Бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив кўникмаларни шакллантириш


Курс иш мавзусининг долзарблиги



Download 342,5 Kb.
bet2/9
Sana23.03.2022
Hajmi342,5 Kb.
#507001
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
РЎЗАЛИ

Курс иш мавзусининг долзарблиги. Ўқитувчилик касби энг фахрли, энг аҳамиятли касблардан биридир. Аввало, ўқитувчи жамиятнинг муносиб кишиларини тайёрлашни ўз педагогик фаолиятининг асосий мақсади деб билади. Бу касбнинг ифтихори шундаки, ўқитувчи тарбиялаб ўстирган ниҳолларнинг ҳосили, қанчадан-қанча авлодларни баҳраманд қилади. Таълим-тарбиянинг муваффақиятли олиб борилиши ўқитувчининг дунёқарашига, шахсий фазилатига, болаларни севишига, педагогиклик маҳорати ва тайёргарлигига боғлиқдир.
Мустақил йўлдан катта одим ташлаб кетаётган Ўзбекистон жумҳурриятида ҳозирги вақтда ўқитувчилар ролини ошириш мақсадида бир мунча арзугилик ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Чунки, таълим системасини ривожлантирмай туриб, янги ҳаёт қуриш мумкин эмас. Республикамиз Президентининг халқ таълими, ўқитувчиларга тааллуқли фармонлари ёш авлоднинг мустақил ҳаётга йўлловчи турмушини яхшилашда ва моддий манфаатларини оширишда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.
Ўқитувчи шахси хусусиятларининг муҳим томонини унинг маънавий ва сиёсий эътиқоди, дунёқараши ташкил қилади. Ўқитувчи ёшларда Ватанга, халқига, она-юртига, ўлкасига муҳаббат, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ҳалоллик, ростгўйлик, аҳлоқий поклик, камтарлик, хато ва камчиликларга нисбатан муросасизлик, дўстлик, ўртоқлик, қардошларга бирдамлик каби юксак аҳлоқий фазилатларни тарбиялайди. Бу аҳлоқий фазилатлар ёшларни ички эҳтиёжи бўлиб қолиши учун курашади.
Республикамиз биринчи Президентимиз И.А. Каримов миллий ғоя мустақиллик мафкурасини шакллантириш ишининг ҳаётий зарурати ва долзарблиги ҳақида гапирар эканлар, «Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол топтириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳуррмат-эътибор, мустақил Ватанимизга мехр-муҳаббат руҳида тарбиялаш талаблари олдимизга муҳим вазифаларни қўймоқда»1, деб алоҳида таъкидлайдилар. Демак, ёшларни миллий анъаналаримизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашни аҳолининг турмуш ва тафаккур тарзи билан, миллий ва маданий қадриятларимиз, халқ анъаналари, расм-русумлари ва урф-одатлари билан боғлиқ тарзда олиб бориш лозим. Тадқиқотнинг долзарблиги айнан шу йўналишда таълим тизимини такомиллаштиришда ўқитувчи психологиясининг ўрнини ҳамда уни шакллантирувчи ижтимоий психологик омилларни илмий асослаш, уларни амалда жорий этиш вазифасидан келиб чиқади. Ёшларни миллий ғоя ва мустақиллик мафкураси руҳида тарбиялаш маъсулияти устоздан ўз фаолиятини ва талаба-ўқувчиларга муносабатини тахлил қилиш, янги даврга мос иш услубларини қўллашни талаб этади. Маърифатли, инсонпарвар муаллим-устозгина ёшларни ҳар томонлама ривожланган шахслар қилиб тарбиялашга қодирдир.
Устоз бўлиш учун, аввало, киши ўз ишининг мазмун ва моҳиятини билиши, уни шогирдлар билан ўртоқлашиш, иш моҳиятини ёшларга билдириш, ички ва шахслараро муносабатларда интизомлилик, оқкўнгиллилик, адолатлилик каби қатор сифатларга эга бўлиши лозим. Устоз – билимдон, ўз услубига, техникаси, стилига, тактикасига эга бўлган шахс сифатида, ушбу сифатларни шогирдларига ўтказа олиш, «таъсирлантириш» маҳоратига эга бўлиши лозим.
Президентимиз И.Каримов мамлакат равнақи кадрларнинг ҳаётга қай даражада тайёр эканлиги билан узвий боғлиқлигини ўз нутқларида таъкидлаб, ҳозирги замон таълим - тарбия жараёнларини тубдан ўзгартириш, собиқ авторитар педагогикадан воз кечиш ва ёшларни энг замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитиш ҳамда тарбиялашга ўтиш вақти келганлигини, бунда барча устоз-педагоглар ўз фаолиятларида тубдан ўзгариш қилишлари давр талаби эканлиги ғоясини «Баркамол авлод орзуси» асарида ҳам кўрсатиб бердилар.
Бошқача қилиб айтганда, ёшларни маънавий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш, уларда ҳаётга, миллий-маданий меросимизга нисбатан фаол муносабатни шакллантириш, уларнинг маънавий соғлом, руҳан тетик ривожланиши учун таълим жараёнида зарур шарт-шароитларни яратиш зарурати тадқиқот муаммосини аниқлашга имкон беради. Мавзунинг илмий муаммоси Республикамиз биринчи Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш» вазифаларнинг мазмунидан ҳам келиб чиқади. Таълим тизимида ислоҳотлар ўтказиш педагогларнинг психологик билимдонлиги ҳамда амалий кўникмаларини тобора ошириб боришни тақозо этади. Бунда таълим жараёнига янгича ёндашиш, услуб ва мазмунан такомиллашган воситалардан унумли ҳамда ўринли фойдаланиш зарурдир.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish