- тўхталиб қолган;
- қўзғалувчан;
- гипертимли;
- дистимик;
- аффектив-лабилли;
- аффектив-экзальтирлашган;
-хавотирли;
-эмотивли;
- интровертлашган;
- экстравертлашган.
Ўтиб кетувчи хулқ-атвор қуйидаги шаклларда намоён бўлииги мумкин:
- делинквент хулқ-атвор, яъни суд тартибида жазоланадиган криминал даражага етмаган кичик қоидабузарликлар;
- уйдан қочиб кетиш ва дайдилик.
Делинквент хулқ-атвор дарс қолдириш, аксилижтимоий давралар билан мулоқотда бўлиш, безорилик, ўзидан кичик ва заифларни таҳқирлаш, пулини тортиб олиш, чайқовчилик, уй ўғрилиги, велосипед ва мотициклни олиб қочишда намоён бўлади. Уйдан қочиш ва дайдилик ҳар учинчи ҳолатда делинквентлик билан уйғунлашади. Амалда девиант хулқнинг барча кўринишлари аддиктивлик билан мувофиқлашади. Қабул қилинган ахлоқий, баъзи ҳолларда ҳуқуқий нормалардан оғишни характерловчи хулқ девиантлик сифатида кўрилади. У интизомсизлик, аксилижтимоий, делинквент ва аутоагрессив (суицидаллик ва ўзини ҳалок этувчи) ҳатти-ҳаракатларни қамраб олади. Болалик ва ўсмирлик ёшида характер шаклланишидаги патологияни ўрганишда катта хизмат О.В.Кербиков ва унинг издошларига тегишлидир. Муаллифлар шахснинг орттирилган турғун патологияси ёки психопатия ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқиб, унинг принципиал ҳолатини шахснинг патологик шаклланиши ўзида салбий ижтимоий-психологик омиллар (нотўғри тарбия, узок муддатли шикастлантирувчи вазият)нинг сурункали патоген таъсири остида бола ва ўсмирнинг нотўкис шахсининг аномал йўналишда шаклланишини назарда тутиши ташкил этади.
Шундай қилиб, ўсмирлардаги девиация - хулқ-атвор бузилишлари сирасига кирувчи хулқ-атвор оғишларининг бир хил бўлмаган табиати ва мураккаб механизмини инобатга олиб, болалар ва ўсмирлар хулқ-атворида оғишлар юзага келиши сабабларини аниқлашга йўналтирилган.
Демак, девиант хулқли шахс деб, биринчи навбатда, аҳлоқий жиҳатдан қариндош-уруғлари ва дўстларининг кўнглини оғритадиган ва атрофдагиларнинг ҳаёти учун хавф туғдирадиган шахсларга (индивидларга) айтилади. Катта ёшдаги индивид аввал бошданоқ ички мақсадга интилиш кучига эга бўлиб, шунга кўра, фаоллигининг барча кўринишлари юзага чиқади. В.А.Петровскийнинг фикрича, бу ўзига хос мувофиқлик постулатида (исботсиз қабул қилинадиган қоида) ифодаланади. Бу ўринда ҳар қандай руҳий жараёнлар ва хулқий хатти-ҳаракатларнинг бошланғич мослашув йўналиши ҳақида сўз юритилмоқда. Мувофиқлик постулатлари уч турга ажратилади: гомеостатик, гедоник (ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга хос ҳислат деб ҳисобловчи аҳлоқий таълимот), прагматик.
Гомеостатик вариантида мувофиқлик постулати муҳит билан ўзаро муносабатлардаги зиддиятларни бартараф қилиш, руҳий зўриқиш даражасини пасайтириш, мувозанат ўрнатиш шаклидаги талаблар каби намоён бўлади.
Гедоник вариантида кишининг ҳаракатлари икки бирламчи аффект: қониқиш ва азоб орқали аниқланади; аҳлоқнинг намоён бўлиши эса қониқишни максималлаштириш ва азобни камайтириш сифатида изоҳланади.
Прагматик вариант мақбуллаштириш тамойилидан фойдаланади, бунда диққат марказига аҳлоқнинг тор амалий жиҳати: фойда, наф ёки муваффақият қўйилади.
Демак, кишининг воқелик (борлиқ) билан ўзаро алоқаларининг таҳлили девиант аҳлоқни баҳолашнинг асоси бўлиб хизмат қилади, зеро меъёрнинг ҳукмрон тамойили шахснинг нимагадир ёки кимгадир (яъни реал борлиққа) мослашувидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |