1-расм. 2015–2017 йилларда амалга оширилган глобал онлайн харидорлар
тўғрисидаги маълумот (миллион дона)
1-расмда 2015–2017 йилларда амалга оширилган глобал онлайн харидорлар
тўғрисидаги маълумот келтирилган бўлиб, эътибор берадиган бўлсак, чегарани
кесиб ўтмасдан халқаро савдо айланмасини амалга оширган харидорлар сони
ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган. Жумладан, 2015 йилда чегарани кесиб
ўтмасдан савдо айланмасини амалга оширганлар сони 800 млн.дан ортиқни
ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 1 млрддан ошиб кетган. Албатта
мазкур жараёнда асосий таъсир этувчи омил сифатида е-электрон тижоратни
амалга оширишда сарфланадиган транзакцион харажат миқдорининг
камлигидир. 2017 йилдаги маълумотларга кўра 15 ва ундан катта ёшдаги дунё
аҳолисининг чорак қисми интернет тармоғидан фойдаланиб, бу кўрсаткич
қарийиб 3 миллиард кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилдагига
нисбатан 12 фоизга кўп бўлган. Хитой мазкур йўналишда етакчилик қилиб, энг
кўп онлайн харидорлар сони яъни 440 миллион тага, Буюк Британияда эса
531
онлайн сотувчиларнинг энг кўп улуши умумий аҳолининг қарийиб 82 фоизига
тенг бўлган.
Албатта онлайн савдо платформаларининг ривожланиш жараёнида
рақамлаштириш соҳасида хизматларни кўрсатувчи компаниялар фаолияти
муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Айнан мазкур йўналишдаги турли даражадаги
хизмат турларини кўрсатувчи компанияларнинг капиталлашув ҳажми ва сони,
уларнинг географик жойлашуви у ёки бу давлат иқтисодиётини рақамлаштириш
жараёнида жиддий таъсир доирага эгадир.
2-расм. 2017-2018 йилларда дунёдаги асосий глобал интернет
платформаларининг географик тақсимоти, (фоизда)
1
Дунёдаги йетакчи рақамлаштириш соҳасига доир хизмат турларини
кўрсатувчи компанияларнинг географик жойлашувига назар соладиган бўлсак,
капиталлашув даражаси энг қиммат бўлган рақамли платформаларнинг
аксарияти АҚШда жойлашган бўлиб, кейинги ўринларда Осиё (айниқса
Хитой)ни, Лотин Америкасини келтириш мумкин. Капиталлашув ҳажмига
мувофиқ АҚШнинг рақамли платформаларга хизмат қилувчи компанияларнинг
глобал миқёсдаги улуши бугунги кунга келиб 70 фоиздан ошди. Бугунги кунда
кенг миқёсда ишлатиладиган энг яхши 100 та веб-сайтларнинг ярмидан
кўпроғига айнан АҚШ эгалик қилишини, ҳаттоки, ғарбий Европа давлатларида
энг
кўп
фойдаланиладиган
веб-сайтларнинг
аксарияти
АҚШда
1
Holger Schmidt https://www.netzoekonom.de/vortraege.
532
жойлашганлигини таъкидлаш лозимдир. 2-расмда 2017-2018 йилларда дунёдаги
асосий глобал интернет платформаларининг географик тақсимоти тўғрисидаги
маълумотлар келтирилган бўлиб, эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда
интернет платформасида етакчилик қилаётган деярли барча компаниялар ўз
юридикцияси сифатида АҚШни танлаган.
Хулоса сифатида шуни айтиш жоизки, иқтисодиётни рақамлаштириш
жараёнида e-электрон тижоратнинг ривожланганлик даражаси юқори бўлиб,
иқтисодиётда айнан савдо платформаларидан B2C (business-to-consumer), B2B
(business-to-business)
форматида амалга ошириладиган онлайн савдо
фаолиятларини йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Мазкур жараён бир
қанча афзалликларга эга бўлиб, қўйидагилар сифатида эътироф этиш мумкин:
Биринчидан, e-электрон тижорат савдо платформаларида B2C (business-to-
consumer), B2B (business-to-business) форматидаги контрагент алоқаларни амалга
оширилиши натижасида транзакцион харажатларни кескин камайтиришга, вақт
ва макон омили таъсирини кескин камайтиришга, харидорлар платформасини
кескин оширишга, маркетинг ва реклама харажатларини оптималлаштиришга
эришиш мумкин бўлади.
Иккинчидан, e-электрон тижорат савдо платформасининг саноат
корхоналарини рақамлаштиришда муҳим аҳамият касб этиб, корпоратив
қарорларни қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиришга олиб
келади. Шакллантирилган маълумотлар базасидан келгусида умумий савдо
трендларини белгилаб олишда, бозорда талаб ва таклиф мувозанатини
прогнозлаштиришда, доимий равишда транзакцион харажат моддаларини
оптималлаштириб боришда, харидорлар сегментациясини доимий равишда
таҳлил қилиб боришда, рақобат бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб боришда
муҳим аҳамият касб этади.
Учинчидан, саноат корхоналарини рақамлаштиришда e-электрон тижорат
савдо платформасидан фойдаланиш електрон шартномалардан фойдаланишни
тақозо этади. Саноат корхоналарида ва уларнинг кооперациясида жараёнида
електрон шартномалардан фойдаланиш орқали қатор юзага келиши мумкин
бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан
чора тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Мазкур имкониятлардан
фойдаланиш орқали шартнома шартларининг ўз вақтида бажарилиши назорати,
дебитор ва кредитор қарздорликни мониторинг қилиб бориш, умидсиз
қарздорликни олдини олиш, корхонанини асосиссиз равишда пеня ва жарималар
тўлаш ҳолатига барҳам бериш мумкин бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан холатда мамлакатимизда электрон савдони
ривожлантириш, саноат корхоналарига ушбу технологияни кенг жалб этиш ва
уларнинг кооперацион муносабатларида рақамли технологиялардан кенг
миқёсда фойдаланиш имкониятини чеклаётган бир қанча муаммолар мавжуд
бўлиб, уларга мисол сифатида рақамли технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни
фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларини етишмаслиги,
худудларни сифатли интернет тармоқи билан таъминланмаганлигини кўрсатиш
мумкин. Ушбу муаммоларни бартараф этиш масаласи «Рақамли Ўзбекистон–
533
2030» стратегиясида белгилаб берилган ва мамлакатимиз иқтисодиётини
ривожланишида мухим ахамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |