхасида, «зўрға етиб келган» дегач, уни ав-
валги бўҚимдай «о» билан ёзиб бўлмайдур. 
Кейинги бўғимда бўладурғон иккинчи бир ўрин: «yzym, tyxym, toruq, qutul, nuqul» 
сингари «м» («m») қўшимчаси билан исмга айландурғон сўзларда ҳам йўқоридағи 
сўзларға ўхшаш «м» («m») дан илгари ўтру талаб қиладурлар. Масалан: «tozym» (чидам 
маънисида), «buo im», «orum» сингари ясалма сўзлар ҳам «yzym» исми олган ҳақни талаб 
қиладурлар. 
Агар шундоқ қилинмаса, баъзи жойларда эгалик олмошларининг биринчи шахс 
аломати бўлғон «м» қўшилҚон исмлардан ажратиб бўлмай қоладур. 
Масалан: олайлик икки турли маънида келадурган «ўр» (or) сўзини: 
1—бўғдойни ўр! (жне); 2—хандоқ, чуқурлик маъниларида келадур. 
Маним ўрим — хандағим маъносини англамоқ учун «ўрим» (orьm) ёзсақ, 
«биринчи ўрим беда» маъносидагини ҳам «ўрим» (orьm) ёзсак, иккаласининг фарқи 
бўлмай қолади. 
Шунинг учун иккави икки турли ёзилиши керак. 


Шунга ўхшаш ўрта ҳарфи ўтру чўзғили буйруқлар «қ»(q), «к» (k) билан исм, 
сифатка айлантириладурғон бўлғонда ҳалиги «қ(q), к» (k) илгари ўтру чўзғиси 
келтирилишини талаб қиладилар. Масалан: koruk, tyzyk, boluq, juluq, buzuq, jygyryk 
сингари сўзлардир. 
Буларнинг шундай ёзилишиға — туғилишдан шу шаклда бўлғон, «joruq» ҳам 
узак-буйруғнинг охири «u» бўлғон «quruq» сингари сўзлар жела тортадурлар. Улар ҳам 
шундоқ ёзилсун деб талаб қиладурлар. 
Аммо 
қўшимчалар 
ўзакларга 
(ўтру 
тўғрисида) 
тобе 
бўлмайдирлар. Масалан: 
1 -

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish