Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
268
Шахс хулқ-атворига шаклланишида таъсир этувчи қуйидаги компонентлар
ўрганилган: рефлексив, регулятив, мақсадга йўналганлик, муваффақият мотиви,
саноген тафаккур даражаси, ижтимоий фикр, тобелик, мустақил, киришимли ва
курашувчан, ҳаёт мазмунини англаш, ижтимоий шароит кабиларни
ривожлантириш ижобий таъсир кўрсатади.
Шахс позитив дунёқарашининг ривожланишида ушбу мезонлар катта
аҳамият касб этиши аниқланган: шахснинг англанган фаолияти, ҳиссий ирода,
ҳиссиётларини назорат қилиши, мотивация, шахсий ривожланиш, билим кўникма
эгаллаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хулқ-атвор, ўзини-ўзи назорат
қилиш, мулоқотмандлик, жамоавийлик психологияси, инсоний муносабатлар ва
ижтимоий қоидаларни ва эҳтиёжларни англаш, тўғри хулоса чиқаришга боғлиқ
мавжуд ижтимоий хулқни бошқариш кабилар.
Профессор В.Каримованинг ўз тадқиқотларида таъкидлашича ёшларнинг
илмли, маърифатли, соғлом руҳиятли бўлиб вояга етишларида жамиятдаги,
оиладаги соғлом психологик муҳит асосий омил бўлиб хизмат қилади.
30
Шахс ижтимоий хулқ-атворини тартибга солиш ва бошқаришда ижтимоий
одатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий хулқ намуналарининг кўп
марта такрорланиши одат тусига киради. Шахс ижтимоий хулқи, одобини
тартибга солишда саноген тафаккурни ривожлантириш билан биргаликда миллий
урф-одатларнинг ҳам хизмати катта бўлиб, улар онгни ортиқча зўриқишдан ҳоли
қилади ва кишилардаги истак ва мақсадлар бирлигини юзага келтиради. Ташқи
стимул ҳисобланган миллий урф-одатлар, анъаналар ижтимоий хулқни
барқарорлаштиради, баркамол шахс қиёфани шакллантиришга асосий омиллардан
бири бўлиб хизмат қилади. Шахснинг ахлоқий нормалари албатта муайян оила
муҳитида таркиб топади.
Саноген тафаккурга эга бўлган ўқувчи ёшларни шакллантиришда
жамиятимизнинг маънавий-ахлоқий қадриятларнинг тутган ўрни беқиёсдир.
Бунда, айниқса, ахлоқий қадриятлар алоҳида аҳамият касб этади. Чунки ўзликни
англаш, онг- тафаккур, янгича дунёқараш, руҳий теранлик, ақлий етуклик,
ахлоқий мукаммаллик маънавиятнинг ўзаги ва интеллектуал салоҳиятнинг асосий
тамойилларига айланмоқда. Инсоннинг ахлоқий етуклиги, камолоти жамиятни
маънавий-руҳий ва ахлоқий соғломлаштиришда катта аҳамият касб этади.
Халқимиз жуда бой ахлоқий қадриятларга эга. Бу қадриятлар ҳар бир фуқаро,
айниқса, баркамол авлод учун оила ибрат мактабидир.
Кўпгина психологик адабиётларда «маънавийлик» тушунчаси таҳлил
қилинганда,
масъулиятлилик,
хушмуомалалик
ва
жамоавийлик
каби
категорияларга алоҳида урғу берилади. Сабаби, айнан бу феноменлар етуклик
даражасига етган шахсгагина хос бўлиб, ижтимоийлашувнинг асосий
шартларидан бири ҳисобланади. Масалан, ўзбек халқига хос шундай ахлоқий
қадриятлар мавжудки, уларнинг номи ҳам, мазмун-моҳияти ҳам бошқа миллатлар
маънавиятида ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Ўзбек халқига хос ахлоқий
фазилатлар: меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат, мурувват, ҳиммат, орият,
30
Каримова. В.М. Оилавий ҳаёт психологияси: Ўқув қўлланмаси. - Т.. 2006.- 142 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |