Богловчи моддалар технологиясининг кискача ривожланиш тарихи


Боғловчи моддалар таърифи



Download 11,51 Mb.
bet2/7
Sana14.07.2022
Hajmi11,51 Mb.
#794216
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-Маъруза

Боғловчи моддалар таърифи.
Майда қилиб туйилган ва сув ѐхуд бирор суюқлик билан қориштирилганда ѐпишқоқ холатга келувчи, вақт ўтиши билан аста-секин қуюқланиб тошсимон жинсга айланувчи материалларни минерал боғловчи моддалар деб аталади. Кимѐвий нуқтаи назаридан қараганда эса ҳар-хил таркибли катион ва анионлардан ташкил топган ва суюк жинслардаги протон ҳамда гидроксил группалари билан бирикишга қодир бўлган қаттиқ анорганик материалларнинг жаъмини боғловчи
моддалар деб атаса бўлади.Минерал боғловчи моддалар қурилишда сув ѐки сув ва қум, шағал, чақик тош каби тўлдирғичлар қўшилган қоришма холида ишлатилади. Боғловчи моддаларнинг баъзи турлари - магнезиал боғловчи модда магнезиал тузларнинг сувдаги эритмасида, кислотага чидамли боғловчи эса эритилган шишада қорилади. Қурилиш қоришмалари таркибига қараб қуйидаги турларга ажратилади:
- цемент, гипс ѐки охак хамири - боғловчи модда билан сув ѐхуд бирор суюқлик аралашмаси. Қотган хамир тош деб аталади;
- қоришма аралашмаси - боғловчи модда, сув ва майда тўлдирғичнинг
қотмаган аралашмаси. Қотган аралашмага эса қурилиш қоришмаси дейилади;
- бетон қоришмаси - боғловчи модданинг сув ҳамда тўлдирувчи инерт моддалар (майда ва йирик тўлдирғичлар - қум, шағал ѐки чақиқ тош) билан хосил қилган сунъий аралашмаси. Қотиб қолган шундай қоришма бетон, пўлат арматурали бетон эса темир - бетон деб аталади.

Ҳавода қотадиган боғловчи моддалар.
Минерал боғловчи моддаларни классификациялашда асосан уларнинг қуйидаги уч белгиси асос қилиб олинган:
- боғловчи модданинг хоссалари;
- боғловчи модданинг таркиби;
- ишлаб чиқариш усули , технологик параметрлари ва ишлатиладиган
хом ашъѐ тури.
Боғловчи моддалар асосида ишланган қурилиш конструкциялари турли шароитларда фойдаланилади. Шу сабабли қурувчилар учун боғловчи модданинг муаян шароитдаги хоссаси - қотиш ва мустаҳкамликка эришиши муҳим аҳамиятга эга. Боғловчи моддаларнинг баъзилари-гипс ва бошқалар ҳавода қотиб, чидамли бетон ва бетон қоришмаси
хосил қилади ( ҳавода қотадиган боғловчилар хамири қуриганидан кейингина қотади ), баъзилари эса- портландцемент ва бошқалар нам шароитда қотади ( аввал ҳавода, сўнгра эса нам шароитда ) ва тегишли мустаҳкамликка эга бўлади.Шунга асосланиб туриб, ҳамма боғловчи моддаларни ҳавода қотадиган - фақат ҳавода қотиб мустаҳкамлигини узоқ вақтгача сақлаб тура оладиган ва сувда қотадиган (гидравлик) - ҳаводагина эмас, балки сувда ҳам қотиб, мустаҳкамлигини узоқ вақтгача сақлай оладиган боғловчиларга бўлинади .

Кальций оксиди, магний оксиди, кальций сульфати каби моддалар сув ва намлик таъсирида реакцияга киришиши ҳамда ҳавода қотиши мумкин. Шу хусусиятлар туфайли ҳавода қотадиган боғловчи моддалар юқорида келтирилган схемада кўрсатилганидек ўз навбатида уч группага бўлинади: гипсли боғловчи моддалар (ярим молекула сувли гипс- қурилишбоп,
қолипбоп, энг мустахкам, гажа-ганч ва ангидритли гипс- ангидритли цемент, эстрих-гипс ), оҳакли боғловчи моддалар (кам магнезиалли, магнезиалли ва доломитли- сўндирилмаган бўлак-бўлак оҳак, сўндирилмаган туйилган оҳак, сўндирилган оҳак ва оҳак хамир ) ва магнезиалли ( каустик магнезит ва каустик доломит ) боғловчи моддалар. Тўртинчи группага эса эрувчан шиша асосидаги боғловчиларни киритиш мумкин. Ҳавода қотадиган боғловчи моддаларнинг қотиб қолган маҳсулотлари сувда эрийди, шу туфайли уларни нам шароитларда ишлатиб бўлмайди. Муҳит ниҳоятда нам бўлса қотган тош ҳам сув таъсирида емирилиб кетади. Улар фақат қуруқ ҳаво шароитларидагина ишлатилганида чидамли бетон ҳосил қилади ва узоқ вақт эксплуатация қилинишига сабабчи бўлади.


Download 11,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish