Эркак ва аёл заковатидаги фарқлар5
Аёлларнинг фикрлаши эркакларникидан мураккаблиги билан ажралиб туради. Шунинг натижасида юзага келадиган фарқлар талайгина. Биттасини кўриб чиқайлик.
Эркак кишининг гапини бўлиб бўлмайди. Ҳозирги замон эмансипацияси (озодлик ҳаракати), феминизм, аёллар ва эркаклар тенг деган иддаолар натижасида, аёллар ўзларини эркак киши билан солиштиришяпти, ўзлари ораларидаги муносабатни эркакларга ҳам қўллашмоқда. Бироқ бу катта хато. Ўзбекчилигимизда бекорга эркакнинг гапини бўлиш таъқиқланмаган эди. Лекин жамиятимизда зиёнкор феминистик дастурлар тарқалгани сабаб, жинслар орасидаги муомала маданиятимизга жуда катта зарар етаяпти.
Эркак киши шунчалик содда жонзод-ки, гапи бўлинса, гапираётган жумласини эсидан чиқариб қўяди. Натижада қониқмаслик вужудга келади. Аммо бу қониқмаслик сабабини эркак аниқлай олмайди – ақли етмайди. Масалан, хотин эрининг гапини бўлаверса, эр уни (ҳудди бесабаб) ёмон кўриб қолади. Сабабини на эр, на хотин аниқлай олади.
Аксинча, аёл бош мияси эса анча мураккаб ва ривожланган. Гапи бўлинса ҳам, нима демоқчи бўлганини эсидан чиқариб қўймайди. Шунинг учун бемалол аёллар телефонда гаплашиб, машина ҳайдайверади.
Эрини меҳрини қозонмоқчи бўлган аёлга маслаҳат – турмуш ўртоғингиз гапини бўлманг ва унинг ҳикояларидан ҳайратланинг, шунинг ўзи етарли.
Мушук ҳақида масал
Бир киши ахлатхона олдидан ўтиб кетаётиб, у ердаги мушукка кўзи тушибди. Ҳаво совуқ, бечора ҳайвон ёмғир тагида ўтирганмиш. Эркакнинг раҳми келиб, мушукни олдига чақирибди, қўлга олиб, уйига олиб кетибди. Ювиб-тозалаб, сув, вискас берибди – яхшилаб парвариш қилибди.
Мушук ҳам жуда хурсанд эмиш. Ишдан қайтган эгасининг оёғига суйкалар, эркаланар, ширин товушда бахтини намоён этар. Телевизорнинг овозини баланд-паст қилиб берар, кишининг шиппакларни олиб келар, бошқа хизматларни ҳам бўйнига олибди. Ҳаётлиги гўзалликка тўлибди.
Лекин, бир мунча вақт ўтгандан сўнг, мушукнинг ҳатти-ҳаракати ўзгарибди. Хўжайин хонага кирса, беэътибор эмиш, диванни бўшатиб бермас эмиш. Кўзларидаги қувонч сўлиган, ҳайрати кетган, кишининг илтимосларига бефарқ бўлиб қолибди. Бориб-бориб, ёмон кайфиятда бўладиган ва эгасига сапчиш одатларини ўрганибди.
Киши бундан ажабланибди, бироқ кўп ўйлаб ўтирмай, мушукни халтага солибди-да, машинасига ўтириб, ҳайвонни топган ахлатхонасига қайтариб, ташлаб келибди. Бошқа уни ўйламабди ҳам. Кейинчалик, ўзига мос яхши хулқли бошқа бир мушукни боқиб олибди.
Шу-шу, ҳеч қачон ахлатхонадан ҳайвон боқиб олмайдиган бўлибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |