Бобир Исмоилов



Download 116,95 Kb.
bet6/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Идеал замонавий оила

«Замонавий» деганда капиталистик, бозор иқтисодига асосланган, бировни эксплуатация қилиш эвазига фойда кўрувчи ва фақат фойда кўриш мақсади билан яшайдиган жамият, гуруҳ ва давлатни назарда тутамиз. Албатта, ҳеч қандай янгилик ҳақида гап кетмайди, бошқалар эвазига кучаядиган паразитик тизимлар ҳақида 24 аср олдин Арасту ҳам ёзиб ўтган. Иқтисодиётнинг ушбу турининг номи – политэкономия (хрематистика).


Ҳозирча жамиятимиз етарлича «замонавийлашмаган», оила институти ҳали-ҳануз мустаҳкам. Ёшларимиз оила қуришдан олдин ўйнаши билан юриши мумкин, лекин, тўйдан кейин ажрашмайди. (Эндигина ажрашишлар янги қурилган оилалар сонидан ошди.)
Хуллас, тўйхона, машшоқ, фотограф, мерседес ҳайдовчиси тўй эгаларидан фақат тўй давомида катта соққани соғиши мумкин. Шунинг учун иложи борича ушбу анжуманни катталаштириб, дабдаба билан, ҳис-туйғуга тўлдириб ўтказиш йўлга қўйилган.
Чинакам капитализмда, идеал замонавий оила бу ажрашганлар оиласидир. «Мать-одиночка» битта-иккита боласи билан қийналиб яшайди. Ишидан бўша олмайди, чўрига ўхшаб бир неча ишда ишлаши мумкин. Ота ҳам ҳар ҳафта фарзандларини айланишга олиб бориши керак. Ҳатто тўлиқ оилалардаги болалар «якшанбали» отаси бор дўстларига ҳавас қиладиган бўлиб қолган. Чунки «якшанбали» оталар фарзандларини айланишга – паркка, кинога олиб боради, эркалатиб, совғаларнинг зўрини олиб беради.
Ундан ташқари, ажрашганлар ҳар кеча барларга бориб, ўзига бир кечалик партнер қидиради, хоҳ эркак, хоҳ аёл. Бу ҳам харажатларни кўпайтиради.
Қолаверса, ота-она ажрашса, иккисига алоҳида кир ювадиган машина, автомашина, телевизор ва ҳоказолар керак бўлади, мебеллар миқдори, уй-жой кўпроқ сотилади. Маҳсулот сотилади.
Ажрашган она уйда овқат пиширишга вақти етмагани учун, оила кўчада овқатланишга мажбур. Яъни оила ичидаги хизматлар индустриализацияси авж олмоқда. Овқат, кийим тозалаш, тарбия, таълим, жинсий алоқа, хавфсизлик, транспорт – ташки провайдерларга субпудратга бериляпти. Бувижонларимиз ҳам «гапини» ресторанда ўтказишяпти, ёшларни гапирмаса ҳам бўлади. Бу билан иқтисодиётда пул айланиши, фойда кўриш кучаяди. Ёки жамиятимизда «уйда консервалар ёпманглар», деган шиор илгари сурилмоқда. Ўзбекистонда мева-сабзоватлар арзон, консервалар уйда қилинса, анча арзонга тушади. Бироқ қора халқ ўзи консерва тайёрласа, фойда кўришнинг иложиси қолмайди-да.
Аммо биз рационал ўйласак, ютказиб қўямиз. Инсон фақат мантиқий жонзот эмас, деярли мантиқий эмас – ҳис-туйғулари кучли маҳлуқ. Шунинг учун оилада ҳамма ўзига яраша иш билан машғул бўлиши, озроқ қийинчилик кўриши лозим. Келинлар овқат пишириши, кир-чир ва ҳоказо билан банд бўлишлари керак, фарзандлар ва бошқа оила аъзолари ҳам шундай, минг пул бўлса ҳам, уйда хизматкор бўлса ҳам. Устозларим ресторанда ўтиргандан кейин эр уйига овқат олиб боришини жуда қоралар эди. Нима бўлганда ҳам уйда қозон қайнаши лозим.
Бизнинг тўйларимиз ҳам шароитимизга мослашган «замонавий» фалсафани тадбиқ қилувчи инструмент. Лекин тўйдан кейин ҳозирча пул ундириш имкони катта бўлмагани учун, тўйнинг ўзида режани бажариб олмоқчи бўлишади, тўйдан кейин чанг босиб ётадиган видеолар, love story’лар, чиройли таклифномалар, қимматбаҳо мебель ва ҳоказо. Бунинг орасида қарзга ёки уйини сотиб уйланишни қўшиб кетса бўлади.
Чет элда эса ушбу ва бундан ҳам каттароқ харажат тўйдан кейинги даврда оиладан ундирилади, юқорида ёзганимиздек, – шунинг учун 50та одам билан тўй ўтаверади. Яъни замонавий оила топган пулини кўчада харжлайдиган, ўйин-кулгуга берилган, келажагини, бола тарбиясини ўйламайдиган, ажрашган ота-оналардан иборат бир тушунчадир.
Аслида, «замонавий» оилага фарзанд ҳам кераги йўқ, қариялар ҳам. Ёшлигимда эслайман, «европаликлар бола боқишнинг ўрнига кўппак боқади», деб ҳайратланардик. Эндиликда ўзбекларимиз болани кўпайтиришнинг ўрнига, автомашинани кўпайтиришяпти. Маҳаллаларда болалардан кўра автомашина қадрлироқ – чиройли ва шинам гаражлар, ҳовлиларнинг тўри машинага ажратилган, болалар эса хавф остида, уларнинг ўйнашига жой ўйқ, ўрнига ногиронга айлантирадиган планшет-смартфон бериб қўйганмиз, уйда ёки интернет-кафеда олиб ўтирамиз, ҳудди гадой лўлилар ер ости йўлакларида сотиб олинган ё ўғирланган кўдакларга ухлатадиган дори бериб қўйгандек. Ҳа нима, автопром ишлаши керак, дарахтзор ё болалар уйингоҳи кимга керак? Гараж қурайлик ўрнига, машиналарни кўпайтирайлик.
Бошқа бир секин-аста жамиятимизга кириб келаятган иллат, юқоридаги жараёнларга кўмакчи, бу ёш болаларни жинсий объект сифатида шаклланиши – ёш болалар сексуализацияси. Кийиниши, ўзини тутиши ва ҳоказо. Қизларимиз-аёлларимиз фотосуратга ҳам қийшайишиб, кўкрагу тосларини олдинга чиқариб тушадиган бўлишган. Кийими инсонга муҳаққақ таъсир қилади – очиқ-сочиқ кийиниб олган кичкина қизалоқ ҳам ўзини ҳудди пулга сотиладиган аёлларга ўхшаб тутади. Бу нарсаларни санъаткорларимиз ҳам ўз асарларида тарғиб қилишяпти – севги, муҳаббат ва енгилтаклик.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish