Курс ишнинг методлари.
1. Бўлажак ўқитувчиларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида экспериментал кузатув ва суҳбатлар ўтказиш.
2. Бўлажак ўқитувчиларда «Кеттел» тестини ўтказиш.
3. Бўлажак ўқитувчиларда профессор Э.Ғозиевнинг «Ўқитувчиларнинг ўзини-ўзи баҳолаш шкаласи»ни ўтказиш.
4. Бўлажак ўқитувчиларнинг психологик хусусиятларини амалий тахлил қилиш.
5. Олинган натижаларни математик статистик тахлил қилиш.
Курс ишнинг объекти. Бўлажак ўқитувчиларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида Фарғона давлат университетининг тарих йўналиши талабаларидан 50 та ва махсус сиртқи бўлим талабаларидан 50 нафар респондент танланди. Тадқиқотда жами 100 нафар талабалар иштирок этди.
Курс ишнинг предмети бўлиб, бўлажак ўқитувчининг психологик хусусиятлари, коммуникатив кўникмалари ва таълим жараёнини такомиллаштирувчи ижтимоий-психологик омиллар ҳисобланади.
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги педагогик жараённинг самарадорлиги энг аввало устоз-шогирд муносабатларидаги «тескари алоқанинг» мавжудлигига боғлиқ бўлиб, бу тизимда шогирд – талабаларнинг ўз устозлари тўғрисидаги ижтимоий тасаввурларида гуманистик, альтруистик, эътиқодий ҳамда иродавий сифатлар устувор эканлигини билишлари ва амалда бунга тақлид қилишларидан келиб чиқади.
Ушбу жараёнда ўқитувчининг коммуникатив ва нутқий қобилияти катта рол ўйнайди. Коммуникатив қобилиятлар - болаларга аралашиш қобилияти, ўқувчиларга тўғри ёндашиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан самарали мулоқотлар ўрнатиш, педагогик назокатнинг мавжудлигидир. Исталган педагогик таъсирни қўлланишида рағбатлантириш, жазолаш, панд-насиҳат қилишда меҳёрни сезиш педагоглик назокати кўринишларидан биридир. Назокатли ўқитувчи болаларга илтифотли ва ғамхўр бўлади, уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари билан ҳисоблашади. Ўқитувчининг педагоглик назокатида унинг адолатлилиги биринчи ўринда туради.
Нутқ қобилиятилари – нутқ ёрдамида, шунингдек мимика ва пантомимика воситасида ўз фикр ҳамда ҳис-туйғьуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилияти. Бу ўқитувчилик касбининг энг муҳим қобилиятларидан биридир, чунки бунда ахборотнинг ўқитувчидан ўқувчига ўтиши сўз ҳарактерида бўлади.
Қобилиятли ўқитувчининг нутқи дарсда ҳамиша ўқувчиларга қаратилган бўлади, фикрлари ўқувчилар учун аниқ, содда, тушунарли бўлади. Ўқитувчи ўқувчилар олдига саволлар қўйиб, уларни аста-секин тўғри жавоб беришга олиб боради. Қобилиятли ўқитувчининг аниқ дикция билан ифодаланадиган жонли, образли, талаффузи жиҳатидан ёрқин, ифодали эмоционал бўёқли бўлиб, унда стилистик, гармматик, фонетик нуқсонлар бўлмайди. Яна қобилиятли ўқитувчининг нутқи бир хил типдаги зерикарли ёки шошқалоқли тез типда бўлмаслиги керак. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари учун ўртача темпдаги жонли нутқ яхши натижа беради.
Курс иш мавзусининг янгилиги. Тадқиқотнинг илмий жиҳатдан янгилиги ҳамда қиймати қуйидагилар билан изоҳланади:
Тадқиқотда бўлажак ўқитувчиларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш механизми илмий-назарий жиҳатдан асосланганлиги.
Бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив кўникмалари амалий тахлил қилинганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |