Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet36/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Ижтимоий-иқтисодий тарих. Эфталитлар юқорида эслатилган улкан ҳудудда бошқарувни қўлга киритган обод деҳқончилик воҳаларига, ривожланган шаҳар ва қишлоқларга, савдо йўлларига эга бўладилар. Вақт ўтиши билан эса маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетадилар. Натижада бевосита маҳаллий аҳолининг ворисига айланадилар. Шу боисдан 568-569 йилларда Византия императори Юстин II ҳузурида бўлган турк элчиси императорнинг “эфталитлар шаҳарларда яшайдиларми ёки қишлоқлардами?” деган саволга «улар шаҳарлик сулолалар, олий ҳазратлари» деб жавоб берган.
Дарҳақиқат, олиб борилган археологик тадқиқотлар илк ўрта асрлар Ўрта Осиёда шаҳар маданияти тараққий этганлигидан далолат беради. Жумладан, V асрда Панжикентда нисбатан қадимгироқ бўлган қишлоқ ўрнига Янги шаҳар барпо этилади. Умумий майдони 18 гектар бўлган бу шаҳар VI асрнинг бошларига келиб мустаҳкам ҳимоя тартибига, ибодатхона, сарой ва ижтимоий жиҳатдан ажралиб турадиган турар-жойларга эга эди. Сўғд шаҳарларидан яна бири Пойканда ҳам қизғин тадқиқот ишлари олиб борилган. Янада қадимгироқ даврда (антик) асос солинган ушбу кўҳна шаҳар илк ўрта асрлар даврига келиб кенгайиб боради ва V-VI асрнинг бошларига келганда уч қисмли йирик марказга айланади., ҳамда умумий майдони 18 гектарга етади. Пойканд қазишмаларида илк ўрта асрларга оид кўплаб моддий маданият буюмлари топилган бўлиб, улар ҳақиқатдан ҳам Пойканд бу даврда араб манбаларида таърифланганидек, “Мадина-ат-тужжор”-“Савдогарлар шаҳри” бўлганлигидан далолат беради.
Илк ўрта асрлар даври ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик марказлардан (эҳтимол, пойтахт шаҳарлардан) бири Бухоро эди. Тўғри тўртбурчак шаклдаги Ушбу шаҳарнинг асоси 21 гектар бўлиб, бу ерда мустаҳкам ҳимоя иншоатлари, ҳукмдор саройи, мафкуравий иншоатлар, турар-жой қолдиқлари очиб ўрганилган. Топилган моддий маданият буюмлари Бухоро илк ўрта асрлардан бошлаб Ўрта Осиёнинг йирик маданий ва иқтисодий марказларидан бири бўлганлигидан далолат беради. Шунингдек бу даврда шаҳарнинг еттита дарвозаси бўлиб, бу ҳолат унинг муҳим савдотранзит йўли устида жойлашганлигидан далолат беради. Бу даврда Термиз ва унинг атрофларида ҳам шаҳарсозлик маданиятининг жадаллик билан ривожланганлигини кузатишимиз мумкин. Термиз атрофидаги Зартепа шаҳри анна шундай шаҳарлардан биридир. Антик даврда кичик манзилгоҳ пайдо бўлган Зартепа илк ўрта асрларга келиб майдони 17 гектар бўлган йирик шахарга айланади.
Бу даврда суғориш иншоатлари такомиллашиб Янги-янги ерлар ўзлаштирилади Ўзлаштирилган ерларда, йирик суғориш иншоатлари бошида, марказий шаҳарларнинг атрофларида, деҳқончилик воҳаларининг чегараларида қўрғонлар, қасрлар ва истеҳкомлар қад кўтаради. Истеҳкомларнинг тўрт бурчаги баланд мутаҳкамланиб, девору-мўрилари бир неча қатор камондан ўқ фзгич нишон туйнуклари ва истеҳкомлар таъминланган. Қалин мудофали зодагонлар қўрғонлари илк ўрта асрларнинг мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёт тақозоси Билан бунёд этилган бўлиб асосан ташқи душман ҳужумига қарши мудофа иншоати. Ҳарбий гарнизон тўпланадиган жой, маъмурий марказ, ҳамда озиқ-овқат ва қурол-яроғ сақланадиган омбор вазифасини ўтаган. Умуман, калъа, қўрғон ва истеҳкомлар илк ўрта асрлар даврининг ўзига хос меъморчилик намуналаридан бўлиб, Нахшаб воҳасидаги Заҳоки Марон, Бухородаги Шаҳри Вайрон. Хоразмдаги Фир қалъаси шулар жумласидандир.
Воҳаларни ташқи душмандан ҳимоя қилиш мақсадида бир неча чақиримлаб қалин деворлар барпо этилган. Самарқанд воҳасидаги 12 та дарвозага эга бўлган двори қиёмат. Бухоро воҳасидаги 336 километри Кампирак, Тошкент воҳасидаги Кампирдевор истеҳком деворлари шулар жумласига киради. Бу давр меъморчилигида қарслар қурилиши айниқса аҳамиятли бўлган. Қасрлар одатда 2 қаватли, шипи текис, гумбазсимон ва равоқсимон ёпилган бир неча хоналардан иборат бўлган. V асрдан бошлаб Сарой, қасрлар қурилишида хом ғишт Билан бир қаторда пишиқ ғиштлар ҳам ишлатила бошланган.
Эфталитлар даврида ҳунармандчилик ҳам ривожланган.Айниқса, кулолчилик, шишасозлик, чилангарлик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик касб-ҳунарлари равноқ топган. Чочда ясалган ўқ ва ёй “камони чочий номи Билан машҳур бўлган. Ката-кичик шаҳарлар сони кўпайган. Биргина Зарафшон воҳасида Ривдад, Кушония, Хариман, Арқуд, Ромитан, Варахша, Пойканд каби савдо-ҳунармандчилик шаҳарлари мавжуд эди. Айрим маълумотларга кўра Пойканд шаҳри эфталитларнинг пойтахти бўлган.
Эфталитлар даври дехқончилик асосан суғорма дехқончиликка асосланган эди. Қадимги зироаткорлар катт ва кичик дарёлар, жилғалар каналлар қазиш ва уларни мавсумий тозалаб туриш муҳим аҳамият касб этган. Вахш воҳасидан, Уструшонадан, Сўҳдан, Хоразмдан ва Тошкент воҳаларидан шундай каналларнинг излари топиб ўрганилган.
V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларида эфталитларнинг ўтроқлашуви кучаяди ва буниннг натижасида суғорма ерларга бўлган эҳтиёж ортади. Кичик-кичик суғориш каналлари қазиб чиқарилиб,минглаб гектор янги ер майдонлари ўзлаштирилади.Суғориш услуби такомиллашади,шоҳариқлар чуқурлашиб, серсув суғориш тармоқларига айланади. Хозирги вақтда ҳам мавжут бўлган Заҳариқ, Бўзсув,Дарғом каналлари V асрда барпо этилган энг йирик суғориш тармоқларидан бўлган. Шунингдек, тоғ олдиларига сув чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг фойдаланилган.Янги ўзлаштирилган ерларда зодагон деҳқонларнинг қалин хом ғиштдан уриб чиқилган ҳамда баланд пойдевор устига қурилган улкан қўрғонлари,истеҳкомлар юзага кела бошлаган.
Тоҳаристон ва Сўғдда деҳқончилик билан биргаликда боғдорчилик ҳам ривожланган. Қашқадарё ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилган. Хитой манбаларининг маьлумот беришича, V-VI асрларда Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё иккидарё оралиғи ерларида кўплаб пахта етиштирилар зди. Ўрта Осиёнинг пахта толаси Хитойда ҳам машҳур бўлган. Бу даврга келиб ер эгалиги муносабатларининг такомиллашуви натижасида суғориладиган ер майдонларининг маьлум бир қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари-“деҳқонзодалар”қўлида тўплана бошланган эди. Бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг эркин деҳқонлари маьлум даражада зодагон деҳқонлар асоратига тушиб,уларга қарам бўлган “кадивар”ларга айланиб боради.
IV-V асрлар Ўрта Осиёнинг пул муомаласида сезиларли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Бу ўзгаришлар тангалар зарб этишнинг марказлашуви ҳамда минтақанинг турли худудларида зарбхоналарнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Бу даврнинг бошларида Э.Ртвеларзенинг тадқиқотларига кўра, шимолий Тохаристонда кушон тангалари ва уларга тақлид қилиб зарб этилган тангалар муомилада бўлган. Бутун V аср давомида Термизда махаллий ҳукмдор тасвири туширилган мис тангалар зарб этилган. Чағаниёнда шаханшох Перуз (459-448йй) давридан бошлаб жуда кўплаб сосонийларнинг кумуш тангалари кириб келади.
Бухоро Сўғдида ўнг томонида соқолдор ҳукмдорлар тасвири туширилган кумуш ва мис тангалар зарб этилган бўлса, Самарқанд сўғдида V-VI асрларда терс томонида тик турган камончи тасвири туширилган кумуш тангалар зарб этилган. Қарши воҳасида ўнг томонида подшо бошини тасвири туширилган маҳаллий кумуш ва мис тангалар муомалада бўлган. Хоразмда эса ўнг томонида ҳукмдор боши, терс томонида отлиқ човандоз тасвири туширилган кумуш ва мис тангалар зарб этилган.
Евросиё минтақасидаги умумий вазият ва кушон давлатининг инқирози халқаро савдога бирмунча салбий таьсир кўрсатган эди. Сосонийлар Эрони билин муносабатлар кўп ҳолларда урушларга айланиб кетиши туфайли ўзаро савдо алоқаларига путур етган эди. Буддавийликнинг инқирози туфайли Ўрта Осиёнинг Ҳиндистон билан муносабатлари ҳам ёмонлашган эди. Аммо, Хитой билан савдо муносабатлари аввалгидек яхши эди. Илгари бўлганидек, V-VI асрларда ҳам Хитойга рангдор шишалар, қимматбаҳо тошлар олиб кетилган бўлса, хитойдан асосан ипак ва атир-упа келтирилган. Бу даврда Византия билан ҳам савдо алоқалари тараққий этади. Халқаро савдода айниқса сўғдийларнинг аҳамияти катта эди. Манбаларнинг маьлумот беришича, Шарқий Туркистонда сўғдийларнинг қишлоқлари ҳам бўлган. Юртларидан узоқда яшаган сўғдийлар ўз ватанлари билан доимий алоқа қилиб турганлар.
Археологик тадқиқотлар (тангашунослик маьлумотлари, ҳунармандчиликбуюмлари) бу даврда Ўрта Осиёда халқаро савдо билан бир қаторда ички савдо ҳам тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврда Ўрта Осиё шаҳар ва қишлоқларида олтин, кумуш, Бадахшон лаьлиси,ҳунармандчилик буюмлари,ҳарбий қурол-яроқлар,турли тақинчоқлар,рангли шиша ва шиша буюмлар,турли хил мевалар,ип-газлама, қорокўл, зотдор отлар билан савдо қилинарди. Термиз,Нахшаб,Кеш Самарқанд,Пойканд, Бухоро,Чоч,Варахша кабилар ўша даврдаги йирик савдо-сотиқ марказлари эди.
Маданий ҳаёт. Илк ўрта асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар Ўрта Осиё маданиятига ҳам таьсир этмасдан қолмади. Бу даврдаги маданий ҳаёт даставвал антик давр маданий аньаналари асосида ривожланган бўлсада, Кушон давлати харобаларида бир нечта мустақил давлатлар ва мулкларнинг пайдо бўлиши ўзига хос маҳаллий маданиятларнинг пайдо бўлишига имкон яратган эди. Илк ўрта асрларда маданиятининг шаклланишига шунингдек,қўшни давлатлар аввало,Ҳиндистон,Эрон,Авғонистон,Хитой билан ҳамда кўчманчи чорвадорлар билан бўлган алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган эди.
Бу давр меьморчилиги Ўрта Осиё халқлари ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Шаклланаётган мулкдорлар тоифаси Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида йирик қальалар қуриб, улар атрофини химоя иншоотлари билан ўраб оладилар. Бундай қальалар воҳаларда кўпинча табиий тепаликлар устига бунёд этилган. Бундай қальаларХоразм, Тохаристон,Сўғд, Уструшона,Марв ҳудудларидан топиб ўрганилган. Меьморчиликда асосан тош,пахса,хом ғишт ва ёғоч қурилиш материали сифатида ишлатилади.
Мил.IV-VI асрлар Ўрта Осиё халқларининг диний қарашлари зардўштийлик. Буддавийлик, христианлик ва монийлик диний эьтиқодлари билан боғлиқ эди.IV-V асрларга оид зардўштийлик аньаналари билан боғлиқ бўлган ошашкадалар Қашқадарёдаги Ерқўрғондан,Панжикент атрофларидан, Бухоро воҳасидан топиб ўрганилган. Уларнинг барчасида зардўштийлик билан боғлиқ бўлган оссуарий (астадон) лар учрайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича,бу даврда зардўштийлик динига Ўрта Осиёнинг марказий ва шимолий ҳудудларида сиғинишган бўлса,минтақанинг жанубий ҳудудларида буддавийлик дини тарқалган эди. Буддавийлик динининг ибодатхоналари Қоратепа, Фаёзтепа (Термиз), Уштурмулло (Кобадиён), Ажинатепа, Ғишттепа, Қалаикофирниҳон (Тохаристон), Марв кабилардан топиб тадқиқ этилган.
Ўрта Осиёдаги христианликнинг маркази Марв шаҳри эди. Беруний маьлумотларига кўра, Исо пайғамбар туғилганидан 200 йил ўтгач христианлар Марвда пайдо бўлган эдилар. “Тожик халқи тарихи” китобида берилишича, 334 йилдаёқ Марвда епископлик, кейинроқ эса Митрополия мавжуд эди. Говурқальадан христианлик ибодатхонаси қолдиқлари ва христианлар дафн этилган қабристон очиб ўрганилган. Сўғднинг айрим худудларида (Самарқанд ва Панжикент) ҳам христианлик тарқалганлиги ҳақида маьлумотлар бор.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish