Богловчи моддалар технологиясининг кискача ривожланиш тарихи


Гипсли цемент ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари ва ишлатилиши



Download 11,51 Mb.
bet7/7
Sana14.07.2022
Hajmi11,51 Mb.
#794216
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-Маъруза

Гипсли цемент ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари ва ишлатилиши.

Куйдирилмаган гипсли боғловчи моддалар гипстош ѐки кальцийли ангидритни ўта майдалаш орқали олинади. Корхонанинг хом-ашъѐ омборига келтирилган йирик тошсимон бўлаклар аввал жағли майдалагичларда кичикроқ бўлакчаларга (доналар йириклиги 15-20 мм атрофида) ажратилади. Сўнгра чақиқтош шарли тегирмон ѐки болғачали майдалагич машиналарда майдаланиб кукун ҳолига келтирилади. Кукун ҳосил бўлиш чоғида чақиқтошнинг бироз қизиши туфайли озроқ СаSО4. 0,5Н2О ҳосил бўлади. Таркиби СаSО4 бўлган маҳсулот ангидритли цемент, СаSО4.2Н2О бўлгани гипсли цементдан иборатдир. Хоссалари ва ишлатилиши. Таркибида асосан икки молекула сув бўлган кальций сульфатнинг кукуни сувда қорилиб ―ҳамир‖ ҳосил қилинади. Кукуннинг сувда эриш жуда секин ва кам миқдорда бўлади. У секин қуюқлашади ва тош ҳолига келади. Гипс қотаѐтган вақтда кукуннинг дисперс бўлакчалари (заррачалари) ҳосил қилган туйинган эритма қайта кристалланишдек физико-кимѐвий жараѐнига учрайди, натижада маълум даражадаги мустаҳкамликка эга бўлган кристалл каркаси вужудга келади. Оз миқдордаги СаSО4 . 0,5Н2О икки молекула сувли гипсга нисбатан сувда беш баробар тезроқ эрийди ва сувга ўта тўйинган бўлади. Натижада улар асосида икки молекула сувли гипс микрокристалл заррачалари ҳосил бўлади. Бу заррачалар ўзаро яқинлашиб бир-бирига уланиб кетган майда кристалл ҳосил қилади ва натижада гипс буюмларининг мустаҳкамлиги ортади. Бундай маҳсулотлар қотиш муддатини қисқартириш мақсадига уларнинг таркибига озроқ миқдорда (0,1-0,5) Na2SO4, Al2[SO4]3, [NH4]2 SO4 ва бошқа қўшилма - тезлатувчилар киритиш зарур. Маҳсулотнинг майда туйиш даражаси - 1см2 да 10 000 та кўзи бор элакдаги қолдиқ - 10% атрофида. Куйдирилмаган гипсли боғловчилар асосан қуруқ гипс сувоқ, пардадевор плиткалари, архитектура деталлари ва ганч нақшлар


ясашда ишлатилиши мумкин. Гипс заррачалари ўртасидаги боғланишни кучайтириш ва буюм мустаҳкамлигини ошириш учун гипсли цементни трамбовкалаш ва пресслаш яхши натижа беради.
Қурилишбоп гипснинг таърифи ва ишлаб чиқариш технологияси.
Таърифи. Икки молекула сувли гипстошга 150-170 0С ҳароратда термик ишлов бериш натижасида олинадиган маҳсулотни майдалашдан ҳосил булувчи ва ҳавода қотувчи боғловчи модда қурилиш гипси деб аталади. Унинг асосий химиявий таркиби ярим молекула сувли кальций сульфатдан иборат. Шу туфайли қурилиш гипси ишлаб чиқаришдаги техникавий вазифа дигидрат СаSО4.2Н2О ни яримгидрат СаSО4 . 0,5Н2О га ўтказишдан иборат. Шу мақсадларда ишлатилаѐтган биринчи сортли гипстош таркибида 95% СаSО4.2Н2О, иккинчи - тўртинчи сортда эса 90,80 ва 70% СаSО4.2Н2О бўлиш шарт.

Корхоналардаги ишлаб чиқарилган қурилиш гипснинг минералогик таркибига - СаSО4 . 0,5Н2О ва - СаSО4 . 0,5Н2О дан ташқари эрувчан ва хатто эримайдиган ангидрит оз миқдорда киради. Ишлаб чиқариш технологияси. Қурилиш гипсининг саноат корхоналарида олиниши анчагина содда процесс бўлиб бир қанча стадияларни ўз ичига олади. Юқорида келтирилган технологик схема ишлаб чиқариш усули ва асосий операциялар навбати ҳақида тушунча беради. Гипстош 10-30 см ли бўлакча ѐхуд 0,5-5 см ли шағал сифатида заводларнинг хом-ашъѐ омборига келтирилади, сўнгра у ердан қабул қилиш бункерига узатилади. Сўнгра пластинкали транспортер ѐрдамида жағли ѐки болғачали майдалагичларга узатилади. Майдалагичлардан утган чакиктош доналарнинг йириклиги 15 мм атрофида бўлади. Чакиктошни куйдириш ва майдалашни турли усулларда олиб бориш мумкин. Ушбу мақсадда баландлиги 9 м дан 14 м гача, иш унуми 5 дан то 12 т гача борувчи шахтали тегирмондан ҳам фойдаланса бўлади. (32-расм). Тегирмон шахтаси 3 га чакиктошлар мунтазам узатилиб туради. Шахта ичида жойлашган пўлат тўқмоқлар 4 гипстошни майдалаб, кукун ҳолига келтирилади. Махсус канал I орқали тегирмон ости қисмига кирган иссиқ газлар эса майдаланаѐтган тошларни сувсизлантириб махсус чанг чўктириш қурилмасига олиб чиқади. Бундай тегирмонларда майда туйиш даражаси 021 номерли элакда элаб қуриганда 5-71 қолдиқни ташкил этади.

32-расм. Шахтали тегирмон: 1-канал; 2-мўри; 3-шахта; 4-пўлат тўқмоқлар; 5-вал.
Чакиктошни аввало унлаб сўнгра куйдириш қурилиш гипсни ишлаб чиқаришнинг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Бу усулда маҳсулот ѐқилғи кули билан бевосита контактда бўлмайди, шу туфайли маҳсулот сифати юқори бўлади. Маҳсулот олишда қўлланиладиган асосий агрегат ҳажми 3 дан 15 м кубгача, иш унуми 2-11 т бўлган гипс қайнатиладиган қозондир (33-расм). Бу ускунанинг асосини пўлатдан ясалган цилиндр I ташкил қилади. Сферик туб 3 нинг тагида ўтхона жойлашган бўлиб,ундаги газлар қозон, ѐн юза ва маҳсус трубалар 5 ни қиздирилади. Хом гипс эса қозонга бункерлардан шнеклар орқали узатилади. Гипснинг бир меъѐрда 140-дан 190оС гача қиздиришини эса қозон ичига ўрнатилади аралаштиргич 2 таъминлайди. Гипс порошок 50 минутдан 2,5 соат давомида қиздирилгач шибери бор люк 4 орқали кабул қилувчи бункерларга узатилади. Гипс қайнатиладиган қозон камчиликлардан хам холи эмас. Улар ичида қозонинг периодли ишлаши энг асосийси хисобланади. Аралаштиргич 2 вертикал ўқли юритма ва унга бириктирилган парраклардан иборат бўлиб, унинг остки парраги туб профилига мос эгилган. Юқорида жойлашган паррак қиздирувчи трубаларнинг остки ва устки қаторлари орасидан ўтқазилган.

Қурилиш гипси олишда чикиктошларни аввал қуритувчи барабан да куйдириб, сўнгра шарли тегирмон 16 да унлаш ҳам мумкин.
Download 11,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish