Бобир Исмоилов


Каков совет профессионального экономиста – рожать детей, складывать деньги в матрас и рассчитывать на свои силы?



Download 116,95 Kb.
bet9/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Каков совет профессионального экономиста – рожать детей, складывать деньги в матрас и рассчитывать на свои силы?
К сожалению. Я сторонник того, чтобы государство участвовало в нашем пенсионном обеспечении. Но видимо, для ближайших поколений участие государства будет минимальным. Что-то оно, конечно, будет платить, но этого будет недостаточно для жизни. Поэтому каждый должен выстраивать собственную пенсионную стратегию. Надо вкладываться в собственных детей, хоть это и архаично звучит, – чтобы у них была хорошая работа, чтобы они могли вам помогать. Во-вторых, надо вкладываться в себя.
https://lenta.ru/articles/2016/04/03/gontmacher/

Турмуш қургандан кейин қизнинг эри хоҳласа, ўқитаверади, ишлашга рухсат беради ва ҳоказо. Эсимизда тутайлик, қиз бола вақти чекланган товар, жойи чиқса, ўзатиш даркор; куёв танлаш ҳақида ҳам ёзамиз. Керак бўлса, синглиз ёки қизингизни2 ўзингиз таклиф қилинг – бу айиб эмас, яхши йигитлар дефицит. Эрсиз ўтишдан иккинчи хотин бўлиш афзалроқ. Албатта қўпол туйилиши мумкин, мажбурлашдек туялади. Аслида ҳам шундек: қайси аёл ўз хоҳиши билан туғмоқчи бўлади? Бутун урф-одатларимиз, маданиятимиз эркакларни ўлимга тайёр бўлишга, аёлларни туғишга мажбурлашдан иборат.



Феминизм3

Феминизм ҳаракати – аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини эркакларники билан тенглаштириш – охирги икки аср ичида анча тарқалиб, кучга кирди. Бизда ҳам XX-асрдан бери тадбиқ этиб келиняпти. Феминизм матриархат тузумнинг кескин кўриниши, матриархатда жамиятни аёллар бошқаради, эркаклар майда-чуйда ишларни бажаришда, хизматкор сифатида керак деб қаралади. Феминизмда эса умуман эркаклар керак эмас, уларни стерилизация қилиб юборса ҳам бўлади, деган кескин фикр қабул қилинган. Совет Иттифоқида матриархат ҳукмрон эди, инерция билан ҳозир ҳам сақланиб, ривожланиб келмоқда.


Ушбу ҳаракатнинг элементларини кўриб чиқайлик, анъанавий жамият нуқтаи назаридан таҳлил қилиб кўрайлик.
Аёллар сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Лекин бу имкониятни катта қийматга эга бир имконият дея олмаймиз. Замонавий жамиятларда сиёсий жабҳада иккита йирик партия фаолият кўрсатади. Уларнинг спонсорлари эса бир гуруҳ инсон. Яъни, ушбу партиялар фақат маълум бир гуруҳ шахсларга мос келувчи кандидатларни президентликка номзод қилади, уларнинг манфаатларини кўзловчи сиёсий таклифларни киритади ва ҳоказо. Партиялар орасидаги рақобат эса халқни чалғитиш, холос. Асл ҳокимият пулдорлар қўлида. Керак бўлса, улар сайлов овозларини сотиб олади.
Феминизм натижасида аёллар ишлашга ҳуқуқли бўлишди. Бироқ бу ҳуқуқми ёки мажбуриятми? Биз, ўзбек студентлари сифатида, АҚШдаги танишларимизга ўзбек аёллари уй бекаси бўлишга ҳуқуқли, хоҳласа ишлайди, хоҳласа уйда ўтиради, фарзандларни тарбия қилади, деб тушунтирардик. АҚШлик студентларга ушбу танлаш имкони ғайриоддий бўлиб туюларди. Лекин 2-3 авлод олдин ғарб аёлларининг уй бекалик ҳуқуқи бўлган.
Иш бу мажбурият, фақатгина Карл Маркс ёрдамида, қулларга ушбу мажбуриятни ҳуқуқ сифатида тақдим этишди, конституцияларда ҳам акс эттирилди. Ишлаш ижодга, ўзи ёқтирган нарса билан шуғулланишга етмайди.
Замонавий аёл ўзида танлаш ҳуқуқи бор деб ўйлайди – ҳудди хоҳласа ишлайди, хоҳласа уйда намуналий хотин бўла олади; ҳудди оиладан, эридан, мажбуриятларидан озод бўлгандек. Аммо аёллар ишхонада озодликка эришишлари бу афсона, эсимда, АҚШдаги ўқитувчим фарзандини дунёга келтирганидан уч кун кейин ишга чиққан эди, чунки мажбур эди.
Капитализмда, замонавий жамиятда, адолат сари интилган эмас, балки инсон инсонни эксплуатация қиладиган тузумда, аёллар жуда қулай ва унумли хизматкорлардир – кўпроқ ишлатиб, камроқ пул тўлаш мумкин, бошлиқ ёки мижознинг шахсий завқланишида фойдаланиш мумкин, муҳими вақтида корпоратив байрамларни уюштириб туриш ва туғилган кунларни унутмаслик4.
Оила тутишга келадиган бўлсак, эркак ўзининг имкониятлари билан қадрлидир. Оилага қандай фойда келтириши мумкин, хавфсизликни таъминлай оладими? Аёлнинг эса ўзи қадрли. Ёш қиз учун керак бўлса сулолалар, маҳаллалар жанг қилган. Эркакнинг ўзи-чи кимга керак?
Бу билан аёл киши ўзини сотади, демоқчиман. Эркак бундай қила олмайди. Аёллар ойла қурсалар, содиқ хотин ролини олсалар – ўзларини эрларига улгуржи савдо қилган бўладилар. Агар карьера қилмоқчи бўлсалар, ишхонадаги бошлиғига, ҳамкасбларига ўзларини чакана савдо орқали тақдим этадилар: чиройли либослар, миниюбкалар, бегона эркакларга ёқишга ҳаракат қилиш, чунки рақобат катта. Шунинг учун ҳам ҳозирда секретарь қизларни отни танлагандек, тишига қараб ишга олишади, чунки бозор иқтисодиёти аҳир. Мустабид Совет тузумидагидек, туғишдан олдин уч ой, туққандан кейин уч йил бола парваришига таътил берилмайди-ку.
Қолаверса, ким эрга хотин бўлишни осон, деди? Турмушгача бокираликни сақлаш осон эканми? Эрга хизмат қилиш учун фаросат, ақл ёки уқув керак эмас эканми? Ёш қизларимизга боқайлик: танноз, ялтир-юлтур очиқ-сочиқ қиммат кийимларни кийиб олган, бироқ эри билан муомала қила олмайди, ўргатишмаган, кўрмаган, онасини тарбиясини олмаган, бувисини кўрмаган авлод, уй-рўзғорни юритишни билмайди, овқат пишира олмайди, катталар ҳурматини жойига қўймайди. Шунинг учун, ўқимасанг, эрга чиқасан, деган гап ноўрин. Анъанавий жамиятдаги энг мураккаб роль бу хотин бўлиш, йиллар талаб этади, ота ва она, бува ва бувиси бор тўлиқ оила керак бўлади.
Етук хотин образи бир неча ролларни ўз ичида мужассамлаштирган: юқорида бу хотин бўлиш, қуйида эса эрининг жинсий эҳтиёжларни қондириш. Бироқ замонавий оилаларимизда қизларни етиштириш тизими пирамиданинг қуйи қисмида қолиб кетганга ўхшайди: помада суришни билади, чиройли кийим танлай олади... ва бўлди. Балки, яна инглиз тилини ўрганар. Буларнинг сабаби, замонавий жамиятда шуларнинг ўзи етарли. Қизларни хотин даражасигача, миллат, уммат тарбиячиси ролигача тарбиялашнинг нима зарурияти бор? Ўйнашликни эплай олса, бас. Барибир ишхонага бориб ишласа.
Аборт қилиш, никоҳсиз алоқа ва контрацептивлардан фойдаланиш, ароқ ичиш, чилим чакиш катта ютуқ сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ буларнинг кони зарар. Абортдан кейин бачадон ишдан чиқиш эҳтимоли катта, аёл хоҳласа ҳам соғлом фарзанд кўра олмаслик хавфи бор.
Хуллас, феминизмда аёлларнинг ўзлари қийналади. Жамият улардан арзимас пулга ишлашни, топган пулини латта-путтага ва ресторанларда сарфлашини хоҳлайди; худо кўрсатмасин, фарзандли бўлмасин. Энг сара йилларини офисда ўтказиши лозим. Замонавий аёллар эрларига итоатда бўлишдан қўрқади, бироқ ишхонасидаги хўжайинга хурсанд бўлиб хизмат қилади. (Шунда ҳам қизлар бошлиқларига фақат ёш ва чиройли даврларида керакликларини сезишади – вақт ўтгандан кейин ёшроғини топиб олиш муаммо эмас.)
Қолаверса, феминизм бошқа иллатларнинг асоси. Бунга эргашиб, бир жинсли алоқалар, педофилия, чайлдфри, ювенал юстиция келмоқда. Спонсорлари ҳам бир жойда.
8 март нима учун сиёсий тусини йўқотди, деб сўрашингиз мумкин. Мақсадга эришилди, аёлларимиз тартиб билан ишхона-идораларга бориб, хизмат қилишяпти.

Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish