Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Маданий ҳаёт. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ



Download 2,78 Mb.
bet40/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Маданий ҳаёт. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Ўз даврида Турк ҳоқонлигидаги маданий жараёнлар Буюк ипак йўлидаги кенг куламдаги, халкаро алоқалар туфайли жамиятдаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий воқеалар билан ўзаро боғлиқликда ривожланиб борди. Ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ва дашт қабилалари ўртасидаги маданий алоқалар айниқса кучайди. Бу даврдаги маданий ҳаёт моддий маданият буюмлари, меъморчилик ва санъат, дин ва ёзув қабиларда ўз ифодасини топди.
Таъкидлаш жоизки, Ўрта Осиёнинг турк ҳоқонлиги таркибига кирган давридаги моддий маданияти узида мах;аллий утрок, халқлар ва кўчманчи туркларнинг муштараклигини акс эттиради. Уларнинг умумийлиги қурол-аслаха, зеб-зийнат буюмларининг ўхшашлигида, кимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар кўринишида ўз аксини топган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, моддий маданиятдаги умумийлик, аввало, Ўрта Осиё шахар ва қишлоқлари ҳамда турк ҳоқонлари манфаатларининг умумийлиги билан боғлиқ эди.
Турк ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиё халқлари зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик, монийлик, шомонлик каби динларга эътикрд қилган бўлсаларда, диний карашларда зардуштийлик етакчи уринда турган. Зардуштийларнинг улуг худоси Ахурамазда (Ормуз, Хурмуз) "само ва ернинг асосчиси" бўлиб, ўнинг шарафига қурбонликлар келтирганлар. Бу дин айникса, Хоразм, Сўғд ва Чоч вилоятларида кенг тарқалган эди. Бу даврда Тохаристон, Фарғона, Еттисув ва Шаркий Туркистон шаҳар ахолией ўртасида буддавийлик дини кенг тарқалган эди. Балхдан, Термиздан, Кобадиёндан, Кувадан илк ўрта асрларга оид будда ибодатхоналари колдикдари очиб урганилган. Шунингдек, Сўғдийларнинг Еттисувдаги айрим ерларга бориб урнашишлари оқибатида зардуштийлик дини билан Еттисувга хос шомонийлик динларининг бир-бири билан кушилиши юз беради.
Туркийларнинг дини ҳақида ва "Суй-ши” Хитой
йилномалари - қайд этилади. Уларда туркийларнинг диний одатлари ҳақида куйидаги маълумотлар бор: 1) Ҳоқон кароргохига Шарк томондан кирилган ва бу билан кун чиқиш тарафга хурмат маъноси ифодаланган ҳамда айни пайтда куёшга сигинишни ҳам билдирган. 2) Хар йили ҳоқон уз амалдорлари билан торга бориб, ота-боболари рухига қурбонлик келтирган. 3) Хар йилда 5 марта ҳоқон ой чиқишида якинларини йигиб, даре буйига борган ва осмон рухи (Тангри)га қурбонлик келтирган. К,абилалар учун ягона асосий худо бўлиб, ўнга доимий равишда қурбонлик келтириб турганлар. Улар рух, абадийлиги, нариги дунё борлигига ишонганлар.
Турк ҳоқонлиги даври Ўрта Осиёда кўплаб йирик шаҳарлар мавжуд эди. Катта ва кичик шахарларда х,ўнармандчилик, меъморчилик, рассомлик, хайкалтарошлик қабилар ривожланади. Уларнинг айрим намўналари уша даврда бунёдд этилган каср ва саройларни безаган деворий суратлар ва ганчкор накхнлар, хайкаллар ва х,айкалчалар, тангаларда зарб этилган рамзлар сифатида бизнинг кунларимизгача сакданиб келган. Уларда уша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги узгаришлар уз аксини топган. Сурхон вохасидаги Болаликтепа, Зарафшон водийсидаги Панжикент, Варахша ва Афросиёб, Фарғонадаги Кува харобаларидан топилган деворий суратлар манзалари шулар жумласидандир.
Бу даврда улкан худудларда яшаган турли халкларнинг тил ва ёзувлари бир-бирларига таъсир утказган эди. Араб ёзувига кадар турк-рўний, уйғур, монивий, Сўғд, брахма, бсароштий, хоразмий ва сурёний ёзувлари мавжуд эди. Сўғд, Хоразм ва Тохаристон ахолисининг алохида-алохида ёзувлари бор эди. Сўғд ва Хоразм ёзувлари оромий ёзуви асосида пайдо бўлган бўлса, бу ёзувлар асосида тохаристон ёзуви пайдо бўлади. Сўғд ёзувлари кенг худудларга тарқилган бўлиб, бу жараён Сўғдийларнинг янги ерларни ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг ипак йўлидаги саъйи-харакатлари билан боғлиқ эди. Шу боис бўлса керакки, Сўғд тилидаги ёзма ёдгорликлар Ўрта Осиё, Крзогистон, Шаркий Туркистон, Покистон ва Мўғулистон худудларидан топиб текширилган. Сўғд ёзуви иш юритишда, савдо ва маданий алоқаларда катта аҳамиятга эга бўлиб, кадимги уйғур, Мўғул ва манжурлар ёзувлари пайдо бўлишига асос бўлди.
Бу даврда Хоразмда махаллий ёзув кенг тарқалган ва амалда бўлган. Тупроққалъадан шох архивларининг топилиши бўнга мисол бўла олади. Бой безаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, кийимлардрг тасвирлар бу ерда тасвирий санъатнинг ривожидан далолат беради.
Ҳоқонликдаги шахар ахолией асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ
билан шугулланганлар. Деҳқончиликдаги тараққиёт кўлами ва сифати ўзидан
кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун
катта туртки бўлган эди. Айнан шунинг учун ҳам бу вақтда темирчилик,
заргарлик, кулолчилик, дурадгорлик, қуролсозлик, тукимачилик,
шишасозлик, чармгарлик каби ҳунармандчилик тармоқлари тобора ривож
топади. Турклар саррожлик, руда казиб олиш ва ўндан қурол ярог ясашда
айникса мохир эдил ар. Турклар ясаган қурол-ярог ва зеб-зийнат буюмлари
узининг хилмашшлиги ва пишиклиги билан ажралиб турган.
Бу даврда кончилик ишлари ҳам анча ривожланган. Олтин, темир, кумуш, мис, тузнинг бир неча хили, кимматбахо тошлар, турли маъданлар -Сўғд, Шош, Фарғона, Қашғар, Тохаристон каби вилоятлардан казиб олинганлиги манбаларда аник курсатилган.
Ҳоқонлик даврида савдо-сотиқ ишларига алохида эътибор берилганлиги боис, Буюк ипак йўли самарали ишлашда давом этди. Ўрта Осиё халқларининг бу даврдаги асосий ҳамкорлари Эрон, Хитой, Хиндистон, Византия эди. Бу мамлакатларга тукимачилик, ипакчилик махсулотлари, кимматбахо тошлар, улардан ишланган буюмлар, такинчокдар, дориворлар, наслдор аргумоклар, бир неча хил туз, богдорчилик махсулотлари, казилма бойликлар ва хоказолар олиб борилган. Савдо-сотиқда айникса, Сўғдий савдогарларнинг мавкеи кучли бўлган. Шу уринда хитойлик муаллифнинг куйидаги маълумоти диккага сазовордир: "(Сўғдийлар) эркаклар йигирма ёшга тулишлари билан қўшни мамлакатларга ошикадилар ва (савдо-сотиқда) каерда (қулайлик) ва манфаат бўлса (албатта) у ерга кадам ранжида этадилар.
Хуллас, Ўрта Осиёнинг Турк ҳоқонлиги таркибида бўлиши уша давр давлатчилик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт учун мухим аҳамиятга эга бўлди. Аввало, Турк ҳоқонлиги жуда катта худудлардаги туркий қабилаларнинг бирлашуви ва жипслашувига кенг имкониятлар яратиб, Ўрта Осиёдаги айрим туркий халқлар шаклланишига асос солди. Яна бир аҳамиятли томони шўндаки, аввал Турк ҳоқонлиги, кейин эса Ғарбий турк ҳоқонлигининг кудратли ва кўчманчиларга хос шиддатли харбий ташкилоти, Сўғдийларнинг бевосита аралашуви туфайли олиб борган дипломатик сиёсатиУХитой, Византия ва Эроннинг Ўрта Осиё илк ўрта асрлар даври халклари ва элатларига нисбатан олиб бораётган тажовузкорлик сиёсати йўлига мустахкам тусик куйди.
Бепоён дашт ва чул худудларида, серхрсил ва серсув вохаларда ташкил топган улкан давлат бирлашмалари каттагина худудлардаги шахарлар, ҳунармандчилик, маданият, савдо-сотиқ; ва ўзаро алоқаларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб берди. Масаланинг яна бир энг мухим томони шўндаки, Турк ҳоқонлиги мавжудлиги даври - кўчманчилар маданияти инсоният цивилизациясининг уз йўналиши ва жихатларига эга бўлган узига хос ва бетакрор тармоги бўлиб, утрок ахрли маданияти билан аралашиб, уйгўнлашган маданият пайдо бўлиши даври бўлди.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish