Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
488
МАКТАБ ЖАМОАДАГИ ЭМОЦИОНАЛ ТОЛИҚИШ СИНДРОМИ
ПСИХОПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ИШЛАРИ
Таджибаева Шоҳида Абдуразаковна
Қори Ниёзий номли Илмий тадқиқот институти 2-курс мустақил тадқиқотчиси
Аннотация: ушбу мақолада ҳозирги кунда долзарб бўлган
педагог-
узтозлардаги эмоционал толиқиш синдромлари келиб чиқиш сабаблари ва уларни
психопрофилактика қилиш масалалари хусусида мулоҳаза юритилган.
Таянч тушунчалар:
ҳиссий бузилиш, деформация, касбий психогигиена, касбий
реабилитация, касбий адаптация.
Ўқитувчи - ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга
айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ, ифодалай олишни билмоғи зарур,
дейди Ал Форобий. Педагоглик мураккаб, лекин шу
билан бирга шарафли
касбдир. Педагог фаолиятининг негизида эмоциоген омиллар бисёрдир. Бундай
эмоциоген омиллар таъсирида касбий дезадаптация ва
шу билан бирга касбий
яроқсизлик ҳолатлари келиб чиқиши табиий. Деярли 80% педагоглар ўзларида ―
“куйиш синдроми”, яъни доимий эмоционал зўриқиш билан боғлиқ бўлган
эмоционал, жисмоний ва ақлий тўйинишни ўзида мужассамлаштирган мураккаб
психофизиологик феноменни мавжудлигини таъкидлайдилар.
Мазкур синдром
депрессив ҳолат, чарчоқ ҳисси ва лоқайдлик, шижоат ва энтузиазмнинг
етишмаслиги, ўз фаолиятининг ижобий томонларини кўра
олмаслик ва ишга,
умуман ҳаётга нисбатан муносабатда салбий установкаларда намоён бўлади.
Педагогнинг эмоционал ҳолатига жамоадаги муҳит ва раҳбариятнинг муносабати
таъсир қилади. Агар таълим муассасаси раҳбарияти ҳодимлар учун касбий ўсиш
учун шароит яратса, қўллаб-қувватласа, жавобгарликни тенг тақсимласа
бундай
муҳит педагоглар жамоасидаги ижобий эмоционал муҳитни шаклланишига
хизмат қилади.
Толиқиш – организмнинг алохида физиологик ҳолати бўлиб, узоқ вақт
ёки зўр бериб ишлаш натижасида пайдо бўлади ва иш қобилиятининг пасайиши
билан ифодаланади. Объектив жиҳатидан ёмонлашувида ва миқдорий
камайишида юзага чиқади. Субъектив жиҳатидан толиқиш одамнинг чарчоқ ҳис
қилиши билан ифодаланади. У қатор физиологик (диққат
функциясининг
ёмонлашуви, мушак чидамининг пасайиши, иш бажариш билан боғлиқ
процесслар координациясининг бузилиши) ва биокимёвий (қонда қанд
миқдорининг пасайиши ва бошқалар) кўрсаткичлар бўйича аниқланади.
И.М.Сеченов биринчи марта толиқишнинг ҳис қилиш
манбаи марказий нерв
системасидагина бўлади, деган ғояни баён қилди. И.П.Павлов толиқишнинг
асосий сабаби МНХ функционал ҳолатининг ўзгаришида – бош мия пўстлоғида
деб ҳисоблади. Ишлаш натижасида бош мия пўстлоғида тарқалган тормозланиш
процесси вужудга келади, бу пўстлоқ ҳужайраларини ҳолсизланишидан сақлаб
туради. Бу назария шунингдек шу қобилиятига
одамнинг эмоционал холати
таъсирини ҳам тушунтиради (рухлантирадиган сўз, мусиқадан кейин, ишга
қизиқиш бўлганда ва шу кабиларда толиқишнинг бартараф бўлиши). Толиқиш,