ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД
ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Э.Н.Нуриддинов, Б.Т.Хайдаров, М.А.Имомов
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРДА
ХАРАКАТ СИФАТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА
УЗГАРТИРУВЧИ ИРСИЙ ВА
ТИББИЙ ОМИЛЛАР
Ўқув қўлланма
Самарқанд – 2011
Э.Н.Нуриддинович, Б.Т.Хайдаров, М.А.Имомов
"Болалар ва усмирларда харакат сифатларини ривожлантирувчива
узгартирувчи ирсий ва тиббий омиллар". Услубий кулланма.
Такризчилар;
Аминжонов Ш.А-жисмоний маданият назарияси
ва тиббий биологик асослари
кафедраси дотценти;
Зиядуллаев.Х.З-педагогика
факултети дотценти;
услубий кулланма болалар ва усмирлар харакат сифатларининг
ривожлантириувчи ва узгартирувчи ирсий ва тиббий омилларни урганишга
каратилган булиб талабаларни назарий амалий билиб ва куникмаларини
шакллантиришга каратилгандир.
Услубий кулланма жисмоний маданият йуналишлари учун мужалланган.
Суз боши
Мамлакатимиз келажаги булган болалар ва
усмирларда харакат
сифатларини ривожлантирувчи ва узгартирувчи ирсий тиббий омиллар
чукур урганилиб илмий назарий-амалий асосда исботлаб берилган.
Одамнинг хар кунги хаётида зарур булган асосий харакат
куникмаларининг шаклланиши асосан мактаьгача булган ёшда юз беради.
Бу
масалада
куйидаги
олимлар
Ч.С.Шеррингтон,
Р.Магнус,
А.А.Ухтоиский, П.К.Анохин уз фикрларини билдирган.
Бола тугулганида наслдан утган оз микдордаги харакатларни бажара
оладиган булади, унинг шу харакатлари
бола тугулганидан кейин хам
анчагача номакбул булиб колаверади. Бола усиб ривожланиб боргани
сайин харакатлари купрок ва хилма-хилрок булиб боради.
Харакат апаратининг чидамлилиги динамик ва статик ишни узок вакт
мобайнида бажариш кобилияти билан белгиланади. Ёш улгайиб борган
сайин чидамлилик жуда секинлик билан ортиб боради.
Болаларнинг жисмоний тарбия ва мехнат фаолиятида ёш
хусусиятларини хисобга олган холда мускул активлигини максадга муофик
ташкил этиш уларнинг умумий
ривожланиши хамда соглигини
мутахкамлашга ёрдам беради.
Харакат сифатларининг узгарувчанлигини ирсий сабабларини
бахолаш хар кандай микдорий белгиларнинг ирсий жихатдан таминланиш
даражаси, кучни аникловчи тезликни харакатларни уйгунлашганлиги ёки
меъзоний харакат тестларини бажариш пайтидаги чиламлиликлар ирсият
ёрдамида бахлоланади. Жисмоний машклар хар-бир инсоннинг хаётида
мухим, лекин хар хилдаги ахамият касб этади. Бу
эса организмнинг
индивидуал морфологик ва функционал хусусиятлрига богликдир. Спортда
танлаш усули факатгина етарлича тиббий биологик туктаи назардан
асосланган тамоиллар асосида бажарилгандагина самарали булиши
мумкин.
Эпчиллик-кординатцияловчи кобилиятлар
хамда харакатланиш
хатти-харакатларни бошкариш кобилиятларини зарур амплютудаги
харакатлари йигиндиси оркали кузга ташланади. Эпчиллик харакатланиш
хатти-харакатлари ва харакат тузилмалари
доимий равишда узгаришлар
талаб килувчи харакат вазифаларини ечимит иштирокида ривожланади.
Ургатиш пайтида ургатадиган машкларнинг янгилиги ва унинг кулланиш
шароитлари хисобга олиши зарур. Янгиликларнинг элементлари
харакатларнинг кординатцион мураккаблиги ва
машкларни бажаришни
кийинлаштирувчи Машки шароитни хосил килиниши билан тамин
этилади.
Харакатлантирувчи
вазифаларнинг
ечими
нотаниш
ситуатцияларда
узлаштирилган
харакатланиш
хатти-харакатларни
бажаришни таккозо этади.