Болалар касалликлари пропедевтикаси ва умумий парвариш кафедраси касаллик тарихи лойихаси


Қорин бўшлиғидаги эркин суюқликни



Download 0,81 Mb.
bet26/30
Sana06.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#748160
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
касаллик тарихи

Қорин бўшлиғидаги эркин суюқликни пайпаслаш усули билан ундуляция ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунинг учун чап қорин бўшлиғининг ён томонига қўйилади, ўнг қўл бармоғи ёрдамида аста - секин қорин бўшлиғининг қарама - қарши томонига уриб кўрилади. Агар қорин бўшлиғида эркин суюқлик бўлса, суюқлик берилаётган урилиши оқибатида тўлқин пайдо қилиб, чап қўлнинг кафтига узатади. Келаётган тўлқин қорин суюқлик ҳисобига янада тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш мақсадида ҳамшира қўл кафти равоғи билан қорин бўшлиғининг ўртаси босиб турилса ва юқоридаги ҳолат қайтарилса, агар тўлқин ичак ёки қорин бўшлиғи деворларидан келаётган бўлса, у ҳолда тўлқин ўтмайди.
Текшириш методикасини яна бир усули - перкуссиядир. Перкуссия қилиш учун болани чалқанчасига ётқизилиб, қорин бўшлиғининг олдинги деворини киндикдан ён томонга перкуссия қилинади. Бунинг учун бевосита перкуссиядан фойдаланилади.яъни плессиметр бармоқни оқ чизиққа параллел қўйиб, аввал ўнг, сўнг чап ёнбошга қараб уриб борилади. Агар икки томонлама ёнбош соҳасида перкутор товушнинг қисқариши кузатилса, қорин бўшлиғида эркин суюқлик борлигидан далолат беради.
Эркин суюқлик, ўсма, тўлик ичакни бир - биридан дифференция қилиш учун, беморни ёнбошлатиш керак ва перкуссия юқорида ёзилган тартибда қайтарилади.
Агар тўмтоқлашиш қорин бўшлиғининг юқори қисмига йўқолса, у ҳолда асцит суюқлиги тўғрисида фикр юритиш керак, агар тўмтоқлашиш сақланса, у ҳолда бошқа патологик ҳолат сабаб бўлади.
5 ёшгача бўлган болаларни жигарини перкуссия усули билан чегарасини аниқлаш учун учта чизиқ, яъни ўнг ўрта қўлтиқ ости, ўрта ўмров ва ўрта чизиқлардан фойдаланилади.
Жигар чегараларини перкуссия килиш. Юқори чегараси ўрта ўмров нисбатан, чизиғига плессиметр бармоғимизни жигарнинг юқори чегарасига нисбатан параллел равишда қўйиб, аниқ ўпка товушидан тўмтоқ товушгача уриб борамиз. Тўмтоқ товушни аниқлаб шу сохага нуқта қўйиб ўрта чизиққа перпендикуляр ўтказилиб, жигарнинг юқори чегараси аниқланади. Пастки чегара 2 та чизиқда аниқланади: ўрта ўмров чизиқдан плессиметр бармоғини жигарга параллел равишда қўйиб, пастдан юқорига перкуссия қилинади. Қорин соҳасида тимпаник эшитилади, жигарнинг пастки чегарасига етганда тўмтоқ товуш эшитилади. Ўрта чизиқда - оқ чизиқ бўйича пастдан юқорига перкуссия қилинади. Қаерда тўмтоқ товуш эшитилса, жигарнинг пастки чегараси ўша соҳада бўлади.
5 ёшдан катта болаларда жигар чегараси Курлов усули бўйича аниқланади. Яъни бу усулда 3 та чизиқ 1 - ўрта ўмров чизиғи юқоридан, пастдан перкуссия қилиб жигар юқори ва пастки чегаралари аниқланади. Нормада болаларда жигарнинг юқори чегараси у қовурға соҳасида жойлашган. Яъни аниқ ўпка товушдан тўмтоқ товушгача, пастдан тимпаник билан тўмтоқ товуш чегараси ҳисобланади. 2 - ўрта чизиқдан, жигарнинг юқори чегараси ўрта ўмров чизиғидан, яъни у қовурғадан тўшга перпендикляр ўтказилади. Бу перпендикуляр ханжарсимон ўсиқ соҳасига тўғри келади. Пастдан ўрта чизиқдан киндик соҳасидан юқорига қараб, тимпаникдан тўмтоқ товушгача перкуссия қилинади ва шу усул билан иккинчи ўлчами аниқланади. 3 - кўндаланг чизиқ чап қовурға равоғидан ханжарсимон ўсимта томон перкуссия қилиб борилади. Плессиметр бармоғимиз чап қовурға равоғига перпендикуляр равишда чап ўрта ўмров чизиғидан тўшга қараб перкуссия қилиб борилади. Қайси соҳада тўмтоқ товуш эшитилса, шу соҳа учун ўлчами ҳисобланади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish