1.2. Ўсмирларда девиант хулқ-атвор сабаблари ва омиллари, профилактикаси Одатда девиатциялар ўсмирлик даврида юзага келади. Ўсмирлик даврида ўсмир ҳаёти ва фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй беради, бу эса ўз навбатида руҳиятнинг қайта шаклланишига, тенгдошлари билан муносабатларнинг янги шакллари пайдо бўлишига олиб келади. Ўсмирнинг ижтимоий мақоми ўзгаради. Унга нисбатан катталар томонидан янада жиддийроқ талаблар қўйила бошлайди.
Оғишган хулқ-атвор ижтимоий дезадаптация кўринишларидан бири ҳисобланади. Болалар ва ўсмирлар дезадаптацияси ҳақида гапирганда бу жараёнга гирифтор бўлган болалар тоифаларини аниқлаб олиш лозим:
мактабга қатнамайдиган мактаб ёшидаги болалар;
етим болалар;
ижтимоий етимлар,
Оғриқ қолдирувчи, психотроп, гиёҳванд ва токсин моддалар истеъмол қилувчи болалар;
жинсий интизомсиз болалар;
ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этган болалар. Расмий маълумотларга кўра уларнинг сони катталарга қараганда икки ҳисса тез ошмоқда.
Девиант хулқ-атвор – микро ижтимоий муносабатлар (оилавий, мактабдаги муносабатлар) ва кичик ижтимоий гуруҳларга хос бўлган ижтимоий нормалар ва хулқ-атвор қоидаларини бузиш билан боғлиқ меъёрдан оғувчи хулқ-атвор турларидан биридир. Бу хулқ-атворни ғайриинтизомий деб атасак ҳам бўлади. Девиант хулқ-атворнинг ёрқин намоён бўлишига намойиш, агрессия, чақирув, ўқишдан қочиш ва дайдилик, боалар ва ўсмирларнинг ароқхўрлик, гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ асотсиал ҳаракатлар, жинсий характердаги асотсиал ҳатти-ҳаракатлар, ўзига суиқасд қилишга уринишларни мисол қилиб келтирсак бўлади.
Девиациянинг салбий турлари ижтимоий потология ҳисобланади. Буларга ароқхўрлик, токсикомания, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни киритсак бўлади. Улар тизимни барбод этишади, унинг асосларига путур етказишади ва анчагина зарар келтиришади.
Ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори сабаблари. Меъёрдан четга чиқувчи хулқ-атвор мураккаб табиатга эга бўлиб, турли хил омиллар билан изоҳланади. Ўсмирларнинг девиант хулқ-атворини келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагилардир:
1. Биологик омиллар бола организмида унинг ижтимоий адаптациясини қийинлаштирувчи физиологик ёки анотомик хусусиятларнинг борлигида ўз ифодасини топади. Уларга қуйидагилар киради:
ирсий хусусиятлар;
ақлий ривожланишнинг бузилиши, эшитиш ва кўришнинг сусайиши, асаб тизимининг зарарланиши ва бошқалар;
организмга психофизиологик зўр бериш, низоли ҳолатлар, атроф-муҳитнинг кимёвий таркиби, турли соматик, аллергик, токсик касалланишларга олиб келувчи, яъни қувват манбалари билан боғлиқ бўлган психофизиологик хусусиятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |