Бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташки этиш mундарижа



Download 94,9 Kb.
bet4/17
Sana12.05.2022
Hajmi94,9 Kb.
#602477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Болага йўналтирилган таълим

Битирув ишининг босқичлари: битирув ишининг қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
Биринчи босқичда мавзуга оид фалсафий, педагогик ва психологик адабиётлар ўрганилади; уларнинг мазмуни таҳлил қилинади, мактабгача ёшдаги болани соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларига қўйилган талаблар ва риоя қилишнинг мавжуд ҳолати тахлил этилди; асосий назарий қарашлар умумлаштирилди, тажриба –синов ишларини ташкил этиш учун дастлабки материаллар тўпланди.
Иккинчи босқичда тажриба мактабгача ёшдаги болаларда бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташкил этиш, фаоллик марказларига қўйилган талаблар ишлаб чиқилди; МТМ тарбиячилари ва ота –оналар учун методик тавсиялар ҳамда машғулот ишланмалари тайёрланди, кенг кўламда тажриба ишлари амалга оширилди, тажриба –синов ишларининг натижаларига кўра шаклланганлик даражаси самарадорлиги баҳолаб борилди.
Учинчи босқичда мактабгача ёшдаги болаларда бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташкил этиш, фаоллик марказларига қўйилган талабларга риоя қилишнинг тажрибага қадар ва тажрибадан кейинги ҳолати ўзаро қиёсий ўрганилди: якуний натижалар математик –статистик метод ёрдамида қайта тахлил этилди; битирув ишинингнинг бориши, унда илгари сурилган назарий ва амалий қарашлар асосида умумий хулосаларга келинди.
МТМ тарбиячилари ва ота –оналар учун бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташкил этиш боланинг таълимга
бўлган аниқ эхтиёжини қондириш, хар бир бола учун таълимнинг ўзига хос шарт шароитларини яратиш, машғулотларни режалаштириш хамда фаоллик марказларини
ташкил этишда танлаш усулларининг назарий асослари тавсия этилди.
Битирув ишининг таркибий тузилиши: кириш, икки боб, тўртта фасл, хулоса ва тавсиялар, ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатида иборат.


1.БОБ. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим тарбия беришнинг педагогик асослари.
1.1. Шарқ мутафаккирлари ва педагог олимларнинг бола тарбияси тўғрисидаги қарашлари.

Шарқ мутафаккирларининг меросида таълим тарбия масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Айниқса, улар оила ва оилада фарзанд тарбиясига катта эътибор берганлар. Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Кайковус, Алишер Навоий каби мутафаккирларнинг асарларида оилада бола тарбияси масалалари ва уларни ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилган.


Абу Наср Фаробийнинг фикрича бола тарбияси бир мақсадга қаратилган ҳолда олиб борилмоғи ва у ақлий ва ахлоқий тарбия бирлигидан иборат бўлмоғи лозим деган хулосага келган.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим тарбия бериш масалалари Абу Али ибн Сино меросида ёритилганини кўришимиз мумкин. Беруний ота –оналарнинг болалари билан бирга ҳаракат қилишлари, турли ўйинлар уюштиришлари, улар билан ўзаро суҳбатлар ўтказишлари мақсадга мувофиқ деб маслаҳат беради. Беруний тарбиянинг мақсади ва вазифалари ҳақидаги, шахснинг ривожланиш тўғрисидаги фикрларининг замирида инсонпарварлик ғояси ётади. У ҳар бир ота –она ўз фарзандларига ана шу ғояни сингдириши зарур деган хулосага келади.
Мактабгача ёшдаги болалар ҳаётини муҳим уюштириш, уларни вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишнинг асосий гарови эканлигини ота –оналар ўз фарзандларига ўқтиришлари лозим. Бола тарбияси масалалари бўйича Абу Али ибн Сино “Тадбир алманозил” номли асарини ёзган. Унда олим ота –онанинг болаларни тарбиялашдаги вазифаларини ёритилган. Асарда оилада онанинг вазифаси ва бурчига, оила муносабатларига тўхталар экан, айниқса ота –оналарнинг оилада меҳнацеварлиги билан фарзандларини ҳам касб ва хунарга ўргатиш борасида мухим фикрлар баён этади.
Ибн Сино тарбиявий қарашларида оила ва оилавий масалаларга кенг ўрин берилган. Оилада фарзанд тарбиясини тўғри йўлга қўйишнинг асосий воситаси унинг манавий оламида этиқодни шакллантириш деб хисоблаган эди олим.
Юсуф Хос Хожиб “Қтудғу билиг” асарида оилавий маиший турмуш муаммоларига ҳам катта эътибор беради. Ота –оналар назоратда бўлган боланинг маъсулият ҳисси ривож топади. Шу сабабли ҳам бола тарбиясида ота –онанинг мавқеи алоҳида аҳамиятга эгадир. Улар танлаган тўғри йўл фарзандларининг келажакни, камолоти учун психологиясида муҳимдир. Мирзо улуғбекнинг қарашларида боланинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит муҳим ўрин тутади. Кайковус “Қобуснома” пандномасида ўз фарзандинг сенинг ҳақингда қандай бўлишини иишласанг, сен ҳам ота –она ҳақида шундай бўлғил деб ёшларни ота –онасини ҳурмат қилишга эъзозлашга, меҳр –оқибатли бўлишга даъват этади. Бола тарбияси масаласи буюк мутафаккир масаласи буюк мутафаккир Алишер Навоий меросида ҳам муносиб ўрин эгаллайди. У ўзининг қатор асарларида таълим –тарбия масалалари умуминсонийғоя эканлигини таъкидлайди.
Я.А.Коменский ўзининг “Оналар мактаби” китобини мактабга тайёрлаш бобида, шундай ёзади, барча инсонлар бажарадиган ишлар, маълум бир тайёргарликни талаб қилади. Коменский ота –оналар учун қуйидаги вазифаларни кўрсатади:
1. Болаларда мактабга борганда ўз тенгдошлари билан ўқиган ва ўйнаган хурсандчилик ҳиссини туғдириш;
2. Болаларни мактабдаги таълимнинг моҳиятини тушунтириш, мактабдаги фаолият турлари билан туништириш;
3. Болалар бўлажак ўқитувчиларга нисбатан ҳурмат ва ишончни шакллантириш.
Таълим жараёнида бола имкониятларининг намоён бўлиши маълум даражада наслий омиллар билан ҳам боғлиқдир. Болалар ўз темпераменти хусусиятларига кўра ҳам бир –бирларидан ажралиб турадилар:

  • хушчақчақ, сергап, қувноқ, хаётнинг ўзгарувчан шароитларига тез мослаша оладиган болалар сангвенник типрераментга мансуб;

  • қўшимча нохуш кайфиятда юрадиган, таъсирчан, камган, суст болалар –меланхолик темпераментга кирадилар;

  • хотиржам, бефарқ, камҳаракат, нутқи суст болалар –флегматик;

  • жахлдор, бетоқат, серзарда, харакатчан болалар –холерик ҳисобланадилар.

Болалар катталарнинг ёрдамига мухтож бўлишига ҳам қараб бир –бирларидан фарқ қиладилар. Баъзи болалар бирор хатти- ҳаракатни бажаришни бир неча марта кўрсатиш, тушунтириш керак. Болалар ўзларини қизиқувчанлик, ақлий фаолликларига қараб ҳам бир –бирларидан ажралиб турадилар. Болаларнинг мактабга психологик тайёргарлиги кенг ва мукаммал бўлиб ривожланган бўлиши даркор. Болаларга қанчалик яхши билим берсак, ўйлаймизки улар келажакда Ватанга садоқат руҳида, етук инсон бўлиб етишадилар. Демак, тарбиячи бола шахсида ахлоқий ҳис –туйғуларни тарбиялаш учун ҳамма восита ва методларни қулласа, яхши хулқ намуналарини ўргатиш анча осон кечади.


Download 94,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish