Атомар оила деганда, жуда кичкина, ота, она ва балким битта ёки иккита фарзанддан ташкил топган уюшмани назарда тутмоқдаман. Замонавий ва анъанавий жамиятларда бир ном билан аталадиган институтлар турли кўринишга эга. Шулардан энг муҳими – оиладир.
Мени ҳайратга соладиган нарса, АҚШ президенти ва сиёсатчилари оилавий қадриятларни жуда кўп маърузаларида олқишлаб, ўта муҳимлиги ҳақида бонг уришади. Бироқ биздаги оилага солиштирилганда, ривожланган давлатлардаги оилалар жуда кичик ва ғалати кўринади.
Бизнинг наздимизда оилалар бу аслида сулолалар, кланлар. Замонавийлашиш, индустриализация ва урбанизация натижасида кичик оилача, – ота, ота ва иккитагина болачадан иборат бирлик, атомар оила пайдо бўлди. Оиланинг ушбу чала ва мажруҳ кўриниши бизнинг онгимизга ҳам ўрнаштириляпти. Биздаги рекламага эътибор беринг, бахтли оила бу ота-она ва икки фарзанд, 3-4 ёки худо сақласин, 5та фарзанд тасвирланган ўзбек клипи ёҳуд баннерини кўрдингизми? Ҳали ҳам шароит ёмон эмас – АҚШда оқ одамни овлаш жараёни кетаяпти, оқ танлиларни маънавиятини, тарихини, ўзлигини йўқ қилиш сиёсати амалга ошмоқда: Голивуд фильмларида оқ танлилар оиласи ажрашган, ота фарзандини ҳафтада бир кўришга келади; Джим Керрининг қайси фильмида тўлиқ оилага оталик қилганини биласиз? Уларнинг фильмларида яхши ота-она негрлар ё яҳудийлар... Оқ танлиларни эса ўзга сайёраликлар ўғирлаб, зўрлаб кетишган бўлади.
Оилада фақат ота-она эмас, бува ва буви ҳам муҳим, бошқа қариндошлар ҳам, улар билан алоқа катта аҳамиятга эга. Лекин ушбу жамоа замонавий жамиятга қарши, шунинг учун аънанавий сулолалар парчаланиб, атомар замонавий оилаларга айланяпти. Ота ишда, она ишда, бола Интернет-кафеда. Қолаверса, янги оилалар ҳам катталар билан бирга тургиси келмайди, ҳа нима, келин ва куёв етарлича пул топади, хоҳлаганча сарфлаш ниятида, келин қайнота-қайнона хизматини қилармиди? «Замонавий» кийинган келини билан қайнотаси бир хонадонда яшармиди? А бу ярим-яланғоч кийинган келинига қайнотанинг шаҳвати қўзиса, ушбу келин эрига абадий ҳаром бўлиб қолишини ўйлашмайдими?
Замонавийлашиш даврида ҳам сулолалар, катта оилалар, кланлар ресурсларни бошқаради. Бразилия сериалларини томоша қилишни яхши кўраман. Жамияти бойлар, қашшоқлар ва ўртада юристлардан ташкил топган. Завод-фабрикаларни (бой) оилалар бошқаряпти. Тўғри, ичида бир-бири билан кураш, ҳокимият талашиш мавжуд, аммо ташқи душманларга қарши якдиллик билан курашишни кўрсак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |