Талоқ чегараларини перкуссия қилиш. Талоқни перкуссия қилиш учун иккита чизиқдан чап ўрта қўлтиқ ости чизиғидан - юқори ва пастки чегараси аниқланади. Шу чизиқ Х қовурға бўйлаб талоқнинг олдинга ва орқа чегаралари аниқланади. Соғлом болаларда талоқни олдинги чегараси олдинги қўлтик ости чизиғидан нарига ўтмайди. Сантиметрли тасма ёрдамида талоқни кўндаланг ва узунаси размерлари ўлчаниб касаллик тарихига ёзилади. Нормада 1 ёшдаги бола талоғининг улчами 4х4 см, 2-3 ёшда 5х5 см, 10 ёшдан катталарда ҳудди катталарникидек бўлади.
Жигар ва талоқни бевосита ва билвосита усул билан перкуссия қилиш мумкин. Аускультацияда соғлом болаларда ичакларни перестальтикасини ва товуш интенсивлигини кучайиши, сусайиши ёки умуман йўқолиши мумкин.
Аускультофрикция - аускультация билан перкуссияни бир вақтда ўтказиб ошқозонни пастки чегарасини аниқлаш. Бунинг учун стетоскоп ошқозон соҳасига қўйилади, оқ чизиқ бўйича юқоридан пастга, яъни ханжарсимон ўсимтадан, то киндиккача перкуссия қилиб, ошқозоннинг пастки чегараси аниқланади. Яъни ошқозон пастдан кучайиши билан ифодаланади.
СИЙДИК АЖРАТИШ ТИЗИМИНИ ТЕКШИРИШ. Сийдик ажратиш системасини бевосита текшириш кўрув пальпация ва перкуссиядан ташкил топган.
Кўрувда тери рангига тери оқарган, шишларнинг жойлашиши (асосан қовоқларда), юз ва қорин ҳажмининг бўртишишига, бел соҳасининг ҳолатига аҳамиет берилади. Бундан ташқари уғил ва қиз болаларда уретрит ва вульвовагинитни аниқлаш мақсадида ташқи жинсий аъзолларни кўриш шарт.
Пальпация. Буйраклар пальпацияси горизонтал ҳолатда Образцов усулида ва верикал ҳолатда С.П. Боткин усулида ва вертикал бимануаль пальпацияси бўйича амалга оширилди. Бола орқаси билан оёқларини бироз буккан ҳолда ётади. Текширувчининг чап қўли бармоқлари бирлаштирилган ва текис ҳолда бел остига қовурга ёшининг пастки қирраси соҳасида жойлашади. Ўнг қўли қовурга ёши оралиғида қоринни тўғри мускулларидан ташқарида жойлашади. Қўллар қориннинг олдинги ва орқа деворлари боладан чуқур харакатлантирилади. Яқинлашганда боладан чуқур нафас олиш сўралади буйракнинг тушувчи пастки қутби пальпация қилинади. Чап буйрак пальпация қилинаётганда чап қўл чап бел соҳасига ҳаракатлантирилади.
Буйрак пальпациясида баллотирланиш симптомини текшириш мумкин. Чап қўл билан турткисимон урилади ва ўнг қўл билан туртки сезилади.
Болани турган ҳолатда пальпацияси (С.П. Боткин): бемор гавдаси тўғри бурчак ҳамда эгилади, қўёлар туширилади. Текширувчининг чап қўли боланинг бел соҳасида, ўнг қўли қовурга ёши соҳасида қориннинг тўғри мускули ташқарисида жойлашади. Пальпация техникаси бола ётган ҳолатдагига ўхшайди.
Сийдик ажратиш органларини патологиясини аниқлаш учун оғриқ нуқталарини аниқлаш.
Юқори нуқтаси аниқланади, у қориннинг перпендикуляр оқ линияси билан тўғри мускулнинг ташқи чаккасидан ўтувчи чизиқда жойлашган.
Пастки нуқтаси spina iliaca anterior superior билан тўғри мускулни ички чеккасини бирлаштирадиган чизиқда жойлашган.