Болалар касалликлари пропедевтикаси ва умумий парвариш кафедраси касаллик тарихи лойихаси



Download 0,81 Mb.
bet28/30
Sana06.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#748160
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
касаллик тарихи

Перкуссия. Перкуссия ёрдамида қорин бўшлиғидаги суюқлик ва сийдик пуфагининг юқори чегараси аниқланади.
Қорин бўшлиғида суюқликни аниқлаш. Бунинг учун бемор орқаси билан етади. Перкуссия қориннинг ён соҳалари йўналишида олиб борилади. Текширув билвосита перкуссияни қўллаш орқали олиб борилади. Плессиметр қўл киндик соҳасида қориннинг оқ чизиғига параллел қўйилади ва ўнг қўлнинг ўрта бармоғи билан перкутор тўқиллатиб олдин ўнг, кейин чап фланкаларга аста секин ҳаракатлантирилади. Фланкалар соҳасида 2 томонлама қисқариш бўлганда қорин бўшлиғида эркин суюқлик бўлши мумкин.
Асцитни дифференциал диагностикаси учун ва бошқа сабабларга асосланган қорин бўшлиғини бўғиқлашувида(тўлган ичак, ўсма) болани ён томонга ўғриш ва қорин перкуссиясини шу йўсинда олиб бориш керак. Агар бўғиқлашиш шу ҳолатда йўқолса, қорин бўшлиғида суюқлик борлиги тўғрисида ўйлаш мумкин, агар буғиқлашиши йўқолмаса, бошқа сабабларга асосланган бўлади.
Сийдик пуфагининг юқори чегарасини аниқлаш. Бунинг учун қориннинг оқ чизиғидан киндикдан пастга қараб билвосита перкуссия қилинади, плессиметр бармоқ қориннинг пастки чегарасига параллел қўйилади. Пуфак тўла бўлганда қов устида перкутор товушни буғиқлашиши аниқланади ва қанчалик қовдан юқори бўлса, шунчалик сийдик пуфаги тўла бўлади. Қисқариш кузатилганда, сийдик пуфаги бўшагандан сўнг перкуссия қайта қилиниши керак. Бевосита перкуссия йўли билан ҳам перкуссия қилиш мумкин.
Пастернацкий симптоми —(буйрак соҳасида оғриқни аниқлаш). Умуртқанинг 2та томонида белнинг симметрик соҳаларини эгилган бормоқлар билан тукиллатиш. Олдин сийдикнинг умумий анализи аниқланади, кейин тукиллатиш олиб борилади ва яна сийдикнинг умумий анализи аниқланади.
Сийдик қопини пайпаслаш. Эрта ёшли болаларда тўлган ҳолатда аниқлаш мумкин, яъни бунда сийдик пуфали кичик чаноқ бўшлиғидан озгина чиқади. Лаборатория усулида текшириши. Кўкрак ёшидаги болаларда сийдик йиғиш, сийдик чўкмасини миқдорий текшириш Нечипоренко бўйича, Аддис Каковский бўйича, шунингдек Зимницкий бўйича функционал синамалар, коптокчалар фильтрациясини текшириш, эндоген креатини клиренси.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish