Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


III асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиёда монийлик дини



Download 2,78 Mb.
bet37/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

III асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиёда монийлик дини тарқала бошлайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича,Монийлик динига асосан Шарқий Туркистон ва қисман Чағаниён ҳамда Сўғд ахолиси эьтиқод қилган.
Илк ўрта асрларда Ўрта Осиё халқлари саньати деворий суратлар,ҳайкалтарошлик,турли тақинчоқ буюмлари орқали изоҳланади. Деворий суратлар Дилбаржин (Авғонистон).Варахила, Афросиёб, Панжикентдан топиб ўрганилган бўлса, Қуёвқўрғон, Вахси воҳаси, Авғонистондаги Чақалоқтепа, Ерқўрғондан турли ҳажмдаги ҳайкаллар,заргарлик буюмлари топиб ўрганилган. Умуман олганда, бой безаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, ҳатто кийимлардаги тасвирлар бу даврда Ўрта Осиёдаги тасвирий саньатнинг ривожидан далолат беради.
Эфталитлар даврида чорвадор аҳоли туркийча сўзлашганлиги сабабли,туркий тил тобора кўпроқ ёйила бошлайди. Бу даврда ўтроқ аҳолининг катта қисми сўғдий тилда сўзлашар эдилар. Сўғд тили ва ёзуви еттисув,Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб боради. Унинг “Самарқанд усули”кенг ёйилган эди. Бундан ташқари Хоразм, Кхароштий, Бухоро ёзувлари ҳам мавжуд бўлган. Бундай ёзув ёдгорликлари Зангтепа,Қоратепа, Афросиёб харобаларидан, Кофирқальадан топиб ўрганилган.


2§. Турк хоқонлиги даврида давлат бошқаруви
Сиёсий тарих. VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Жанубий Сибир ва Шимолий Монголия яъни, Олтой худудларида туркий қабилалар иттифоқи шакллана бошлайди. Халкларимиз давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган Турк ҳоқонлиги хусусида талайгина манбалар бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган бўлса-да, уларнинг айримлари бир-бирини инкор этади. Ушбу манбалар VI асрнинг охирларида яшаган византиялик тарихчилар Менандр Протектор, Фефан Византийский, суриялик тарихчи Ионна Эфессийларнинг тарихий асарлари, эпиграфик ёдгорликлар - Урхўн-Енисей, рўний ёзувлари, Хитойнинг "Тан хонадони тарихи" қабилардир. Ўндан ташқари ўрта асрлар муаллифлари ат-Табарий, Деноварий, Берўний, Наршахийлар асарларида ҳам Турк хоқонлиги тўғрисида маълумотлар учрайди.
Таъкидлаш жоизки турк атамасининг илк маротаба тилга олиниши 542 йилга тўғри келади. Турли манбаларда турклар "турк эл", "турк", "туркаш", "тукдус", "ту-кю", "тук-ют" каби номлар билан тилга олинади. Кучли, бақувват, ботир каби маъноларни англатувчи "турк" атамаси даставвал этник хусусиятга эга бўлмай ижтимоий маънога эга бўлган. Туркларнинг келиб чиқиши хусусида кўплаб афсоналар мавжуддир. Айрим афсоналарда туркларнинг келиб чиқиши Нуҳ пайгамбарга бориб тақалса, айримларида улар ўн яшар бола ва она бўридан тарқалганлиги таъкидланади. Яна бошқа бир афсонага кўра, турк қабиласининг аждодлари Олтойнинг шимолий ён бағирларида жойлашган Со вилоятидан келиб чиққан бўлиб, бу ердаги қабила бошлиғи Абанбу уларнинг илк йўлбошчиси бўлган.
Тарихий манбалар маълумотларига кўра, Турк хоқонлигининг пайдо бўлиши 551-552 йилларга тўғри келади. Даставвал, туркларнинг Ашин уруғидан бўлган Асан (Асян, Асян-шод) ва Туу туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туўнинг уғли Бумин (Хитойча Тумин) қўшни Теле қабиласини ўзига бўйсўндириб анча кучайишга муваффақ бўлади. Бу пайтга келиб анчагина мустахкамланган Бумин бошчилигидаги қабилалар иттифоқи Олтойдаги ўзлари қарам бўлиб турган жужан (жуан-жуан)лар қабилаларига қарши кўраш бошлаб 551 йилда (айрим адабиётларда 552 йилда) уларни тор-мор этадилар. Мана шу даврдан бошлаб туркий хукмдорлар ўзларини жужанлар эгаллаб турган ерларнинг хакикий эгалари ҳамда жужанларнинг мавкеи ва куч-кудратининг ворислари сифатида Анагуй хоқон (каған) ўнвонини кабўл киладилар. Жужанлар хукмдори Аначуи жонига касд қилиб узини улдиради.
551 йилда Бумин ва Турк элининг хорони сифатида ок кигизга утказилиб кутарилади. Аммо, 552 йилда Бумин тусатдан вафот этиб ўнинг урнига укаси Истами тахтга утиради. Истами хоқон Ўрта Осиё, Волга ва Шимолий Кавказ ерлари учун кўраш олиб борган бўлса, ўнинг угиллари Муган ҳоқон ва Таспар хоқонлар Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда уз хукмронликларини урнатадилар. Бу пайтга келиб туркларнинг ашаддий душмани бўлган жужанларнинг кичик бир кисми Корея ва Шимолий Хитойга жойлашади, яна бир кисми эса ғарбга жойлашиб аварлар номини олади.
Шўндай қилиб, манбаларнинг маълумот беришича, Бумин ҳоқоннинг вориси бўлган Муған ҳоқон жануби-ғарбий Манчжуриядаги Мўғул қабилалари бўлган киданларни ва Енисей киргизларини буйсўндириб Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда Турк эли хукмронлигини урнатади. Туркларнинг ғарбий юришлари айникса муваффакиятли эди. VI асрнинг 60-йиллари охирларига келиб Турк хоқонлиги уша даврдаги йирик давлатлар бўлган Византия, Сосонийлар Эрони, Хитой қабиларнинг сиёсий ва иқтисодий мўносабатлар тартибига кушилиб, Узок Шаркни Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан богловчи савдо йўли назорати учун кўраш олиб борди.
VIII аср турк муаллифлари ўзларининг аждодлари бўлган илк ҳоқонларнинг х,арбий юришлари ҳақида шўндай ёзган эдилар: "Улар (ҳоқонлар - Э.Б.) шаркда Крдиркон адирларигача, ғарбда Темир дарвозагача уз халкларини жойлаштирдилар". Қодиркон адирлари бу - Катта Хинган тоглари, Темир дарвоза эса Бойсўнтогдаги Бузгалахона довонида жойлашган.
576 йилга келиб Турк ҳоқонлиги Манчжуриядан Киммерий Боспоригача, Енисей юкрри окимларидан Амударё юкрри окимларигача чузилган эди. Шу тарикд турк хоқонлари сиёсий ва маданий мероси Ўрта Осиё ва Жануби-Шаркий Европа тарихига сезиларли таъсир курсатган дастлабки Евросиё империясига асос солган эдилар.
VI аср 50-йилларининг охирларида Истами хок;онга эфталитларга кдрши харбий харакатлар олиб бориш учун қулай имконият пайдо бўлади. Эрой шохи Хусрав I Анушервон (531-579 йй.) эфталитларга улпон тўлашни тухтатиб куяди ва уларга қарши урушга тайёргарлик кўра бошлайди ҳамда Византия билан алоқаларни йўлга куяди. Хусрав I сиёсий жихатдан бироз ўнгланиб олгач Турк хоқонлигиг'эфталитларга қарши иттифоқ, таклиф этади. Айни вақтда Византиядан фойдаланган Эрон эфталитлардан Тох^аристон, Чаганиён, К,обўл атрофидаги ерларни тортиб олади.
563 йилда эфталитларга қарши шимолдан турклар Чоч водийсига бостириб кирадилар. Тез орада улар томонидан Самарканд, Кеш, Нахшаб эгалланади. "Шохнома"да маълумот берилишича, хал килувчи жанг Бухоро атрофларида бўлиб утади ва эфталитларнинг Гатифар бошчилигидаги кушинлари тор-мор этилади. Шўндан сўнг турклар тезлик билан харакат қилиб иложи борича эфталитларнинг кўпрок, ерларини уз қўлларига олишга х^аракат кдладилар. Амударёнинг жанубий сохилигача бўлган ерлар, Эрон, ўнинг шимолидан Каспий сохилларигача бўлган ерлар турклар қўлига утади. Эфталитларнинг маглубиятидан сўнг бевосита иттифоқчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайдики, бу хрлат савдо йўли назорати билан боғлиқ, эди.
Турклар Ўрта Осиё ерларини босиб олгач Буюк ипак йўли катта в;исмининг назоратини уз қулларига оладилар. Бу йўлнинг Ўрта Осиё худудларидан утувчи к^исмида асосан Сўғдийлар ипак билан савдо килишни назорат к;илар эдилар. Ипак матоларнинг асосий харидори Византия бўлиб, ипак савдоси Сўғд савдогарлари ва турк хоқонларига катта даромад келтирар эди. IV асрнинг охирларидан бошлаб Сўғдда, VI асрда Эрон ва Византияда ўз ипакчилик ишлаб чикдришининг пайдо бўлиши бу махсулот сотилишини янада кийинлаштиради.
Ҳоқонликнинг бевосита ғарбий кисмини бошқариб турган Истами ва бош ҳоқон Муқан хоқон ипак савдоси можаросини тинчлик билан халқ килишга хдракат кила бошлайдилар. Истами ҳоқон уз қул остидаги Сўғд ихшидига бу масалани х,ал этиш вазифасини топширади. Эронга Турк ҳоқони номидан машхур Сўғд савдогари ва дипломати Маниах бошчилигида элчилар гурухи жўнатилади. Хусравшох, уз атрофидаги амалдорларнинг маслахатига кириб, Сўғдийлар олиб келган ипак матоларни сотиб олиб ўни элчилар куз ўнгида ёкиб ташлайди. Шўндан сўнг Маниах бошқа харидор -Византия билан келишишга харакат килади. 567 йилда у Турк ҳоқонлигининг Константинополга юборган элчилигига бошчилик килади. Византия ҳам Эрон каби Сўғд ипак матоларига ўнчалик эхтиёж сезмас эди. Аммо, эронийларга қарши турклар билан иттифоқчилик тарафдори эди. Шу туфайли Турк ҳоқонлиги элчилари император саройида иззат-хурмат билан кутиб олинади.
Ушбу элчилик давомида Турк ҳоқонлиги билан Византия ўртасида Эронга қарши иттифоқ тузилади. Маниах оркага кайтишда у билан бирга Византия императорининг элчиси, кишкиялик Земарх Турк ҳоқони V кароргохига келади. Ҳоқон Земархни Тянь-Шандаги "Олтин тог" якинидаги кароргох,ида кабўл килади ва турк кушинларининг Эронга юришида йўлбошловчилик килишни таклиф этади. Эрон шохининг турклар ҳужумини дипломатик йўл билан кўстатишга уриниши хеч кандай натижа бермади. Шиддатли хужумлар билан турклар Тургонни ва бир неча бой шахарларни эгаллаб, 569 йилда Сўғдга кайтадилар.
Туркларнинг Эронга иккинчи маротаба юришлари 588-589 йилларга тўғри келади. Туркларнинг Чур Бага ҳоқон (айрим адабиётларда Савг ёки Шаба дейилади) бошчилигидаги кўпшни Хуросонга бостириб киради. Хирот ёнида турк кўпшнлари эронийларнинг машхур Бахром Чубин бошчилигидаги кўпшнлари билан тукнашади. Бу жангда Бахром Чубин турк кушинларини тор-мор этиб, турклар йўлбошчисини камон уки билан халок этади. К,айта қаршилик курсатиш фойдасиз эканлигини англаган турклар эронийлар билан сулх, тузишга мажбур бўладилар.
Араблар Ўрта Осиёни босиб олгўнларига кадар туркларнинг Ўрта Осиёдаги мулклари билан Эрон ўртасидаги чегаралар узгармади. Араб боскинига кадар ипак ва бошқа махсулотлар ортган карвонлар у ёки бу даражадаги баркарорлик билан Эрон, Хоразм ва Волгабуйи оркали ғарбга катнаб турди.
576 йилда Мукан хоқон вафотидан сўнг хоқонлик тахтига ўнинг укаси Арслон Туба утиради. У мамлакатнинг куч-кудратини мустахкамлаш максадида Хитойнинг Ци салтанати билан шартнома тузади. Бўндан ташқари у мамлакат/ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини ҳам кўради. ^Аммо, 581 йилда Арслон Туба вафотидан сўнг Турк хоқонлари ўртасида ўзаро ички кўрашлар авж олиб, урашлар натижасида мамлакат ичида ах,вол кескинлашиб, ик^тисодий таназзул бошланиб кетди.
Айнан мана шўндай кескин вазият шароитида туркий шахзода Абруй бошчилигида 585-586 йилларда халк, харакати бўлиб утди - Муҳаммад Наршахийнинг маълумот беришича, Абруйнинг кароргохи Пойканд атрофида бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан катта назорат урнатганлиги боис бу тоифа ахрлиси Бухоро вилоятидан крчиб, Туркистон ва Тароз атрофига бориб урнашадилар. Крчиб борганлар Турк ҳоқонидан ёрдам сураганлар. Натижада турк саркардаси Шери Кишвар бошчилигидаги кушинлар кузголонни бостирадилар ва Абруйни улдирадилар.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish