Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Шиғовул – шахсий адютантлар; Мирзо, мунший



Download 2,78 Mb.
bet139/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Шиғовулшахсий адютантлар;
Мирзо, мунший – амирнинг шахсий котиблари;
Мирзо- мушриф – амирнинг иккинчи даражали котиблари;
Меҳмонхона амалдори (меҳмонхудой) – амир меҳмонхонаси ходими;
Девонбеги – даромад, харажат ва хўжаликни бошқарувчи мансабдор шахс;
Мирохурбоши – отлар, анжом ва ҳаракатланиш қисмларини бошқарувчи шахс;
Миршаббоши – полиция қисмини бошқарувчи шахс;
Жамоат – меҳмон кутиш ва йиғилишларда иштирок этувчи шахслар;
Юртчи – амирнинг чиқишларида олдинга чиқиб йўл очиб борувчи шахс;
Шогирд-пеша – амирнинг махсус фармонлари битилган почтани етказиб бериш билан шуғулланганлар ва алоҳида топшириқларни бажариб турганлар;
Саркарда – қабила бошлиқлари, собиқ беклар ҳам тайинланганлар, улар Бухоро навкарини бошқарганлар;
Маҳрамлар – яқин шахсий ҳимоячилар;
Фаррошбоши, шарбатдор, офтобачи (ювиниш асбобларининг мутасаддиси), баковул-ошпаз, шабгард (тунги қоровуллар) ва бошқалар;
Маъмурий бошқарувни махсус ташкил этилган қуйидаги тўртта марказий орган амалга оширган: давлат девонхонаси, молия-солиқ органи, диний суд органи ва назорат органи.
Давлат девонхонаси бошқарув органи сифатида амалдорлар таркибини тўлдириш, уларни алмаштириш, Россия сиёсий агенти ва маҳаллий (жойлардаги) амалдорлар билан ёзишмалар олиб бориш, чет эл маҳсулотларидан солиқ йиғиш ишларини бошқариш билан шуғулланган. Девонхонани мамлактнинг бош вазири Қўшбеги бошқарган. Амир мамлакатда бўлмаган пайтларда давлат бошқаруви унинг қўлида бўлган.
Иккинчи бошқарув молия-солиқ органи бўлиб, маъмурий бошқарув органи ҳисобланган ва уни Девонбеги бошқарган. Девонбеги лавозими Қўшбегидан кейин иккинчи ўринда турган. Бу орган мамлакатда солиқ йиғиш, хазинанинг даромад ва харажатларини ҳисоблаш билан шуғулланган. Унинг қошида мирзолар, шогирдпешалар, меҳмонхона амалдорлари, закотчилар, мирохурбоши, шарбатдор, маҳрамлар, навкарлар (300 нафарга яқин) ва қуйи хизматчилар бўлган. Барча амалдорлар Девонбеги томонидан лавозимига тайинланган ва амир томонидан унвон берилган.
Учинчи маъмурий бошқарув диний суд органи ҳисобланиб, уни амирнинг бош дин пешвоси Қозикалон бошқарган. Бу орган суд ишлари, нотариал вазифалар, дин вешволарига боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ва ўқув муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилган. Унинг қошида мирзолар (иш юритувчилар), қозилар, муллаи азимлар (тергов ишларида жалб этиладиган вакиллар), девонбеги (хўжалик юритувчи шахс), мирохурбоши, маҳрамлар ҳамда қуйи хизматчилар фаолият кўрсатган. Мазкур мансабдорларни Қозикалон тайинлаган ва вазифасидан озод қилган.
Тўртинчи маъмурий назорат органи Раис қарамоғида бўлиб, унинг ваколатига қонунларнинг бажарилиши, ахлоқий софлик, диний эътиқодни ҳимоя қилиш ҳамда бозорларда тош-тарози ва ўлчов бирликларининг аниқлиги устидан назорат қилиш кирган. Унинг қошида мирзалар, раислар (топшириқларнинг бажарилишига мутасадди амалдор), маҳрамлар, девонбеги (хўжалик бошқарувчиси), мирохурбоши ва қуйи хизмат вакиллари фаолият кўрсатган. Барча амалдорларни Бош Раиснинг ўзи тайинлаган. Бош Раис бевосита амир ва Қози калон олдида жавоб берган.
Амирлик 27 та бекликдан иборат бўлиб, улар орасида Қарши беклиги тахт вориси ва Бухоро беклиги Қушбегининг ўзи томонидан бошқарилган. Қолган бекликларни эса бевосита амир томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган беклар бошқарган.
Ҳар бир бекликда солиқ ва йиғимни йиғиш учун алоҳида мансабдор шахслар мавжуд бўлиб, улар девонбегига бўйсунганлар. Закотчилар маҳаллий беклардан мустақил иш олиб борганлар. Улар девонбеги томонидан лавозимга тайинланиб, амир томонидан унвон берилган.
Ҳар бир бекликда қози, нотариус, терговчи фаолият кўрсатган. Қози маҳаллий бекдан мустақил иш юритган. У фақат Қозикалонга бўйсунган. Қози маҳаллий маъмурий органлар томонидан қонунларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб борган. Беклик қозилари бекликнинг бош шаҳарларида яшаганлар. Беклик қозисининг ҳузурида турли мансабдор шахслар мавжуд бўлганлар.
Ҳар бир беклик амлокдорларга бўлиниб, уларни маъмурий – полиция ва солиқ йиғиш вазифаларини бажарувчи амалдорлар бошқарган. Уларнинг ҳузурида маҳаллий оқсоқоллардан ёрдамчилар ва махсус топшириқларни бажариш учун амалдорлар бўлган.
Шарқий Бухоро беклигининг бошқарув тизими бошқа бекликларникидан бир мунча фарқ қилган. Уларда амалдорлардан ташқари тожик аҳолиси яшайдиган ҳудудларда “шоҳлик” мавжуд бўлиб, шоҳ амалдор вазифасини бажарган (Масалан: Помирда Парпишо, Салимшо ва ҳоказо). Шоҳ маҳаллий тожик аҳолиси томонидан уруғ зодагонлари орасидан сайлаб қўйилган ва беклар томонидан тайинланган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish