Боғча тарбияланувчиларини мактабга тайёрлаш



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#42484
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
maktabgacha va boshlangich talimni muvofiqlashtirishning pedagogik va psixologik asoslari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


59 
III-боб МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ 
МУОФИКЛАШТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ. 
3.1.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ 
ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ УМУМИЙ ВА ФАРҚЛИ ТОМОНЛАРИ. 
Савод ўргатиш даврида ўқишга ва ёзувга ўргатишнинг ўзига хос 
манбалари ва хусусиятлари бор. Савод ўргатиш нима? У қандай жараён? У 
нималарни ўз ичига олади? Ўқувчидан нималарни талаб қилинади? 
Ўқитувчининг масъулияти нималардан иборат? Буни ҳамма билиши зарур 
деб ўйлаймиз.
Савод ўргатиш энг оддий, элементар ўқиш ва энг оддий, элементар 
ёзувга ўргатишни ўз ичига олади. Энг оддий, элементлар ўқишга 
ўргатишнинг туб моҳияти, маъноси, мазмуни шундан иборатки “босма 
ҳарфлардан тузилган, ёзма ҳарфлардан ёзилган матн (текст) ни синф 
тезлиги (1-синф тезлигида) да ўқий олиш, ўқиганига ўзи тушунмаса ҳам 
эшитганларга тушуна оладиган даражада ўқий олишдир”. Энг оддий, 
элементар ёзувга ўргатишнинг моҳияти шуки, “эшитганини (бошқанинг 
овози орқали) ёза олиш”, кўрганини (босма ёки ёзма ҳарқларда) кўчириб 
(ёза) олиш, сатрга сиғмай қолган бўғинни кейинги сатрга кўчира (тўғри 
ёки нотўғри) олиш, тиниш белгиларидан кейин зарур ҳарқ (бош ёки кичик) 
ни қўллай билишдир”. 
Энг оддий, элементар ўқишга ўргатиш асосан “Алифбе” китоби 
орқали амалга оширилади. Бошқа манбалардан ҳам фойдаланиб, ўқишни 
шакллантириш, ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. 
Энг оддий, элементар ёзувга ўргатиш ҳам асосан “ёзув дафтари” 
билан ишлаш орқали шакллантирилади ва ривожлантирилади. Оддий 
дафтарлар орқали ҳам ёзувни шакллантириш, кўникма ва малакалар ҳосил 
қилиш имкониятлари ҳам мавжуддир. 
Биз ушбу тадқиқотимизда ёзувга ўргатишда асосий манбалардан 
бири бўлган “Ёзув дафтари” (М.Ғуломов. Ёзув дафтари. Умумий ўрта 
таълим мактабларининг 1-синфи учун. Ўзбекистон Республикаси Халқ 


60 
таълими вазирлиги тасдиқлаган. Тошкент. “Маънавият”. 2012. 72-б.) нинг 
ўзига хос хусусиятлари, ёзувга ўргатишдаги самарадорлиги, унинг 
тузилиши ҳақида фикр-мулоҳазаларимизни баён қилмоқчимиз. 
Республикада ҳуснихат илмининг билимдони (бир қатор чиройли 
ёзувга ўргатиш бўйича китобларнинг муаллифи) Миирҳабиб Ғуломов 
“Ёзув дафтари” нинг дастлабки намунаси 2003 йилда нашрдан чиқарди ва 
2003-2004 ўқув йилидан бошлаб таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиб 
келинмоқда. Демак, қўлланма ўн марта қайта ишланди, 
такомиллаштирилди, сайқал топди. Ундан фойдаланиш йилдан-йилга 
қулайлашиб, осонлашиб, самаралироқ бўлиб бормоқда. Чунки қўлланма 
2003 йилда 48 саҳифадан иборат эд.и Бугунга келиб, унинг саҳифаси 72 
бетга етказилди. Унинг муваффақияти фақат ҳажмдагина эмас... Унинг ўн 
йил мобайнида ҳар томонлама сифат ва самарадорликка эришганлиги 
фикримизнинг далилидир. Шунингдек, ёзув дафтарининг саҳифаларида 
илк бор (1-нашрида) ўнг уч қатордан иборат ёзиш учун мўлжалланган 
чизиқ (қатор) лари бор эди. Ҳозирги кунда амалдаги ёзув дафтарларида ўн 
беш қатор ёзиш имкониятлари мавжуд. Унинг дастлабки саҳифалари ҳар 
иккисида ҳам қўлни эркин ҳаракатланишга доир машқлар (ҳарф қисмлари, 
турли шакллар чизиш, бўяш) ни бажаришга қаратилган. Ҳар иккиси ҳам ўз 
вақтида замон талабига жавоб бера олганки, ушбу ёзув дафтарларидан ҳар 
бир ёзув дарси учун етарлича материаллардан фойдаланиш имкониятлари 
бор. Қисқаси, ёзув дафтарлари савод ўргатиш даври ёзув дарслари сифат ва 
самарадорлигини оширишга катта хизмат қилиш билан бирга 
ўқувчиларнинг фикрлаши, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, 
дунёқараши ва маънавий-ахлоқий қарашларини муносиб шаклланиш ва 
ривожланишига замон талаблари даражасида амалий ишлар (кўриш 
орқали) баракали улуш қўша олишга ишончимиз комил. 
Ёзув дафтарлари “Алифбе” билан биргаликда, ҳамкорликда 
такомиллаштириб борилмоқда. Демак, уларнинг нуфузи, обрўси нашрдан-
нашрга ортиб бораётганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Амалдаги “Ёзув 


61 
дафтари” савод ўргатиш даври ёзув дарслари самарадорлигини 
оширишнинг муҳим қуроли, зарур манбаи эканлиги шу билан 
эътиборлики, ушбу ёзув дафтарининг материалларини кўриш орқали 
амалга ошириладиган ишлари ўқитувчи ва ўқувчи меҳнатини 
енгиллатишдаги ўрни беқиёсдир. Савод ўргатиш даври ёзув дарслари 
деган жумлани ишлатмоқдамизки, бунинг оқибатида савод ўргатишдан 
кейин ҳам ёзув дарслари бўлар экан-да, деган фикр уйғонмаслиги керак. 
Ваҳолангки, савод ўргатишдан кейин она тили дарслари бўлиши 
муқаррардир. Чунки она тили дарсларида ёзувни ўрганмаймиз, балки она 
тилимиз қонун-қоидаларини ўрганамиз-ку! (Кези келганда шуни айтиш 
жоизки, баъзи мактабларнинг дарс жадвалларидан 3-4-синфларда “ёзув” 
деган фанни кўришимиз жуда ачинарли ҳолдир). 
Амалдаги “Ёзув дафтари” да қўлни эркин ҳаракатланишига кўпроқ 
эътибор берилганлигининг гувоҳи бўласиз. (Мактабда ўқишни бошлаган 
ўқувчиларнинг аксариятининг қўллари эркин ҳаракатланолмайди, балки 
гавдаси (вужуди) билан биргаликда ҳаракат қилади). 
Бундай қўлни эркин ҳаракатланишига доир машқларнинг кўплаб 
берилиши мақсадга мувофиқ бўлган. Бу машқлар шакллар ясаш, чизиш, 
шаклларни бўяш кабилардан иборат. Булар нақшлар, ўсимлик, мева, гул, 
дарахт, ҳайвон, қуш кабиларнинг расмларини бўяшда қўл ҳаракатини 
эркин ва тез бўлишини таъминлайдиган машғулотлардир. 
Ёзув дафтарининг яна бир катта ютуғи шундан иборатки, 
алифбомиздаги барча ҳарфларнинг “Алифбе” китоби ва “Ёзув дафтари” 
тартибида аввал кичик нусҳасини, кейин бош ҳарф шаклини кўриб, андоза 
олиб ёзишга асосланган. Бунда шунга эътибор берилганки, ҳар бир ҳарфни 
ёзиш учун икки саҳифадан жой ажратилган. Унинг биринчи саҳифасида 
кичик шаклининг қисмларини ёзиш ва ўзини тўлиқ ёзиш кўрсатилган, 
кейинги бетда ўша ҳарфнинг бош шакли ва унинг қисмлари, айнан ўша 
ҳарф, уларнинг ёзишга қўл ҳаракати стрелкалар орқали қаёққа юриши 
кўрсатиб берилган. Аввалги нашрларда қўлнинг ҳарфни ёзишда қаёққа 


62 
ҳаракатланиши кўрсатилмаган эди. Унинг катта ютуғи яна шулардан 
иборатки, “Алифбе” китоби билан ҳамоҳанг ва унинг тузилишига мувофиқ 
келади. 
Ўқиш дарсида қайси товуш ўрганилса, ёзув дарсида шу товушнинг 
ёзувдаги ифодаси, белгиси ёзишга ўргатилади. Демак, савод ўргатиш 
даврида аввал ўқиш дарси, сўнг ёзув дарсининг ўтказилиши дидактикага 
мувофиқ келади. (Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, баъзи 
мактабларнинг дарс жадвалларида “ўқиш” дарсининг ўрнига “савод 
ўргатиш” деб ёзилганлигининг гувоҳи бўлганмиз. Бу савод ўргатишнинг 
хусусияти билмасликдан келиб чиқади). 
Ёзув дафтарида ҳарфларнинг бир-бирига улаб ёзишнинг йўл-
йўриқлари ҳеч қандай изоҳларсиз, тушунтиришларсиз, амалий равишда ва 
кўргазмалик асосида мукаммал берилган. Ўн йил мобайнида ушбу ёзув 
дафтари ойдин йўлни босиб ўтди дейиш мумкин, чунки қўлланмада фақат 
мақтовга лойиқ ишлар амалга ошириб борилади. Унинг материалларида 
ўқитувчининг оғир меҳнатини янгиллаштиришга қаратилган услубий ва 
амалий ишлар кўргазма орқали йилдан – йилга мукаммаллашаётганлиги, 
унинг саҳифаларини бойитиб борганлиги фақат таҳсинга лойиқдир. 
Ёзув дафтарининг ҳар йили янги-янги материаллар билан тўлдириб 
борилаётганлиги унинг муалифи, отахон олимимиз Мирҳабиб 
Ғуломовнинг тинмай изланаётганлигидан дарак ебриб турибди. Чунки 
муаллиф замон билан ҳамнафас, бошланғич таълим устаси бўлганлигидан 
серқирра илм соҳиби бошланғич таълим билимдони Роҳатой Сафарова 
билан қўлни-қўлга бериб, муваффақиятлар сари дадил одимлаб 
бормоқдалар. 
Бироқ, “Ёзув дафтари” нуқсонлардан ҳам ҳоли эмасга ўхшайди. 
Масалан, расмлар чизиш ва уни бўяш дафтарнинг охиригача давом 
этмаган. Дафтарда берилган ҳарфларнинг сўз бошида келишига 
келтирилган расмлар: доира (идиш, товаққа ўхшаб қолган), ҳандалак 
(ошқовоққа ўхшайди), ноғора (мавҳум), пиёла (косага ўхшайди), ранда 


63 
(мавҳум), сочиқ (мавҳум), ёнғоқ (мавҳум), зебра (болалар эшак дейиш 
мумкин, чунки уни кўриш имконияти жуда кам), ўрдак билан ғозни бир-
биридан ажрата оладиган 1-синф ўқувчиси бўлмаса керак. Булардан 
қатъий назар ёзув дафтарининг ҳамма материаллари 1-синф ўқувчиси ва 
ўқитувчиси учун зарур бўлган йўл-йўриқлар, кўрсатмалар (ҳеч қандай 
изоҳларсиз, тушунтиришларсиз) нинг амалий ифодаланиши, 
кўргазмалилик билан ишлашда фақат ижобий натижаларга, 
муваффақиятларга эришиш мумкин. Шунингдек, мазкур ёзув дафтаридан 
1-синф ўқувчиларини фақат ёзувга ўргатибгина қолмай, балки 
ўқувчиларни ҳусниҳатга, чиройли ёзувга ўргатишда, бу борада кўникма ва 
малакаларни шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришда ҳам 
муҳим қурол бўлиб хизмат қилишга ишонамиз. 


64 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish