Бобир Исмоилов



Download 116,95 Kb.
bet17/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Корхона ва оила

Студентларимдан бири савол берганди: нима учун хотин (оила) бошқарувини ишхона бошқарувидан фарқ қилмайсиз, деб.


Умуман олганда, оила, хотин масаласи ҳар доим ҳис тўйғуга боғлиқ бўлиб келган. Ҳиссиётлар оила бошқарувига ақлан совуққонлик билан ёндашишга йўл қўймайди. Бу эса ҳам оила ичидагиларга – хотин, қайнота-қайнона ва ҳ. к., ҳам оила ташқаридагиларга фикрини билдиришга ва иродаларини, хоҳиш-истакларини амалга оширишга имкон беради; қисқаси, эрни манипуляция қилиш осонлашади.
Лекин биз ҳиссиётларга берилмай, оиланинг асл моҳиятига боқишимиз лозим. Анъанавий оила бу патриархал тузимнинг энг кичик ҳужайраси. Патриархал деганда жамиятни эркаклар бошқаришини тушунаман. Ушбу тузум анчадан бери ҳукм сураяпти. Деҳқончилик-мол боқарчилик даврида матриархат бўлган бўлса, савдо-сотиқ ривожланиши билан патриархатга ўтдик. Ушбу гуруҳ ичидаги барча амалиётлар охирги 5‑10 минг йилдан бери расмийлаштирилган.
Кимдир илғор ғарбда эру-хотин тўйдан олдин шартнома тузишар экан, деб этиши мумкин. Лекин гўзал Исломимизда ҳам никоҳ бу шартнома, ҳудди имон шартномаси каби, бу шартнома абадий, нариги дунёда ҳам амал қилинади – аёл ўзининг энг охирги эри билан жаннатга киради, агар насиб қилса.
Шартноманинг матнини кўрмоқчи бўлганларга, масалан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт»нинг 13-жузини ё «Оила» китобларини тавсия қиламан.
Аёлни эркак киши ўз гуруҳига шартнома асосида ишга олади, лавозимга тайинлайди. Эркак ё аёл тарафдан никоҳ масаласида, оила бошқаруви масаласида ҳеч қандай янги ихтироларга йўл йўқ, ҳаммаси олдиндан ёзиб қўйилган, биздан амал қилиш қолди.
Энди, ушбу қоидаларни ҳис-туйғулар ёрдамида, турли хил найранглар ишлатиб, манипуляция ёрдамида, у ёки бу тараф бузмоқчи бўлади.
Масалан, аёл киши сўраши мумкин, «дадаси, бошқа хотинлар ўз эрларининг телефонларидаги маълумотларни кўриб чиқар экан, сиз шунга қандай қарайсиз», деб. Агар юқоридаги шартнома ва корхона ўхшатишимизни эсласак, хотинга жавобан – «хотин, фараз қил: йирик компания бухгалтери директорнинг телефонини кўздан кечириб туради, хатларини, SMSларини ўқиб туради, – бунга қандай қарайсан?», деб сўраш мумкин. Ҳудди шундай, бошлиқ қўшимча бухгалтер ё фаррошни ишга олиш учун ишлаб турган ходимларидан руҳсат олиши даркорми? Ё лавозимдан озод қиладиган бўлсачи?
Буларни узоқдан-узоқ ёзишимдан мақсад – ҳа хотин ширин, лекин у оила деган ташкилотнинг аъзоси, ўзининг вазифаларини бажариши лозим ва ўзига яраша ҳуқуқ-мажбуриятларига эга.
Оила бошқа ширкатлар билан мақсади бир, у ҳам тирик қолиш, буларни бошқариш қоидалари ҳам бир хил, деб даъво қилсак бўлади.
Аслида, қачонки сизда оила билан фирмангиз орасини фарқлай олмаслик туйғуси пайдо бўлганда, ўшанда сиз бу масалани тушуниб етган бўласиз.
Бошқарув бўйича назарий билимларни тренажерларда ўрганиш лозим, бошқарувдаги хатолар яққол кўринади. Оромгоҳлардаги болалар лагерлари бошқарув машқ майдонларининг жуда яхши мисоли. Ёш йигит-қизлар ўзларидан кичкина болаларга бошлиқ бўлиб, оромгоҳларда малака оширишлари мумкин. Катта-катта шоҳ ва пайғамбарлар эса бошқарув бўйича малакаларини қўй подаларида оширишган.
Фирма/корхона/идорани бошқаришда йўл қўядиган хатоларимиз ҳам оиладаги хатоларимизга ўхшаш. Масалан, ишчи-хизматчилар маблағларини фирма фаолиятига сарфлаш. Бу ҳолда улар оддий хизматчи эмас, балки овозга эга шерикка айланиб қолади. Ҳудди шундай биз ҳам хотиннинг ё хотин тарафининг маблағларини оила харажатларини ёпишга ишлатишимиз мумкин эмас.
Агар қайноталар китоби бўлганида, энг муҳим маслаҳат куёвга моддий ёрдам бермаслик (хотини уни миннат-маломат қилишга имкони бўлмайди) ва келинларни шаҳват қўзгатадиган қилиб кийинишига тўсқинлик қилиш бўлар эди.
Бошқа бир катта хато, фирманинг яхши-бадавлат даврида ишчи-хизматчиларга катта илтифотлар кўрсатиш. Масалан, автомашина олиб бериш, керагидан катта ойлик тўлаш ва ҳоказо. Қийинчилик пайтида ушбу нарсалардан айрилган ишчилар норози бўлади, қўзғолон кўтаради. Шунинг учун берилятган мукофот-пулларда мўътадил бўлиш лозим. Ушбу гап оилада ҳам тўғри, пул кўп пайтида хотинга қимматбаҳо совғалар, машина, олтин-кумуш, четэл саёҳатлари… Лекин қийинчилик даврида буларнинг ҳаммаси балқиб чиқади, эсга солинади, ғалвага сабаб бўлади.
Жавобгарлик масаласига келадиган бўлсак, фақатгина жавобгар шахс қарор қабул қилиши лозим. Масалан, хотин эридан маслаҳатлашмай қиммат нарса сотиб олади ё қарзга катта пул олади. Лекин жавобини ким беради? Эр, агар бу анъанавий оила бўлса. Демак, бу оилада камчилик бор. Қарорни хотин қабул қилди, қарз олди, лекин жавобини эр беряпти.
Оила ва фирманинг яна бир ўхшашлиги, бу бошқарувда йўл қўйган баъзи хатоларимизни тузата олмаслигиз. У ҳолда, масалан, фақат фирмани ёпиш (хотин билан ажрашиш) варианти қолади.
Бу ерда эсимизда тутушимиз даркор бўлган нарса шуки, бошқарув бу санъат эмас, бошлиқ бўлиш ё эр(как) бўлиш санъат эмас, балки ҳунардир. Демак ҳамма уни ўргана олади ва саодатга эриша олади. Биз ош дамлашни ё суннат қилишни санъат, бир қандайдир мўжиза демаймиз-ку? Тўғри, қийин, вақт талаб қилади, хатолар қилинади, лекин эгалласа бўлади.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish