5-Маъруза
Режа:
Богловчи моддалар технологиясининг кискача ривожланиш тарихи.
Богловчи моддалар таърифи.
Хавода котадиган богловчи моддалар.
Сувда котадиган богловчи моддалар.
Гипсли богловчи моддалар.
Хом ашё манбалари.
Гипсли махсулотлар. Курилиш гипси ва махсус гипслар.
Боғловчи моддалар технологиясининг қисқача ривожланиш тарихи.
―Силикат ва қийин эрувчи нометалл материаллар технологияси фанининг иккинчи қисмида боғловчи моддалар ҳақида гап боради. Боғловчи моддалар дейилганда биринчи навбатда цемент ва цемент асосида олинадиган махсулотлар, иккинчи навбатда гипс ва оҳак каби қадимий боғловчилар тассавур этилади. Қуйида талаба учун боғловчи моддалар тушунчаси ва классификациясига оид маълумотлар берилади. Қадимдан боғловчи модда сифатида тупроқли бетон билан бир қаторда гипс, оҳак ва улар асосида олинган бетонлар ишлатилган. 140-190 градусли ҳароратда қиздирилиб олинган қурилиш гипсидан эрамиздан 2000-3000 йиллар илгари қадимги Мисрда пирамидалар қурилишида фойдаланилган. Оҳакдан сувоқ моддаси сифатида фойдаланиш ҳам Мисрда эрамиздан чамаси 2600 йиллар илгари бошланган. Биринчи-иккинчи асрларда у қадимги Римда, тўққизинчи - ўн биринчи асрларда Киев Русида кенг қўлланилган. Бундай боғловчилар асосида қурилган иншоатлар қаторига 990 йили Киевда қурилган ―Десятинная черкови‖ ва 1045 йили Новгородда қурилган ―София ибодатхонаси киради. Аммо тупроқ, гипс ва оҳак боғловчи модда сифатида ишлатилганида камчиликлардан холи эмас эди. Тупроқли бетон сув таъсирида шишар ва нурар, гипс ва оҳак бетонлари эса намланар ва уваланарди. Шунинг учун инсон асрлар давомида бундай моддалар ўрнига мустаҳкам ва намга чидамли боғловчи яратиш устида тинмай иш олиб борди. Бундай изланишлар натижасида, римлик тарихчи Витрувийнинг ѐзишича, сувга чидамли масса-оҳак билан ғовак вулкан жинсини аралаштириш натижасида ҳосил бўлиши аниқланган. Бетоннинг сувга чидамлиги Неаполь шаҳри яқинидаги Пуццуолидан қазиб олинган шу қўшимчага боғлиқ эди. Шу сабабли бу боғловчи пуццолан номи билан атала бошланиб, у қадимги Римнинг иншоатлари - тўғон, мол, причал, кўприк ва акведуклар қурилишида кенг қўлланган. Кейинчалик оҳактошга пишиқ ғишт уни, вулқон жинслари кули, диатомит, трепел, пемза, туф, трасс каби енгил тоғ жинслари ҳам қўшиш фойдали эканлиги аниқланиб, оҳакнинг сувдан‖ қўрқувчанлигига барҳам берилди.
XVIII аср бошларига келиб рус қурувчилари куйдирилаѐтган оҳактошга тупроқ қўшилганда оҳакнинг сувда қотиши ва мустакамланиши тезланишини аниқладилар. Сувга чидамли бундай гидравлик боғловчилар аввал симент, сўнгра цемент номи билан атала бошланди. XVIII аср охирида эса англиялик Паркер куйдирилган тупроқ ―почка‖лари сувда сўнмаслиги, аммо майдаланганда тез сўниши ва қотиши мумкинлигини аниқлади. Шу тариқа янги боғловчи-романцемент бунѐдга келди. Бироз вақт ўтгач француз олими Вика ушбу тупроқ ― буйрак‖чалари аслида мергел номи тоғ жинси бўлиб оҳак билан тупроқ аралашмасидан иборат эканлиги ва цемент олиш учун табиатнинг тайѐр бебаҳо аралашмаси эканлигини топди. Рус олими В.М. Севергин эса бу янги боғловчининг олиш усули ва хоссаларини мукаммал ўрганиб чиқди. XIX аср ўрталаригача англо-француз-рус олимлари иштирокида яратилган ва такомиллаштирилган романцементи дунѐда асосий цемент бўлиб ҳукмронлик қилди. Портландцемент номи янги минерал боғловчининг яратилишигина бу цемент ролини камайтириб қурилиш индустриясида революция қилди, бетон ва темир-бетон даврининг янги тенгсиз сахифасини очди.
1817-1825 йилларда Москвада такомилллаштирилган гидравлик боғловчи олиш йўлида ишлаѐтган рус ҳарбий инженери Егор Челиев оҳак ва тупроқ аралашмасини 1200-1300 градусли ва ундан юқори ҳароратда қиздирилганда тошсимон пишган бўлакчалар ҳосил қилиши, майдаланган ҳолда эса улар юқори гидравлик ва механик хоссаларга эга эканлигини аниқлади ва шу тариқа ҳозирги замон цементининг яратилишига асос солди. Бу цемент Россияда кўплаб ишлаб чиқарила бошлади ва 1812 йилги Ватан уруши харобаларини тиклаш учун ишлатилди. Худди шу вақтда Лидслик тош терувчи Д. Аспдин ҳам шундай цементни яратди ва 1824 йили уни тайѐрлаш усулига патент олди. Англиялик қурувчи олган боғловчи материал бўлакчалари Англия давлатининг Портленд шаҳридан қазиб олинган табиий тошларга ўхшашлиги сабабли портландцемент номи билан атала бошланди. Портландцемент қурилишда азалдан ишлатилиб келинаѐтган материалларга (темир, ѐғоч, ғишт ва бошқалар) нисбатан бир қанча афзалликларга - айниқса вақт ўтиши билан мустаҳкамлигини ошириш қобилиятига эгадир. Шу боисдан улуғ рус кимѐгари Дмитрий Иванович Менделеев ―Ҳаѐт исътемоли ва химия иловасидан ташкил топган бу цемент келгувчи даврнинг энг муҳим қурилиш материаллар - деб башорат қилган эди. Вақт ўтиши билан бу башорат тўла руѐбга чиқди. XX асрга келиб муъжизакор цемент порошоги энг кенг тарқалган универсал қурилиш материалига, цемент саноати эса Россия, Украина, Беларуссия, Ўзбекистон оғир индустриясининг катта тармоғига айланди. Олимлардан А.А.Байков, В.А.Кинд, П.А.Ребиндер, Н.А.Торопов, В.Ф.Журавлев, О.П.Мчедлов-Петросян, С.Д.Окороков, В.Н.Юнг, Б.Г.Скромтаев, В.Б.Михайлов, П.И.Боженов, Ю.М.Бутт, М.М.Сичев, Н.Ф.Федоров, В.В.Тимашев, И.В.Кравченко, Т.В.Кузнецова, А.А.Пащенко ва бошқаларнинг шу соҳа ҳимияси ва технологиясига оид ишлари, цемент корхоналарнинг ишчи ва инженер-техникларнинг улкан меҳнати туфайли цемент ишлаб чиқариш ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари 1962 йили жаҳонда биринчи ўринга чиқиб олди. Биргина 1975 йили чиқарилган цемент миқдори 122 миллион тоннадан ортиб кетди. Бу рақам Япония ва Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот миқдорига нисбатан 1,5 барабар кўп эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |