Сифатли уйқу
Соғлиқ, вазн назорати ҳамда гормонлар мутаносиблиги учун уйқу жуда муҳим… Керак бўлса, киши 8-10 соат ухлаши керак. Яна эътиборлиси, вақтли ухлаш: уйқунинг энг сифатли, энг фойдали пайти соат кечаси 12гача. Уйқудан олдин ярим соат-бир соатча компьютер ва бошқа экранларга қарамаган яхши, бўлмаса тез уйқуга кета олмайди инсон.
Аммо, гоҳида вақтида ухлашга ёта олмаймиз. Ёки етарлича ухлай олмаймиз. Шунда одам уйқуси етарли бўлишини, тўйиб ухлашини, тетик бўлиб уйғонишини ўзига ўзи уқтириши лозим.
Сифатли уйқуга, айниқса бел оғриқларига қарши, чуррани даволашда қаттиқ ерда, юпқа кўрпачада ётиш катта фойда беради. Ўзи умуман юмқош матраслардан эҳтиёт бўлиш зарур.
Қолаверса, киши бир ўзи ухлаши лозим. Партнеридан узоқроқ бўлиши керак, бўлмаса, ҳудди мебелга ўрганиб қолгандек, хотинига ё чўрисига ўрганиб қолади – севимли диванимизга шаҳватимиз қўзимайди-ку. Ҳар бир кунимиз ва кечамиз биринчигидек бўлиши лозим.
Этганча, кечаси туриб, бошқа ишлар ҳам қилса бўлади, масалан қоғозли китоб ўқиш (комьютер/планшетларда эмас) ё бошқа юмушларни бажарса бўлади.
Шаҳват
Эркак киши учун бу дунёда энг қимматбаҳо нарса – аёл. Агар шу йўсинда фикр қиладиган бўлсак, аёл киши учун энг қимматбаҳо унсур бу унинг эркак кишига ёқиши, яъни эркакнинг унга нисбатан шаҳвати. Биз бу ерда ҳамма эркакларга, мусиқа оркестрига ё денгизчиларга ёқиш ҳақида эмас, фақат эри ёки хўжайинига ёқиш ҳақида гаплашайлик – яхши аёлларга ёрдам берайлик, шўх аёллар йўлини ўзи топа олади.
Менга қаердандир фикр ўрнашиб қолди, овқатни фақат қорин очганда ейиш керак, деган. Яъни умуман овқат қизиқ эмас, уни инсон атрофида қалаштириб ташлаш ҳам керак эмас, фақат қорин очганда дастурхон ёзамиз. Бу борада афғонларнинг урфи ёқади. Меҳмонлар катта хонада кутилади, олдиларида чой, писта-ёнғоч туради. Ушбу хонанинг бир торафига бошқа туташган хона бўлади, кўпинча иккисини парда ажратиб туради.
Овқатланиш вақти келганда, хизматкорлар дастурхонни безашади, ҳамма нарса тайёр бўлгандан кейин меҳмонларни ушбу туташ хонага чорлашади. Яна ўша биринчи-иккинчи овқат, ош-кола-кўкатлар. Овқатланиб бўлгач, ҳамма қайтиб меҳмонхонага кўчиб ўтади. Бизда эса келган меҳмон бошидан дастурхонда, 5 соат ўтирса, 5 соат овқатланади, қорни тўйди, тўймади, фарқи йўқ. Бу албатта салбий оқибатларга олиб келади, ошқозон касалликлари, бўкиб қолиш, тўйганини билмаслик, семизлик; инсон ўз танасини «эшитмайди».
Эркак ва аёллар орасида ҳам шунга ўхшаш жараён содир бўлади. Эркаклар аёлларни кўрганидаёқ шаҳвати қўзғайди. Бу на яхши, на ёмон – фақатгина ҳусусият. Бу ҳақда muslimaat.uz’да6 жуда чиройли бир тушунтириш бериб ўтилган. Жамият кучли бўлиши учун, эркаклар кучли бўлишлари лозим. Лекин кучли эркакнинг аёлдан таъсирланиши (яъни шаҳвати қўзғаши) ҳам кучли бўлади. Гоҳида Ғарб ёки Россия аёллари ёзишади – Мисрга, Туркияга борган эдик, эркаклари ёввойи экан, улар нима, аёлларни кўрмаганми, деб. Сабаби оддий, у ерда эркаклар ҳали-ҳануз кучли. Замонавий давлатларда эса эркаклар аёлларга ўрганиб қолишган, на бегона билан, на ўзиники билан қизиқади.
Албатта, аёл эркакка ёқишга, эркакни жалб қилишга ҳаракат қилади. Бу ҳамма жамиятда бор. Лекин жамиятларнинг бир-биридан фарқи, бу ва бошқа амаллар эркакларни кучли қиладими ёки заифлаштирадими. Агар аёллари танбал бўлса, танасини очиб, ярим-яланғоч бўлиб, эркакларни арзон, тез ва қулай, бироқ жамиятга зарарли усуллар орқали жалб қилмоқчи бўлишади. Ёки сочларини чўриларга ўхшаб ёйиб олишади, соч турмагига вақт сарфлаш керак, қулларда ўзига қарашга вақт йўқ, эрига қараши керак, боласини боғчага олиб боради, кейин ишига югуради.
Агар ўзимизни ўзбекона урф-одатларни олсак, масалан келинлар ўзлари билан 5-10та янги кўйлак олиб келади. Кўйлаклар очиқ сочиқ эмас, лозими ҳам бор, рўмол ҳам ўрайди (майли, ўрар эди, лозими ҳам бор эди, ҳозирда лосина, жинси шим кийишга ё умуман иштонсиз юришга одатланишди), яъни куёвни, эрини яланғоч танаси билан эмас, кийими билан жалб қилади; бунда ҳам мақсадга эришиляпти, ҳам эркак киши ўрганиб қолмаяпти, заифлашмаяти, тестостерони тушиб, ҳезалак сифат бўлиб қолмаяпти. Бу ва шунга ўхшаган урфларимиз минглаб йил кучли эркакларни етиштириб чиқаришга, уларни кучли бўлиб туришига хизмат қилган.
Эркак киши нималарга эътибор бериши керак бўлади?
Иложи борича аёлидан ва бегона аёллардан узоқроқда юриши лозим.
Машина ҳайдаганида хотини орқада ўтирса, айни муддао.
Халқимизда қоида бор эди, аёллар эркакларнинг йўлини кесиб ўтмаслиги7 тўғрисида. Аёл эркакнинг олдидан ўтади, эркакнинг шаҳвати қўзийди, лекин шаҳватини қондиролмайди. Кун давомида 5-10 марта балки ундан-да кўп марта шундай бўлади. Қарабсизки, вақт ўтиши билан бутун миллат эркакларининг тонуси паст, гормонлар даражаси заиф, ақлий қобилияти тушиб кетган.
Аёл-қизлар замонавий бўлиб кетяпти – ўзи қўйнингга интилади, «гап отади», эркак кишининг кўзига тик боқади. Фожиалиси, ҳозирги ёш йигитларимиз қиз бола қандай бўлиши кераклигини билмайди, кўрмаган. Ибо, ҳаё – нима у?
Эсимда, университет биносидан чиқишга яқинлашятгандим, рўпарамдан бошқа кафедра ёш ўқитувчиси тўқнаш келиб қолди. Орамизда чамаси 20 метр масофа, таққа жойида тўхтади, қўли кўксида, салом бериб, чиқиб кетишимни кутиб турди. Бундай фаросатли ўзбек аёлларини одам соғинди; бизга армон, ёшларга эртак.
Атир суриб ёнимда туриб оладиган қизларни жиним суймайди. Арзон ҳийла, деб биламан. Ҳа, Дубайда юрган онанг ё опанг бу ҳунарни ўргатган бўлиши мумкин, лекин ҳаммани ҳам лақиллата олмайсан-ку.
Эркак киши ёлғиз ухлаши фойдали.
Аёллар билан қўл бериб сўрашишга бало борми? Наҳотки эркакларимизнинг, йигитларимизнинг ғаши келмаса? Нимаям дердик, синглиси, қизи, хотини миниюбкада кўчага чиқиб кетганда бепарволардан нима ҳам кутиш мумкин.
Демак, шаҳват яхши нарса, уни асраб-авайлаш лозим. Бўлар-бўлмасга қўзғайвериш кишини заифлаштиради, бу фақат аёлларга нисбатан бепарволикни келтириб чиқармай, эркак кишининг иштимоий, иқтисодий соҳада ҳам кучсизланишига олиб келади. Халқнинг кучи эркакларнинг кучида, эркаги заиф, аёлларга ўралашиб қолган элат ортга чекинади, уни ўрнини бошқа, кучлироқ халқ эгаллайди.
Савол туғилади, нима учун бу нарсалар билан одамларни вақтини оляпмиз, деган. Жавоб шуки, инсонлар ҳаётида оддий, содда нарсалар энг муҳимларидин. Муҳандис бўлишинг шарт эмасдир, лекин эркак бўлишга мажбурсан. Шунинг учун уламоларимиз ҳам бундай нарсаларга катта эътибор қаратганлар8. Психологияда оддий тушунчадан унданда оддийроғига юрилади – одам оддий ва содда маҳлуқот.
Шаҳват эркак кишининг соғлиғининг бир индикатори, кўрсаткичи, унга эътиборли бўлиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |