5.Сиз, хулқ-атворда оғишнинг асосий сабаби нима деб ўйлайсиз?
1) кучли таассурот қолдиришга интилиш
2) боланинг касалланиши
3)болада қўзғалишнинг ортиб кетиши, ўзини назорат қила олмаслик
4) оиладаги ноқулай вазиятлар
5) мустақиллик ва эркинликка интилиш
6) мураккаб педагогик вазиятларни ҳал этишда ота-оналарнинг билимини етишмаслиги
7) ўқишдан орқада қолиш
8) тенгдошлари томонидан эҳтиётсизлик
9) катталарни болалардаги қийинчиликларини тушунмаслик
10) боланинг ўзига ишончнинг етишмаслиги
11) болалар қобилиятини катталар томонидан салбий баҳоланиши
12) ҳаётда ҳар хил стрессли ҳолатларни кечириш
13)боланинг ҳаётида ижтимоий-иқтисодий зўриқишларнинг учраганлиги
14) зўрлаш, қаттиққўллик, жазоламаслик
15) ота-оналарнинг ҳатдан ортиқ бандлиги
16) ота-оналар билан низога борганлик
17) ота-оналар томонидан (педагоглар) чеклашларнинг кўплиги
18) оиладаги жанжаллар
19) яна нима__________
6.Фарзандингиз хулқ-атворида ўзгариш бўлган ҳолларда қайси мутахассисларга мурожаат қилгансиз?
синф раҳбари
мактаб психологи
ижтимоий педагог
психотерапевт
вояга етмаганлар билан ишловчи инспектор
шифокор
мустақил тузатганман
яна кимга______________________
жавоб беришга қийналаман
7. Сизни фарзандингиз тарбияси қийин болалар даврасига тушиб қолишидан хавфсирайсизми?
ҳа
йўқ
жавоб беришга қийналаман
Ўзингиз тўғрингизда бир нечта маълумот берсангиз:
Ёшингиз_______________________
Маълумотингиз________________
Касбингиз ёки машғулотингиз_______________________
Яшаш манзилингиз______________________________
Оилангизда нечта фарзанд бор_______________________
Девиант хулққа, яъни, оғриқ қолдирувчи ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга мойил бўлган ўсмирларни аниқлашда Қўқон шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактаби 7-8- синфидаги 54 нафар ўқувчилари билан “Ўқувчиларнинг руҳий ҳолатларини ўрганиш” методикасини ўтказдик.
Мақсад: Қалтис гуруҳга мансуб ўсмирларнинг тенгқурлари орасидан тўғри ажратиб олиш, уларнинг стресс ҳолатига тушишлари олдини олиш ва реабилитация этиш, шунингдек улар билан олиб бориши зарур бўлган индивидуал тарбиявий ва психокоррекцион ишларнинг тўғри йўналишини белгилаб олиш.
Кўрсатма: Психолог бу машғулотни ўсмир билан алоҳида якка тартибда амалга ошириши маъқул. Чунки баъзи бир саволларга жавоб қайтариш ҳолларида болада саволлар туғилиши ва улар атрофдагилардан тортиниб машғулот олиб борувчига мурожаат эта олмаслиги мумкин. (Аниқ жавоб олиш мақсадида психолог саволларни изоҳлаб туриши мумкин).
1. Ўсмир психологик стресс ва зўриқишларга нисбатан чидамлими?
2. Ўзига нисбатан ишончсизлик ва ўз-ўзини баҳолаганда паст баҳо бериш ҳолатлари тез-тез намоён бўладими?
3. Тенгдошлари билан кўчада муомила қилишда қийналадими?
4. Мактабда ўзини тутиш ёки муомила муносабатида ховотирланиш, қўрқув ҳиссини намоён қиладими?
5. Қандай йўл билан бўлсада, янги ҳис-туйғулардан роҳатланишга интилиши тез-тез намоён бўладими?
6. Ўсмирда дўстлари ва танишларининг фикрига тез қўшилувчанлик, бировларнинг ҳаёт тарзига тақлид қилувчанлик, танқидий ва мустақил фикр билдиришдан йироқлик кузатиладими?
7. Юқумли ва туғма касалликлар, мия жароҳати ёки патологиясига боғлиқ бўлган оғишлар унинг ҳулқ-атворида акс этадими?
8. Низоли вазиятлардан чеккада юриш ва тинчлик оламига интилиш унинг характер хусусиятида намоён бўладими?
9. Ота ёки онасининг гиёҳвандлик ёки алкоголизм касаллиги наслий характерга эгами?
Натижаларни қайта ишлаш:
1,2,3,4 саволларнинг «ҳа» жавоблари учун 5 балл берилади. 6,8 саволларнинг «ҳа» жавоблари учун- 10 балл берилади, 5,7,9 –саволларнинг «ҳа» жавоблари учун эса 15 балл берилади. «Йўқ» жавоби учун 0 - балл қўйилади.
15 баллдан кам тўплаган бўлса, ўсмир қалтис гуруҳга кирмайди, хавф-хатардан йироқ.
15 дан 30 баллгача тўплаган бўлса, ўсмир қалтис гуруҳга яқин, унинг хулқ-атвори ва юриб-туриши назорат этиш катта эътиборни талаб этади .
30 дан юқори балл тўплаган бўлса, дарҳол тажрибали педагог, психолог, врач ва вояга етмаган хуқуқбузарлик ишлари билан шуғулланувчи милиция ходимларига мурожаат этиб, маслаҳатлашиш лозим.
Методика натижаларига кўра қуйидаги маълумотларга эга бўлдик:
Do'stlaringiz bilan baham: |