Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Қишлоқ ёки овулларни мингбошилар



Download 2,78 Mb.
bet140/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Қишлоқ ёки овулларни мингбошилар бошқарган. Бир уруғ-қабилага мансуб бир неча қишлоқ ва овуллар оқсоқолларга бўйсунган. Улар маҳаллий аҳоли томонидан сайланиб бек томонидан тайинланган. Тожик қишлоқлари эса аҳоли томонидан сайланадиган арбоблар томонидан бошқарилган. Кўчманчи аҳолини эса ўзлари томонидан сайлаб қўйиладиган Элбеги бошқарган. Оқсоқоллар тергов ва турли ишларда бекларнинг топшириқларини бажарганлар ва амалдорларнинг ёрдамчилари ҳисобланган.
Амлоклар бошлиғи амалдор бўлиб, у маъмурий полиция ва солиқ ундириш функцияларини бажарган. Бухоро армияси сарбозлари амир ва бекларнинг шахсий қўриқчилари ҳам ҳисобланган. Армияни махсус тайинланадиган тўпчибоши бошқарган ва қўшин таъминотига ҳам мутасадди бўлган. Унинг ҳузурида девонхона ва алоҳида хизматчилар бўлган.
Амирликнинг давлат бошқарув органлари тўғрисида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу органлар ва мансабдор шахсларнинг ваколатлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи ҳеч қандай ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаган. Улар амир томонидан чиқариладиган махсус нормалар асосида тайинланганлар. Ушбу фармонларда лавозим эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Бу эса давлат бошқарувида ноаниқликни, ўзбошимчаликни ва бошқа ноўрин ҳаракат-ларнинг содир этилишига олиб келган.
Х1Х асрнинг II ярмидан бошлаб Хива хонлиги устидан Россия ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу “Россия ва Хива ўртасидаги 1873 йил 12 февралда тузилган Дўстлик шартномаси” асосида тартибга солинди.
Давлат бошлиғи хон ҳисобланган. У мерос тариқасида қолдирилган.
Россия қўшинларининг Хивада бўлган вақтида хонга фақат суд ҳокимиятигина бўйсинган. Ҳокимият эса етти кишидан иборат махсус девонга топширилган. Уларнинг тўрт нафари генерал-губернатор томонидан тайинланган. Шартномага биноан Хива хони қўшни давлатлар билан ҳар қандай ташқи алоқаларни ўрнатиш, шартномалар тузиш ва ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга ҳақли бўлмаган. У Туркистон генерал-губернатори билан фақат Амударё бўлими орқали алоқа қилиши мумкин бўлган.
Давлатда хондан кейинги муҳим мансаб қўшбеги ва меҳтар ҳисобланган. Қўшбеги мамлакатнинг жанубий қисмидан солиқ йиғиш билан шуғулланса ва бошқарса, меҳтар мамлакатнинг шимолий қисмига мутасадди бўлган ва асосан молия ишлари билан шуғулланган.
Девонбеги – давлат девонхонасини (канцеляриясини) бошқарган.
Мансабдорларга вазифаларнинг бўлиб берилиши шартли равишда мавжуд бўлиб, аслида эса хоннинг хохишига боғлиқ бўлган. Масалан: Бош вазир лавозимини гоҳ қўшбеги, гоҳ меҳтар ва гоҳ девонбеги эгаллаган.
Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Хива хонлиги йигирмата бекликка ва иккита ноибликка бўлинган. Бекликларни ҳокимлар, ноибликларни ноиблар бошқарганлар.
Хонликнинг пойтахти Хива ва унинг атрофидаги туманлар алоҳида округни ташкил қилган ва уларни хоннинг ўзи бошқарган. Суд ҳокимияти бутунлай мусулмон руҳонийлари қўлида бўлган.
1873 йилдаги битимга мувофиқ Хива хонлигида суд ҳокимияти хон қўлига топширилган. Унинг муовини олий судья (қози калон) ва қози аскар бўлган.
Жойларда суд ҳокимияти қозилар қўлида бўлган. Шаҳарлар ва бекликларда иккита қози бўлган. Бири суд ишларини муҳокама қилса, иккинчиси, яъни қози-раис мусулмон шариати қоидаларининг бажарилишини назорат қилган.
Кўчманчи аҳоли – қозоқлар ва қорақалпоқлар ўртасида суд ишлари оқсоқоллар ёки оқсоқоллар кенгаши томонидан урф-одат бўйича, туркманларда қавлиёт, қозоқ ва қорақалпоқларда одат асосида муҳокама қилинган. Баъзи ҳолларда кўчманчи аҳолига нисбатан суд ишларини ҳам мансабдорлар кўрганлар.
Олий босқич суд органини қози калон бошқарган, унинг ваколатига ҳукумат жиноий, фуқаро ишларини муҳокама қилиш кирган. Бундан ташқари у яна хонлик пойтахти Хива шаҳрида аҳоли томонидан содир этилган жиноий ва фуқаро ишларини ҳам кўрган.
Ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин бўлган барча жиноий ишларни ҳам қозикалон муҳокама қилган. Рус аҳолисига алоқадор ишларни рус жиноий ва фуқаровий судлари кўрган. Суд процесси айблов хусусиятига эга бўлган. Ҳар қандай иш жабрдийданинг аризасига биноаан қўзғатилган. Оммавий айблов процесси мавжуд бўлмаган.
Судлов ишлари оғзаки олиб борилган, ҳеч қандай қайднома (мажлис баённомаси) ёки ёзув асосида олиб борилмаган. Иш ошкора тарзда муҳокама қилинган. Ҳукм, одатда, қози томонидан ўша мажлиснинг ўзидаёқ ўқилган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish