Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
492
Калит сўзлар: коуч, коучинг, професионал коучинг, ижтимоий тармоқ.
Коуч сўзи – қулоғингиз учун жуда ҳам оғир ва ғалати эшитилсада,
маъноси – устоз, мураббий каби маъноларни англатади. Сиз ўзингизга
қўйган мақсадларга ҳеч қандай тўсиқларсиз эришишга ёрдам берадиган одам –
коучдир. Коучинг биринчи бўлиб спорт соҳасида пайдо бўлди,
лекин аста
секинлик
билан
менеджмент
яъни
бошқарув
соҳасида,
бизнес
соҳасида пайдо бўлди. Коучинг – дарслари жараёни давомида, корхонанинг энг
юқори коэффициентли муваффақиятига эришиши, жамоанинг ҳар бир
аъзосининг юқори даражадаги салоҳиятини ўрганиб чиқишга,
жамоани
тўғри бошқариш йўллари ва бошқа буларга ўхшаган натижаларга эришган
бўласиз.
Коучинг – мижозлар билан муаммони ечимини топишга қаратилган
консультация ёки таълим жараёни. Коучинг мижознинг мақсадларини
англашида аниқлик тизимини яратишга хизмат қилади, шу тариқа мижоз ўзининг
асосий мақсади, унинг узоқ муддатли мақсадлари билан боғлиқлиги ва уларга
эришиш йўлларини аниқлаб олишига ёрдам беради.
Шу билан бирга коучинг бу
муаллиф
позициясида
турган
мижозга
психологик
ёрдам.
Мижозга жуда қизиқ: ―Қандай қилиб қарор қабул қилишдан қўрқмаслик
керак? Мақсадни қандай қилиб кўриш ва унга бориш мумкин? Тўғри
қиляпманми? Ёки унданам яхши: ―Менда шунақа мақсадларим бор, уларга
эришишнинг шундай йўлларини кўряпман. Менга сизнинг кўмагингиз,
танқидингиз ва қўллаб қувватлашингиз керак ҳамда узоқ муддатга. Мана шу
коучинг
хисобланади, мижозни маълум мақсадга эришишига кўмаклашиш.
Шу қаторга психологик консультация ва мижознинг маълум бир
кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган индивидуал тренировкалар
ҳам киради. Шу билан биргаликда
биз уларнинг вазифаларини, ҳаётни идрок
қилишларини, қадриятларини ҳал қилишларида ёрдам берамиз ва йўл йўриқ
кўрсатиб борамиз. Баъзида психотерапияга ҳам юзланамиз,
лекин мижознинг
асосий талаби даъво эмас балки таълимдир. Ҳар бир инсон ўз мақсади, унга
эришиш йўллари ва натижалари учун жавобгардир. Коучингнинг вазифаси
шахсни ўзини такомиллаштириш ва янада яхши ҳаётга эришиш учун ёрдамлаш
йўлдир. Коучингда асосий фокус тайёр қарорларни тақдим этишга эмас,
балки
мустақил тарзда жавобларни излашга, фикрлаш қобилятини ривожлантиришга,
содир бўлаётган жараёнларни таҳлил қилишга йўналтирилган. Коучингда
шахснинг ўзи кўпроқ ишлашига тўғри келади. Бу жараёнда
асосий фаолиятни
мижознинг ўзи бажаради (олдига мақсад қўяди, амалга ошириш воситаларини
излайди), коуч маслахатчи уни фақатгина қўллаб қувватлаб туради.
Профессионал коучинг- бу мижозларга ўзларининг шахсий ва касбий
соҳаларида самарали ривожланишларга
олиб келадиган профессионал
муносабатлардир.
Коучинг
жараёни
мижозларнинг
билишларини
чуқурлаштиришга, самарадорликларини оширишга ва ҳаёт тарзи сифатини
яхшилашга имкон яратади.