Бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив кўникмаларни шакллантириш


Ўқитувчиларнинг ўзини-ўзи баҳолаши



Download 342,5 Kb.
bet8/9
Sana23.03.2022
Hajmi342,5 Kb.
#507001
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
РЎЗАЛИ

Ўқитувчиларнинг ўзини-ўзи баҳолаши.
3-жадвал

жавоблар


Ҳеч қачон

Баъзан

Тез-тез

Ҳамма вақт

эркак

аёл

эркак

аёл

эркак

аёл

Эркак

аёл

1.

-

-

-

-

10
20%

5
10%

15
30%

20
40%

2.

-

-

7
14%

9
18%

12
24%

10
20%

6
12%

6
12%

3.

-

-

5
10%

2
4%

20
40%

13
26%

-

10
20%

4.

-

-

18
36%

10
20%

7
14%

5
10%

-

10
20%

5.

-

-

-

-

5
10%

7
14%

20
40%

18
36%

6.

-

-

-

-

3
6%

-

22
44%

25
50%

7.

8
16%

3
6%

6
12%

5
10%

7
14%

-

3
6%

17
34%

8.

20
40%

-

5
10%

6
12%

-

11
22%

-

8
16%

9.

-

-

-

-

-

8
16%

25
50%

17
34%

10.

-

-

-

13
26%

15
30%

12
24%

10
20%

-

11.













20
40%

18
36%

5
10%

7
14%

12.

23
46%

25
50%

2
4%

-

-

-

-

-

13.

8
16%

3
6%

8
16%

7
14%

5
10%

-

4
8%

15
30%

14.

-

-

-

-

-

-

25
50%

25
50%

15.

-

-

-

-

13
26%

7
14%

12
24%

18
36%

16.

-

-

-

-

3
6%

10
20%

22
44%

15
30%

17.

-

-

-

-

4
8%

5
10%

21
42%

20
40%

18.







9
18%

-

10
20%

5
10%

6
12%

20
40%

19.

-

-

-

-

15
30%

8
16%

10
20%

17
34%

20.

-

-

5
10%

3
6%

10
20%

7
14%

10
20%

15
30%

Жадвалдаги рақамлар бизга ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларининг таркибий қисмлари тўғрисидаги фикрларини билдиряпти. Демак, аксарият ўқитувчилар ўз машғулотларини рисоладагидек олиб боришларини қайд этишди. Машғулотларнинг қатъий режа асосида ўтилишига уларда бироз эътирозлар билдирилди, чунки улар аудиториянинг талаб, истаклари асосида ўтиладиган дарс жараёнини кўпроқ самара бериши мумкинлиги ҳақида фикр билидиришди. Лекин дарсларнинг принциплари ва ишланмалари тўғрисида уларда тушунчалар мавжудлиги аниқ бўлди. Таълим тизимида рейтинг тизимини қўллаш бироз мунозарали савол бўлди. Эркак ўқитувчиларнинг 16 фоизи баҳолашнинг рейтинг тизимига қарши эканликларини, 12 фоизи баъзан қўллашлигини, 14 фоизи тез-тез амал қилишлигини билдиришди. Аёл педагоглар ичида 34 фоизи рейтинг тизимини маъқуллашган бўлса, 10 фоизи баъзан фойдаланиши, 6 фоизи қарши эканликларини намоён қилишди. Тажрибада қатнашган респондентларнинг 100 фоизи машғулотларда ўқитувчи билан талабалар ва талабаларнинг ўзаро ҳамкорлиги мавжудлигини, ҳамда ҳар бир машғулотда янгилик элементи ва маъсулдор усул қўллашга одатланганликларини қайд этишди. Таълимда айнан шундай муносабатнинг бўлиши бугунги куннинг энг муҳим талабларидан бири эканлиги барчамизга маълум.


Ўзини-ўзи баҳолаш шкаласи шартли равишда икки қисмга ажратилади. Уларнинг биринчи қисми шахснинг оқилона фикрлашини билдиради, иккинчиси эса ундан бироз узоқлашишни англатади.
Ҳар иккала йиғинди орасидаги тафовут 30 балл бўлса, ўзини-ўзи баҳолаш пасайтма даражада эканлигини билдиради. 30 баллдан 45 баллгача бўлса, оқилона, адекват, агарда 45 баллдан юқори бўлса, ўзини-ўзи баҳолаш орттирма даражада эканлигидан далолат беради.
Қуйидаги номерлар бўйича йиғинди ҳисобланди ва натижалар келиб чиқди:
1) 1,2,5,7,10,11,13,14,16,19,20=1795 балл
2) 3,4,8,9,15,17,18 =1122 балл
Биринчи қисм бўйича ўқитувчиларнинг йиққан бали 89,75 кўрсаткични, иккинчи қисм бўйича 56,1 кўрсаткични берди ва тафовут 33,65 миқдорни кўрсатди. Демак, ўз-ўзини баҳолаш шкаласи бўйича ўқитувчиларнинг фикрлари адекват, оқилона даражада эканлиги аниқ бўлди.
Ўқитувчининг билими қанчалик кенг ва чуқур бўлса, унда ўқувчиларга шу билимни бериш иштиёқи шунчалик зўр бўлади. Бундай ўқитувчи энг яхши педагог ҳисобланади. Таълим-тарбия иши ўқитувчидан катта кузатувчанлик талаб қилади. Ўқитувчи чинакам педагогларга хос сезгирлик, кузатувчанлик қобилиятига эга бўлиши керак. Бу хусусият боланинг кўнглида содир бўлаётган ўзгаришларни ҳам пайқаб олишга ёрдам беради. Сезгир ва кузатувчан ўқитувчи, ўқувчининг кўриниши ва ҳаракатидан унинг рост ва ёлғон гапираётганлигини, кўнглида нималар ўтаётганлигини, нималар хусусида ўйлаётганлигини ва нималар қилмоқчи эканлигини тез пайқаб олади.
Ўқитувчи ўқув материаларини индуктив ва дедуктив методлардан фойдаланиб тушунтириш керак. Шу билан бирга ўқитувчи ўқувчиларни фактлардан мустақил равишда хулосалар чиқаришга ва умумий берилган қонун-қоида ва тушунчаларга ўргатиш зарур.
Ўқитувчи абстракт тушунчаларни конкрет тушунчалар билан боғлай олиши керак, яъни ўқитувчи болаларга бирор қоидани айтгач, унга дарров конкрет мисоллар ҳам келтириш лозим. Дарс вақтида ўқувчилар томонидан кутилмаган саволлар берилиб қолган ҳолда, ўқитувчи усталик билан ўйлаб жавоб бериши ёки бу саволга кейинроқ ишонарли далиллар билан жавоб беришини айтиши ва албатта бу ваъдасининг устидан чиқиши зарур.
Ўқитувчи тафаккурининг мазмунлилиги, тезлиги, кенглиги каби сифатлар болаларга ўз билимларини аниқ, мазмунли, тушунарли қилиб сўзлаб беришда ҳам намоён бўлади.
Педагогик фаолияти таълим-тарбия мақсадларига, мувофиқ йўналтирилган ҳолида кўпгина қийинчиликларни бартараф этади.
Ўқитувчи фаолиятида энг муҳим хусусият мақсадга интилиш йўлида тинмай ҳаракат қилишдир. Ўқитувчининг асосий мақсади ҳамма ўқувчиларнинг муваффақиятли ўқишга эришишидир. Мана шу асосий вазифани бажариш йўлида ўқитувчи қатор қийинчиликларни енгади. Бундай қийинчиликлардан бири, масалан дарсда интизомнинг ёмонлиги, ўқитувчиларни бу масалага зарур даражада эътибор бермаслиги, бу борада тегишли тадбирий чоралар кўрмаслигидир.
Дарс вақтида яхши интизомни сақлаш вазифаларини бажариш мақсадида ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир кўрсатиши жуда муҳимдир.
Ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадига қанчалик интилса, болаларга шунчалик кўп таъсир кўрсатади. Дарсда интизом бўлишнинг асосий шартларидан бири ўқитувчининг талабчанлигидир. Синфда интизомни сақлаш вазифаларини бажариш мақсадида ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир кўсатиши жуда муҳимдир.
Ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадига қанчалик интилса, болаларга шунчалик кўп таъсир кўрсатади. Дарсда интизом ёмонлашса, унинг сабабларидан бири ўқитувчининг дангасалиги, синфдаги тартибга бепарво қарашидир.
Ўқитувчининг иродаси ўз психик процессларини шароит талаби билан онгли равишда тормозлантиришда, айниқса кераксиз хис-туйғуларни босиб туришда кўринади. Баъзан боланинг хулқи ўқитувчида қонуний равишда ғазаб туғдиради. Лекин бундай вазиятда ўқитувчи ўзини вазмин тутиши керак. Ўқитувчининг иродавий сифатига саботлик хосдир. Бу бошлаган ишини муваффақият билан охирига етказа олишда намоён бўлади. Бу ирода сифати ўқитувчининг матонатида, қийин ҳолатда ўзини тута билишида, ўқувчиларга қатъий талаблар қўя билишда ҳам кўринади. Педагогнинг талабчанлиги унинг ўқувчиларга бўлган меҳрибонлиги ва хушмуомалалигида ўз аксини топади. Агар булар бўлмаса, ўринсиз талабларни қўяверади. Ўқитувчи ўқувчилар олдида қуруқ, меҳрсиз, қаттиққўл, шафқатсиз киши бўлиб қолади. Ўқувчиларга талаб қўйилганда уларнинг шароити, индивидуал хусусияти ҳисобга олиниши керак. Иродали, талабчан ўқитувчи сезгир, ғамхўр бўлади.
Педагогик таъсир этишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан педагоглик одобини эгаллашга боғлиқдир. Педагоглик одоби – ўқитувчининг ўқувчилар билан тўғри мақсадда, яъни муомалада бўлиши, уларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг олдига оқилона талаблар қўйиш, ўқувчиларда инсон қадр-қимматини хурматлаши демакдир. Қисқаси, педагоглик одоби тарбияланувчиларга педагогик таъсир кўрсатишдаги меъёр ҳиссидир.
Педагоглик одобини эгаллаган ўқитувчи ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, ўзларига хос хусусиятларини алоҳида ҳисобга олиб уларни тўғри баҳолай олади. Бундай ўқитувчида яхши ўқиётган тўпалончилар интизомли бўлишга, пассивлар актив бўлишга ҳаракат қилади, албатта.
Талабчанлик бола ҳурлқини доимий назорат қилиб боришда ифодаланади. Ҳеч қачон ўқувчини ҳақоратлаш, жазо билан уни қўрқитиш ярамайди. Ўқувчининг шахсига тегиш, инсоний қийматини тушириш ўқитувчи учун мутлақо ёт нарсадир. Болаларга ишонч эътибор ва хурмат ҳамиша уларга яхши таъсир қилади. Ҳамма ёшдаги болаларга, айниқса, ўсмирларга самимий, адолатли бўлган, уларни ҳурмат қиладиган ўқитувчилар ўқувчиларга кучли таъсир кўрсатади.
Педагоглик одобини эгаллашда илғор ўқитувчиларнинг тажрибаларини, педагогик ва психологик назарияни, амалий иш усулларини чуқур ўрганиш, ҳаётда уларни ишлата билиш ўқитувчига тарбиявий ишда, бу соҳадаги қийинчиликларни енгишда ёрдам беради. Педагоглик одоби педагоглик фаолиятини барча турларида намоён бўлиб, ўқувчиларда ҳарактернинг ижобий сифатларини тарбиялашда ёрдам беради.
Ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг илтимос, маслаҳат, ишонтириш, талаб қилиш, буйруқ ва танбеҳ бериш, жазолаш, рағбарлантириш каби кўп усуллари бор. Аммо булардан меъёр билан фойдаланиш керак бўлади. Шундай қилиб, ўзининг психологик мазмун жиҳатидан педагоглик одоби ўқувчи шахсининг мураккаб, олижаноб сифати ҳисобланади.
Болалар билан яхши алоқа ўрнатишда ўқитувчига имконият берувчи барча маънавий ҳисларнинг йиғиндиси, ниҳоят, шунга олиб келадики, ўқувчилар олдида ўқитувчи обрў қозонади, бу эса таълим тарбия ишларининг муваффақиятли бўлиши учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Тарбиячилар кўз олдида иззат-хурматга сазовор бўлган ўқитувчи обрўли педагог ҳисобланади. Педагог ўз обрўйи туфайли болаларга кучли ва тез таъсир кўрсатади. Ўқитувчи болалар олдида ўзининг меҳнатсеварлиги билими, ҳулқи билан ажралиб туради.
Ўқитувчи обрўли бўлиши учун ўқувчиларга ҳар томонлама намуна кўрсатиши керак. Ўқитувчини билими ва ахлоқида ўқувчилар бирор камчиликни, нуқсонни сезиб қолсалар, уларда шу ўқитувчига нисбатан ҳурмат йўқолади. Ўқитувчининг обрўси мактаб педагоглари жамоаси обрўси билан боғлиқдир. Ҳар бир педагог ўзининг шахсий обрўсидан ташқари, бошқа ўқитувчилар, бутун педагоглар жамоаси обрўсининг ҳам кўтарилишига эришмоғи лозим.
Ўқитувчи учун ўз устида ишлаш, ўзини-ўзи тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиши керак, ўз ўқувчиларига ҳар доим ибрат бўлиши лозим. Бунинг учун ўқитувчи ҳам ўқитиш, ҳам ўзи ўқиши, ўзини тарбиялаши лозим. Барча машҳур педагоглар ўзларини севган ишларига сабот ва матонат билан тайёрланиб, бутун ҳаётлари давомида ўзларини-ўзлари тарбиялаганлар.
Ўқитувчи ўз-ўзини тарбиялаши учун, аввало ўзини атрофлича чуқур ўрганиши лозим, бу эса бошқа кишини англаш учун ҳам зарурдир. Бошқа кишиларни ўрганмай, ўзини шахс сифатида кўрсатиш мумкин эмас. Ўзини англаш, ўзини баҳолаш хусусияти бошқа кишилар билан муносабат жараёнида, биргаликдаги фаолият вақтида таркиб топади.
Агар ўқитувчи ўз ишидан қаноат ҳосил қилмаса, иши унга шодлик келтирмаса, инсон боласини тарбиялаш унинг ҳаётий мақсади бўлмаса, у бу касбни қанчалик тўғри, танлаганлиги ҳақида ўйлаб кўриши керак. Бу масала ўз сифатлари, ўз имкониятларини тўғри баҳолай билишга ёрдам беради.
Илғор ўқитувчи ҳамма вақт педагогика ва психология соҳасидаги янгиликларни билишга интилади, бошқа ўқитувчиларнинг тажрибаларидан фойдаланишга ҳамда ўз шахсий тажрибаларини умумлаштиришга ҳаракат қилади.
Хуллас, ҳозирги жуда катта сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар жараёни юз бераётган даврда таълим-тарбиянинг, қолаверса ўқитувчининг ўз олдига қўйган мақсади иймонли, эътиқодли, комил инсонни тарбиялашдан иборат.


Хулоса
Бўлажак ўқитувчининг мукаммал педагог даражасига кўтарилиши таълим-тарбия жараёнида амалга ошади ва ўқитувчи шахсининг баъзи бир хусусиятлари: педагогик кузатувчанлик, хотиранинг ҳозир жавоблиги, мустақил ва ижодий фикр юритиш услуби, нутқининг аниқлиги, тўғрилиги ва ифодалилиги, диққатнинг юксак даражада ривожланган хусусиятлари, мақсадга интилувчанлик, ўз мақсади самарадорлигини олдиндан кўра билиш ва бошқалар шаклланади.
Ҳар бир инсоннинг ўзига хос хусусиятлари ички ва ташқи дунёси мавжуд, шунингдек ҳар бир ўқитувчининг ҳам ўзига хос индивидуал хусусиятлари бор. Бу хусусиятлар йиғиндиси муайян ўқитувчининг шахсий қиёфасини, унга хос бўлган иш услубини белгилаб беради.
Ҳозирги мустақилликка эришган давримизда ҳар бир зиёли кишиларимизнинг мустақил фикри бўлиши керак. Айниқса, бўлажак ўқитувчилар мустақил фикрли, келажакка ишонч билан қарайдиган ва ўз фанининг билимдони бўлиши керак. Ана шундагина мустақил Ўзбекистонимиз гуркираб яшнайди, чунки давлатимиз келажаги ҳозирги ёш авлоднинг соф дунёқараши, ҳар бир фанни чуқур ўзлаштириши, янги-янги кашфиётлар қилиши, янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиши билан боғлиқдир. Буларнинг барча-барчасининг бунёдга келиши заминида ўқитувчиларнинг актив меҳнати ётади.


Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish