75
3.3. МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМ-ТАРБИЯНИ
МУОФИКЛАШТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИК
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ.
Кадрлар таеёрлаш миллий дастурида таъкидланганидек, мактабгача
таълим узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури сифатида ижодкор,
ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан бой шаҳсни шакллантиришва юқори
малакали рақобардош кадрни тайёрлаш миллий моделнинг энг муҳим
таркибий қисми бўлиб билимдонва эркин фикрловчи шахсни тарбиялашда
илк ташкилий-педагогик тадбирлар мажмуини ташкил этади
1
.
Мамлакат иқтисодиётини ривожланиши, ижтимоий соҳадаги
ўзгаришлар ва таълимда ислоҳатлар мактабгача таълим устувор
йўналишлар белгилаб берди. Унинг асосий вазифаси 6-7 ёшли болаларни
мактабдаги таълимга пухта тайёрлашдан иборат.
Шу билан бирга, таълимда давлат таълим стандартининг жорий
этилиши- болаларнинг боғчага қатнаган ёки қатнамаганлигидан қатъи
назар, уларнинг мактаб остонасига бир хилда тайёргарлик кўриб
келишларини кафолатлаш ва таъминлаш зарур эканлигини тақозо этади.
Эндиликда 1-синфга қадам қўйган ҳар бир ўқувчидан мактабдаги
таълимга бир хилдаги дастлабки ҳозирлик кўриб, жисмонан руҳан ўқишга
тайёр бўлишлари, даражадаги етарли ўқув малака-кўникмаларига ега
бўлишлари талаб қилинади.
Мамлакатимиз оналарга бола парвариши учун берилган таътил муддати
3йил қилиб белгиланган. Ушбу даврнинг 2йили тўловли таътилдир. Демак,
бола тарбиясида оила рўли беқиёсдир. Болаларнинг оила шароитида
тарбия олаётганлиги табиий ҳолдир. Республикамизда жорий этилган
педагогик жараённи ташкилий шаклига қараган ҳолда, уни шартли
равишда қуйидагича ифодалаш мумкин. Мактабгача таълим тизими
таълим жараёни, мунтазам боғчалар, мувофиқлаштирувчи таълимни ўз
ичига олади. Мактабгача таълим тизими яна таълим омили телевидение
1. С. Абдуллаева Мувофиқлаштирувчи мактабгача таълим тажриба йиғмоқда “Мактабгача таълим” журнали 2004йил №11 2-6-
бетлар
76
радио ва даврий нашрлар адабиётлардан иборатдир. Юқорида қайд
етилган вазифаларни амалга ошириш йўлида мамлакатимизда ўнг минглаб
мунтазам болалар боғчалари фаолият кўрсатмоқда. У ларда 1-7 ёшгача
бўлган саккиз мингдан ортиқ фарзандлар таълим-тарбия олмоқда. Умумий
қамров еса 21,5 фоизни ташкил этади. Мувофиқлаштирувчи таълим деб,
бу ерда боғчага қатнамаган болаларни жадаллаштирилган дастурлар
асосида мактабдаги таълимга тайёрланиши назарда тутилган. Ёзги
таътиллар вақтида муайян муддатга мўлжалланган мактаб қошида
тайёрлов гуруҳлари ҳам-мактабгача таълим тизимига киритилган.
Болалар боғчаларида мунтазам олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнига
алтернатив ҳолда мувофиқлаштирувчи мактабгача таълим шакллари
вужудга келиб, улар билан 20фоизга яқин болалар қамраб олинган.
Мувофиқлаштирувчи таълимнинг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда,
жиддий камчиликлар ҳам мавжуд., болалар боғчага кун давомида эмас,
балки муаайян машғулотларда қатнашиш шанба ва якшанба кунларигина
келиш,фақатгина саводҳонлик сабоқларини олиш имкониятларига эга
бўлсалар, уларнинг жисмоний камол топиши, саломатликка ғамхўрлик
қилиш,ақлан ва манан ривожланишни таъминлаш, мутасаддилар
томонидан раҳбарлик ва назорат қилиш механизими ишлаб чиқилиши
керак.
Мувофиқлаштирувчи мактабгача таълим шакллари бўйича диққатга
сазовор тажриба ҳам тўплаган. Унинг самарадорлигини янада юқори
даражага кўтариш учун ички имкониятлар мавжуд.
Республикамиз шаҳар ва қишлоқларида мазкур йўналиш бўйича ташкил
этилган саводҳонлик марказларининг тажрибаларини шрганиш,улардан
кўланган мақсад ва юзага келган ҳолатларни умумлаштириш натижасида
,саводхонлик маркази тўғрисида умумлаштирилган тарзда, ҳикоя қиламиз.
Марказ ташкил этилишидан мақсад –боғчага қамраб олинмаган болаларни
давлат таълим талаблари даирасида мактабга тайёрлаш. Машғулотлар
мажмуи қуйидагилардан иборат.
77
-нутқ ўстириш ва теварак атроф билан таништириш-12.
-саводга ўргатиш-24
-математика ва мантиқий масалалар-24
-бадиий қўл меҳнати-6
-тасвирий санъат -6
Машғултлар 30-35 дақиқа давомида ўтказилади. Машғулотлар оралиғида
ҳаракатли ўйинлар , динамик ҳордиқ жисмоний тарбия машқлари ташкил
этади. Тарбияланувчиларнинг –ўқув кунлари ота- оналарининг
истакларига қараб ҳафта давомида 2марта қилиб белгиланади.
Машғулотлар жадвали.
-савод ўргатиш-9.00-9.35
-математика ва мантиқий машқлар -9.45-10.20
-нутқ ўстириш ва теварак атроф билан таништириш -10.35-11.10
Саводхонлик маркази фаолияти ва ўқув материали 26ўқув ҳафтасига
мўлжаллаб белгиланган. Саводхонлик маркази қамровини кенгайтириш
мақсадида ўқув-машқларини ҳар 3ойда такрорлаб бориш мумкин.
1фасл-1-октабрдан 28-декабргача
1фасл -2-мартдан29-майгача
3фасл-2-июндан 29-августгача.
Машғулотлар ташкил қилинганда,ҳар бир йўналиш бўйича Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган
“Болажон” таянч дастурдан фойдаланилади. Бадиий адабиёт намуналарини
ўқиб бериш тарзида жисмоний тарбия машқлари еса уй вазифалари
сифатида тақдим этилади. Ота-оналарга уларни ташкил қилиш, ўтказиш
бўйича зарурий маслаҳатлар ҳамда услубий кўрсатмалар берилади.
Кундалик режа болаларнинг ёш хусусиятларига қараб, тузилади.
Машғулотларни суҳбат, ўйин, дидактик ўйин, услублар ташкил қилади.
Болалар машғулот ва ўқувларини муваффақиятли тугатганларидан уларга
сертификатлар берилади. Ўқув дастури якунида болалар қуйидаги билим
ва тушунчаларга эга бўлишлари лозим.
78
Нутқ ўстириш ва теварак атроф билан таништириш бўлими бўйича.
-йил фасллари табиат ҳодисалари.
- ватан остонадан бошланади.
-оила ҳақида суҳбат.
-гуллар ҳайвонлар қушлар
-йўл ҳаракати қоидалари
-Ўзбекистон Республикаси рамзлари
-буйук сиймолар шулар ҳақида айтиб бера олиши керак.
Ҳозирги даврда психология фани кескин ўзгаришларни бошидан
кечираётир. Унда ички тузилиши, таркибий қисмлари, уларнинг ўзаро
уйғунлиги, моҳияти ва талқин этилиши жиҳатдан қайта қуришлар, хар
қайси нарса ва инсонга (жонли важонсиз табиатга) инсонпарварлик
психологияси қонуниятлари ҳамда принциплари асосида ёндашишни
татбиқ қилиш намоён бўлмоқда. Нарса ва ходисаларга, ҳайвонот ва
инсониятга нисбатан янгича ёндашиш, уларни шахс томонидан акс
эттирилишини фақат онглилик ҳолатидан келиб чиққан ҳолаларда
таърифлаш билан чекланиб қолмасдан,балки одамнинг онгсизлик ва
онгостлилик (ғайри ихтиёрийлик) ҳолатлари бу борада муайян касб
этишини тушунтириш, унда бир ҳолатдан иккинчисига ўзлуксиз ўтиб
туриши табиий равишда рўй беришини таъкидлаш ўринлидир. Чунки шу
давргача психология фанида етакчи принцип сифатида “онг ва фаолият
бирлиги” ҳисобланиб келинди, бинобарин, психиканинг хар қайси
кўриниши, босқичи, хусусияти, даражаси, хоссаси, ўзаро таъсирланиши,
бир-бирини тақазо этувчанлиги фаолият нуқтаи назаридан баҳоланиш
анъанага айланди. Натижада онглиликдан четланиш ҳолатининг инсон
ҳаёти учун аҳамияти тадқиқотчининг диққат марказидан, изланиш
мавзусидан анча узоқлашди. Бунинг оқибатида шаҳснинг онгости,
онгсизлилик ҳолатлари, буларга унинг мосланиши, интилиши, билиш
сабаби ва майли, руҳий тайёргарлиги, ихтиёрсизлиги, мувофиқлашуви,
тўсиқлар ва қарама-қаршиликларга нисбатан ички кураши, шунингдек,
79
унинг механизмлари кави муоммолар ечими учун қай даражада аҳамиятли
эканлигига оқилона баҳо берилмади. Акс эттиришнинг моддий асосларига
суянган ҳолда тушунтириш, талқин қилмш назариялари илмийлик
жиҳатдан қўпол нуқсонларга эга бўлмаса-да, лекин психиканинг ўзига
ҳослиги, муомила хусусиятлари ва ихтиёрсизликни таърифлашдаги
чекланганлиги, бир томонламалиги натижасида уларнинг кўп жиҳатларини
тушунтириш имконияти мумкин қадар пасайди. Шу нарсани алоҳида
таъкидлаш керакки, инсон ҳаёти ва фаолияти ўзаро узвий боғлиқ, бири
иккинчисини тақазо қилувчи учта муҳим манбадан, яъни онгсизлик,
онгостлилик ва онглилик ҳолатларидан ташкил топган ҳолда ҳукм суради.
Шунинг учун хам инсоннинг бир кеча –кундуздаги умри онгсизлик,
онгостлилик ва онглилик ҳолатларининг ҳукми тобеликда кечади,уларнинг
хар қайсиси қандай вазифа бажаришидан қатъий назар онгсизлик (фаол
хордиқ) – онгостлилик (мувофиқлашган изланиш) –онглигига(ақли
зўриқиш,ихтиёрий ижод) холатларидан иборат узлуксиз ҳалқа
ҳаракатларидан тузилган булади.
Уларнинг ўзаро мувофиқ харакатлари ички механизмлар,физиалогик
қонуниятлар,объектив ва субьъктив шарт-шароитлар,омиллар, манбалар
таъсири остида юзага келади, кўпича инсонинг иродасидан ташқари, унга
итоат қилмаган тарзда руй беради, натижада бир ҳолатдан иккинчи
ҳолатга ўтиш фавқулод тарзида амалга оширилади. Шунинг учун
инсонинг биологик шартланганлиги , унинг ижтимоий муҳит таъсирига
ижтимоийлашуви, фаоллашуви, сустлашуви, мустақиллиги, гоҳо ўзига
ишончсизлиги, масъулятлилиги, бефарқлилиги ёки лоқайдлиги,
бетарафлиги, инсонпарварлиги, тараққийпарварлиги каби хусусиятлар ана
шу учала ҳолат негизида юз беради. Инсоннинг онгсизлик ҳолтида
ихтиёрсиз диққат, иҳтиёрсиз эсда сақлаб қолиш, эсга тушуриш,
ассоциациялар, образлар, интуиция, англашилмаган майллар, ирсий
аломатлар, тасодифий воқеалар,туш кўришлар ,ҳаёлий тимсоллар,
инсоннинг бирон-бир нарсага писихологик жихатдан тайёрлиги юзага
80
келади ва уларнинг маҳсули худди шу жараёнда намоён бўлади.
Буларнинг кечиши унчалик кўп фурсатни талаб қилмасада, лекин
маълумотларнинг тўпланиши табиий омиллар таъсирида вужудга келади,
бу ҳол атрофдаги муҳит билан танишишда муҳим аҳамият касб этади,
улар жисмоний аъзоларининг умрини узайтиришга хизмат қилади. Ижодий
мантиқий фикрлаш шахсга мувофиқлашган хатти-ҳаракатлар вужудга
келишига пухта замин ҳозирлайди, уларни муайян материаллар билан
таъминлайди.
Одатда онгсизлик ҳолати билан онгли ҳолат ўртасида оралиқ ҳолат мавжуд
бўлиб, у онгостлилик атамаси билан белгиланади, унинг инсон хаёти ва
фаолияти учун қанчалик аҳамиятли эканлиги ўрганилади. Инсонда кечиши
мумкин бўлган фаолият, муомала, хулқ-атвор, ижодий ташаббус,
илҳомланиш каби жараёнлар шахсга тобора мувофиқлашиб борса,
уларнинг бошқаруви енгил кўчса, шаклланган, барқарорлашган,
мустаҳкам, пухта ўқув ва малакалар ўз вазифасини бажаришга киришса,
буларнинг барчаси онгостлилик ҳолатининг бевоситаҳукми остида рўй
беради. Одам ихтиёрийликдан кейинги мувофиқлашган диққатга
асосланганда ҳар бир жабҳадаги самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлади.
Ташқи қўзғатувчилар, таъсирларга берилувчанлиги пасаяди, унинг муайян
марказга йўналиши, тўпланиши ва барқарорлашуви ижобий натижалар
беради. Шахс фаолиятининг суръати, муомала жараёнининг жадаллашуви,
унда маъно касб этувчи сабаблар миқдорининг кўпайиши, пухта
малакалирини устунлиги,унинг муносабатидаги мақсадга мувофиқлик,
объектив моҳиятига йўналганлик , ижодийлик онгостлилик ҳолатининг
бевосита функциясига алоқадордир. Эхтимол, бу ўринда англашилмаган
майллар ҳам маълум даражада мазкур жараёнининг барқарорлиги ва бир
текис кечишини таъминлашда иштирок қилиши туфайли, қўзғалиш
ўчоғида муайян қўзғатувчиларнинг устунлигини (доминантларлигини)
бошқариб туришга таъсир этиши мумкиндир. Лекин мазкур ҳолатнинг
ўзига хос хусуссиятлари, механизмлари, уни номоён қилувчи кучлар,
81
ташқи ва ички шарт-шароитлар, омиллар психологияда ҳали ҳар
томонлама тадқиқ қилинмаган. Ушбу йўналишдаги аксарият ҳолатлар ўз
ечимини кутиб турибди. Шу сабабли уларга ҳар томонлама ёндашиш,
ижодкорлик ва самарадорлиги юзасидан илмий ва амалий аҳамиятга эга
бўлганмаълумотлар тўплаш айни мудаодир.
Онглилик тўғрисида кўпгина назарий ва амалий маълумотлар
тўпланганлигини ҳисобга олиб, улар тўғрисида мулоҳаза юритиш ортиқча
деб ҳисоблаймиз. Чунки психология фанида фаолият категорияси этакчи
фаолият концепцияси унинг тузилиши, босқичлари, таркибий кисмлари
юзасидан ўтказилган тадқиқотларнинг ранг-баранглиги онгли муносабатга
нисбатан изланишлар этарли даражада олиб борилишини намойиш қилади.
Хозирги даврда психология фани муҳим, долзарб вазифалрдан бири
бу унинг тадқиқот методлари ва принциплари назарий ҳамда методалогикк
жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ қилишдан иборатдир. Жумладан, кузатиш
содда , икки кўринишга (кузатиш ваўз-ўзини кузатишга) эга бўлган амалий
тажриба методи тариқасида таҳлил қилинмасдан, балки унинг
мураккаблик хусусиятига хос методикаларни қамраб олиш зарурлигини
таъкидлаб ўтиш, натижаларни қайд қилишнинг ўта мураккаб технологияси
мавжудлиги, ижтимоий психологик ёндашувда у алоҳида аҳамият касб
этишини ўқтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Психология фанинингназарий муаммолари қатирига яна инсоннинг
инсон тамонидан идрок қилинишини киритиш мумкин. Чунки инсоннинг
айрим хусусиятлари унинг юз аломатлари, чеҳрасидаги ўзгаришлар, тана
аъзоларининг ҳаракатлари орқали аниқланади. Психологик билимларни
ўзлаштириш, улардан амалиётда фойдаланиш учун фаннинг барча
соҳалари бўйича маълумотларга эга бўлиш лозим. Психология ўқитишни
қулайлаштириш фақат методологик муаммолар ечимини қидириш билан
кифояланиб қолмасдан, балки таълим бериш, ўзлаштириш, хабарларни
қабул қилишнинг янги шакллари, воситалари ва вариантларини яратишни
ҳам қамраб олади. Айниқса бугунги кунда иқтидорли болалар, ақлий
82
салаҳияти юксак ўқувчилар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунинг учун иқтидорлилик билан интеллект кўрсаткичи ўртасида узвий
боғланишлар ва фарқлар аниқроқ таҳлил қилинса, амалиётда учраётга
нуқсонлар, қусурлар миқдори бироз камайган бўлар еди.
Бу фан бераётган билимлардан ижтимоий турмушда, ишлаб
чиқаришда, тиббиётда, таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиш
эҳтиёжнинг ортиши фанимиз мавқеи, нуфузи янада ошаётганлигидан
далалат беради. Олий ва ўрта маҳсус ўқув юртларида психология курси
ўқитилишининг йўлга қўйилиши унинг таркибий тадбиқий жиҳатларини
кенгайтишн тақазо қилмоқда. Айниқса унверситетлар ва педагогика
инсититутлари факультетларида, инновацион коллежларда касбий
хислатларни шакллантириш аҳамиятига молик ўқув предмети сифатида
психология курси алоҳида нуфузга эга бўлиб, бўлғуси ўқитувчиларнинг
касбий қобилятлари ва маҳоратини таркиб топтиришда ҳал қилувчи роль
ўйнамоқда. Шунинг учун психология курсларини юқори савияда, фаол,
янги, самарадор методлар ёрдамида ўқитиш мўҳим аҳамият касб этади,
чунки ўқитиш самарадорлигини оширмасдан туриб, билимлар сифати
тўғрисида фикр юритиш мумкин эмас. Юқори малакали ўқитувчи
мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун психология ўқитишни
такомиллаштириш, талабаларда предмиетга нисбатан қизиқиш ўйғотиш
зарур.
Психологиянинг назарий ва методологик муаммолар ичида фандан
мукаммал, муфассал луғат яратиш ишлари алоҳида аҳаамият касб этади.
Шиддат билан ривожланаётган даврда ахбарот макони ниҳоятда
кенгайиб бормоқда. Айниқса, ўқувчи олдида у билиши лозим деб
ҳисоблаган янгилик, билим ҳам шу қадар кўпайиб кетмоқдаки, уларнинг
ҳаммасини тўлалигича ўзлаштириш имкони йўқ.
Хуллас, бугун замонавий педагогика олдида мана шу масалалар
кўндаланг бўлиб қолди. Мутаҳассислар эса бундай вазиятда тўғри ечим
топишгнинг дунё ҳамжамияти томонидан синалган йўли-компетенсиявий
83
таълимни амалиётга татбиқ этиш зарур,деган хулосага келишди. ХIХ-
асрнинг сўнгги чорагига келиб олимлар тамонидан катта қизиқиш билан
ўрганила бошлаган “компетенсия” тушунчаси дастлаб АҚШ, сўнг Буйук
Британия, Франсия, Германия ва Австрияда оммалашди. Эндиликда эса
мазкур мамлакатлар таълим тизимида аллақачон компетенсиявий ёндашув
жорий этилиб, педагогик кадрлар тайёрлаб берувчи университетларда ҳам
бўлажак ўқитувчиларга бу йўналишда алоҳида дарслар ўтилади.
Изоҳли луғатда “компетенсия” сўзи “лаёқатли, муносиб бўлмоқ” ,
“шахснинг бирор бир соҳадан хабардорлик, шу соҳани билиш даражаси”
дея таъриф берилади. Педагог олимларимизнинг фикрича,
компетенсиявий таълимда асосий эътибор ўқувчини ҳаётда ўз ўрнини
топишга муносиб ва лаёқатли қилиб тарбиялашга қаратилади. Чексиз
ахборотлар дунёсида ўқувчи билимларининг моҳиятини тушунмасдан,
пала-партиш эмас, балки энг зарур ва кераклиларни ҳаёт йўлида
асқотадиган, фойдаланадиган жиҳатлари билан ўзлаштириш мақсадга
мувофиқ бўлади. Компетенсиявий таълимда кўзланган яна бир мақсад
шуки,муносабатларга киришувчан, юзага келган муаммонинг иккита аниқ
ечими кўриниб турган тақдирда ҳам, уни ечишнинг яна бошқа 3-4 ил
йўлини топа оладиган фикри кенг, ижодкор ўқувчини тарбиялашдир.
2013-2014-уқув йилида мамлакатимизда илк бор компетенсиявий
ёндашувга асосланган давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари
тажриба-синовдан ўтказилмоқда. Унга кўра, Республикамиз бўйлаб 39та
мактаб, 28та академик летсей ва касб-ҳунар коллежларпедагог
ўқувчиларнинг фанлар бўйича белгиланган компетентликни эгаллаши
учун харакат қилинмоқда. Улар орасида 4-синфда “Ўқиш”фанидан
тажриба-синов ишларини олиб борган “Ўқиш” фанидан белгиланган
компетентликларга еришиш усулларидан фойдалангани билан танишди.
-Мен мазкур компетентликларга эришиш учун хар бир дарсни ҳаётий
мисоллар билан ўтишга ҳаракат қилиш керак. Масалан Примқул
Қодировнинг “Хатарли учрашув” ҳикоясини ўтганда ҳикоя қаҳрамони
84
ўрмонда кетаётганида унинг орқасидан иккита бўри тушганини сезиб
қолади. Шунда у ҳар қанча қўрқмасин, ўзини босиб, ақл билан иш тутуди.
Шошмасдан, юугурмасдан орқасига қарамасдан,секин-аста олдинга қадам
ташлайди ва есон-омон манзилга етиб олади. Ҳикоя ниҳоятда таъсирли
ифодаланган. Унда мураккаб, қийин вазиятларда шошма-шошарлик ва
тавакалчилик билан иш юритиш эмас, ақл ва идрокга суяниш кўрсатилган.
Компетентсияларга эришиш учун матнни ўқувчилар дастлаб ифодали
оҳанг билан, сўнг рўлларга бўлиниб ўқишади
1
. Кейин матн юзасидан
савол-жавоб ўтказилади.бўрилар табиати ҳақида гап кетганида ўқувчилар
қўшимча адабиётлардан ўқиб, уйдаги катталардан сўраб келган
бўриларнинг тоғ-у тош ва ўрмонларда юриши, жуда-жуда оч қолган
тақдирдагина одамлар яшайдиган жойга бориши, ҳеч қачон ёлғиз
йўрмаслиги иккита ёки тўда бўлиб юриши, уларни кўриб қолганда энг
қулайи жим туриш, агар узоқроқда бўлса ортга қарамасдан , югурмасдан
секин олдинга қараб юриши лозимлиги каби қизиқарли ва ҳаётда
асқотадиган маълумотларни айтиш зарур.
“ Тармоқлаш” усулидан фойдаланиб,воқеа қаҳрамони туушган
вазият ва унинг характерига таъриф берганимизда, ўқувчилар ҳикоя
қаҳрамоннинг тўғри йўл тутганини айтиб бера олишади. “агар югурганида
бўрилар унга ҳужум қилишарди”, дея таъкидланди. Болага “ақлли”,
“иродали”, “оғир- вазмин”, “таваккалчи эмас”, “ўйлаб иш тутадиган” каби
таърифларни берган бўлса, бўрилар билан бўлган хатарли учрашув
жараёнига “ҳаётда учраб турадиган”, “мураккаб”, “даҳшатли”, “ақл
ваирода, жасурликни синовдан ўтказувчи воқеа” дея таърифлаш мумкин.
Айрим ўқувчилар боланинг ўрнига ўзларини қўйиб кўришди, айрим
болалар ит билан шундай хатарли учрашувга тушиб қолганида ўзларида
юз берган ҳис –туйғу ва ҳолатларда қанақанги йўл тутганлари
гапиришади. Билдирган фикр ва мисоллардан кўриниб турибдики, матн ва
унинг муҳокамасидан сўнг ҳар бир ўқувчи бўри ёки ит билан тўқнашган
1. З. Номозова Компотентсиявий таълим –замон талаби қилаётган таълимдир. Бошланғич таълим журнали 2014-йил №4 10 -12-
бетлар.
85
хатарли учрашувга дуч келган пайта қандай йўл тутиш зарурлигини билиб
олишади. Шундан сўнг матндаги маъномураккаб сўзлар устида тўхталиб,
уларни ёзув дафтарга ҳуснихат асосида ёзилади.
Бу матнда ўқитувчи олдига ўқувчиларда “ Ақл ва иродага суяниб иш
тутиш” компетентсиясини шакллантириш вазифаси юклатилади. Матн ва
қўшимча маълумотлар, қолаверса, ўқувчиларнинг ўз бошидан
кечирганларини ҳикоя қилиб беришёрдамида дарсда мазкур компетенсияга
еришилди. “Саҳоват”, “Яхшилик” , “Қизғанчиғлик”, каби мавзуларда
дарслар ўтиш мумкин. Шунда болалар айрим ножўя ишларни афсус билан,
яхши ишларни фахр билан еслашади.
2-синфларда математика фанидан тажриба-синов ишларини ўтказишда
комптенсиявий таълимда бошланган амалий жараёнда педагог ўзига хос
изланишолиб боради.
-Компетенсиявий ёндашувга асосланган таълим ўқитувчидан ҳар
бир фанга тайёрланиш, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда дарсларни
ҳаёт билан боғлаб ўтишни тақазо етади.
- Математика фанида ўқувчи олдига қўйидаги компетенсияларни
егаллаш вазифаси қўйилган.
1. Коммуникатив компетенсия.
2. Ахборотлар билан мустақил ишлаш.
3. Сонларни санаш, ўқиш, ёзишва ҳисоблаш.
4. Мантиқий фикрлаш.
5. Назарий билимларни амалиётда қўллаш.
6. Катталиклар ва уларнинг бирликлар орасидаги муносабатлар
фарқлай олиш.
7. Тушунчаларни тасаввур қилиш ва англаш.
Коммуникатив компетенсияни шакллантириш учун дарсни гуруҳларга
бўлиб ўтилади. Муаммоли вазиятларга ечим топиш жараёнида ўқувчилар
дўстлари билан фикр алмашади, мулоқот қилади. Тўғри жавобни
кўпчилик олдида айта олади ва ўрганади. Ахборотлар билан ишаш
86
комптенсиясига эришиш учун дарс аввалида янгиликлар ҳақида
суҳбатлашилади. Ўқувчилар газета-журнал ва интернетдан ўқиган,
телерадиодан эшитган янгиликлари ва уларнинг аҳамиятини қисқача баён
этади.
Математик компетенсияларни эгаллаш учункўпинча ўқувчиларга
ўзлари тез-тез дуч келадиган ҳаётий мисол ва вазиятлани қўлланади.
Масалан, дўконга кирдиз, 3хил дафтар турибди. Биринчиси 12
бетликбўлиб, нархи 300сўм ,иккинчиси 48 бетлик -800сўм. Учинчиси эса
96бетлик бўлиб, 1000 сўм. Ўқувчилар бундай масалани эчимини топиш
учун нафақат қўшиш, айириш, кўпайтириш, ва бўлиш амалларини
бажаришади, балки вазиятларга тўғри эчим топишга ҳам ҳаракат қилади.
Юқоридаги масалани ўқигач , айрим ўқувчиларда тасаввур ҳосил бўлади.
“Агар қўлимда 1000 сўмдан кам пул бўлса, 48 бетлик дафтарни олардим
етарли пул бўлса 96 бетлик дафтарни оларди. Чунки 3та ёки 4та 12
варақли дафтарни 300сумдан олгандан кўра, 48 ёки 96 бетлик дафтарни
ундан арзонроққа сотиб олган яхши” ,-дея жавоб беришади. Албатта, 30
нафар боланинг ҳаммаси ҳам бирдек жавоб бермайди. Аммо айрим
ўқувчилар дўстларнинг изоҳли жавобларни тинглагач ўз фикрларни
ўзгартиради.
Иккинчи синфда ўқувчилар қўшиш, айириш, кўпайтириш, ва бўлиш
амаллари кетма-кетлигини ўрганилади. Одатда ўқувчилар қавсли
ифодалари бор мисолларни ишлашни тез ўзлаштиришади, қавссиз
мисолларда эса амаллар кетма-кетлигини кўпроқ чалкаштиришади.
Кўргазмалиликни янада жонлироқ ташкил этиш учун савтга 18та олма
соламиз. 5нафар ўқувчини доскага чиқарилади, уларнинг ҳар бирига
савтдвги олмалардан 3тадан берамиз. Шунда ўқувчиларни саватда 3та
олма қолганига гувоҳ бўлишади. Мисолни оғзаки эчиш жарёнида эса, 3та
олмани 5га кўпайтириб, сўнг натижани 18дан айириш кераклигини
билишад ва дафтарда ҳам кетма-кетлигини тўғри топиб ечишадилар.
87
Компетенсиявий таълим ўқитувчиларнигина эмас, ўқувчиларни ҳам
изланишга ундайди.
Базида ўқувчиларга математик саволлар крассвордлар, осон ва содда
вазифаларни тузиш керак. Бунда улар синфдагина эмас, уйларида ҳам
мустақил шуғулланишади. Китоб ўқишда ҳамма ўқувчида ҳам хоҳиш
баланд бўлмаслиги мумкин. Аммо ёшига мос математик содда
крассвордлани ҳар қандай ўқувчи ҳам қизиқиш билан бажаради.
Крассвордаги саволларга жавоб топиш асносида эса, албатта, дарсликни
варақлаб, ўқишига тўғри келади. Айтиб ўтиш ўринлики тажриба синов
ишлари вилоят ва шаҳарлаги энг изланувчан ҳамда илғор ўқитувчилар
топширилган. Бу ишончга жавобан, ўқитувчилар мактаб ва уйларида ҳам
изланиш учун шароит яратишга ҳаракат қилишади. Хусусан, интернет
орқали таълим порталарига кириб, дарс ишланмаларни, методик тавсиялар
олишади, биргина Халқ таълим вазирлиги қошидаги аниқ фанлари
ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида 3-синфларда математик
фанидан тажриба-синов ишларини олиб бораётган вазифани
кўнгилдагидагидек мақсадида, синфга слайд ва праектор ўрнатиллади.
Математик кўргазмаларни ташкил этишда унга бу замонавий қурилмалар
ёрдам беради , масофа, тезлик ва вақт ўлчамлари билан боғлиқ мавзуларда
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган авто уловлар уларнинг електрон
нусҳаларидан фойдаланилаётган ўқувчилар қизиқишига сабаб бўлган.
Аммо кези келганда таъкидлаш ўринлики компетенсиявий таълимга
асосланган тажриба-синов ишлар мамлакатимизда илк бор ташкил
этилгани боис, компетенсияларни шакллантириш хизмат қилувчи методик
тажрибаларга эҳтиёж жуда катта. Биз суҳбатда бўлган ўқитувчилар
ўзларининг вилоят туман методика марказлари, қолаверса, бошланғич
таълим методистлар томонидан йўл йўриқ ва тегишли кўрсатмалар
олаётган бўлсада, аниқ мавзулардаги эгалланиши керак бўлмаган
компетенсияларга эришиш борасидаги тажрибаларга зарурат
сезаётганликларини таъкидлашади. Шу билан биргаликда, айрим тажриба
88
–синов олиб бораётган бошланғич синфларда (атрофимиздаги олам
табиятшунослик) фанларидан ўқувчилани компас , табиий ҳамда ёзувли
хариталар ва бошқа айрим керакли жиҳозлар билан таъминлашда ҳам
бироз муоммоларга дуч келишган. Бу эса компетенсиявий таълимдан
кўзланган мақсадга эришишга таъсир этмасдан қолмайди. Бироқ мазкур
ёндашувнинг фарзандларимизнинг келажаги учун қанчалик зарурлигини
англасак, педагогларимиз ҳам унинг муваффақиятилиги жорий этишига
бор салоҳиятларини ишга солишига ишонамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |