Битирув малакавий иши мавзу



Download 0,64 Mb.
bet6/16
Sana25.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#262391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ташқи савдо сиёсатида нотариф методларнинг қўлланилиши ва замонавий

1.1.1-жадвал.
Ташқи савдо сиёсати дастакларининг гуруҳланиши7

Усуллар

Савдо сиёсатининг дастаклари

Устун даражада тартибга солиш соҳаси

Тариф

Божхона божлари




Импорт

Тариф квотаси




Импорт

Нотариф

Миқдорий

Квоталаш




Импорт

Литсензиялаш

Экспорт

Импорт

Экспортни ихтиёрий чЭеклаш







Яширин


Давлат харидлари




Импорт

Маҳаллий компонентларни ушлаб туриш талаби




Импорт

Техник тўсиқлар




Импорт

Солиқлар ва йиғимлар




Импорт

Молиявий

Субсидиялар

Экспорт




Кредитлаш

Экспорт




Демпин

Экспорт




Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ташқи савдо давлат томонидан тартибга солиш тариф ва нотариф усуллар комбинатсияси ёрдамида амалга оширилади. ХХИ аср бошларида тариф усулларининг мавқейи пасайиб бормоқда. Ушбу ҳолат Жаҳон савдо ташкилоти томонидан аъзо мамлакатлар олдига қўйилган стратегик вазифа — улар ўртасидаги ўзаро товар савдосида тариф чеклашларини босқичма-босқич бартараф этиш вазифаси билан боғлиқ.


Дунёнинг турли мамлакатлари ўз савдо сиёсатларини амалга ошириш учун турли дастаклардан фойдаланадилар. Нотариф чеклашларнинг ўртача даражасига, одатда, у ёки бу чеклашга оид импорт ёки экспортнинг қиймат улуши сифатида қаралади. Бунда уларнинг натижа бериш даражасига тузатиш киритилади. Масалан, зарурий ҳужжатлар тақдим этилганда ҳокимият органлари томонидан бериладиган экспорт учун автоматик литсензия, шубҳасиз, белгиланган миқдордан ортиқ товарларни экспорт қилишни таъқиқловчи экспорт квотасига нисбатан анча кам даражада экспортни чегаралайди. Товарларни экспорт ва импорт қилишга оид турли чеклашлар, танлаб литсензиялаш юқори даражада самарали миқдорий чекловлар саналади.
Автоматик литсензиялаш, мосланувчан квоталар кам самара берувчи чекловларга киради. Бир сўз билан айтганда, мамлакат халқаро савдо сиёсатининг у ёки бу дастакларини қўллаш ҳақида қарор қабул қилар экан, одатда, уларнинг биргаликда таъсир кўрсатиши ва жорий вазиятга таъсирини, давлат ичкарисида ва ундан ташқарида кутилаётган истиқболларни баҳолайди.
Нотариф усулларнинг сақланиб қолиши қуйидаги сабабларга боғлиқ:
• аксарият нотариф чекловлар халқаро шартномалар орқали тартибга солинмайди ва уларни қўллаш миллий ҳукуматлар ташаббуси билан амалга оширилади;
• нотариф чекловлар товарлар нархининг дарҳол ошиб кетишига олиб келмайди ва истеъмолчига солиқ юки бориб тушмайди.
Ташқи савдонинг яширин методлари нотариф методлар таркибига киради. Ташқи савдони тартибга солишнинг миқдорий чеклаш усуллари билан бир қаторда яширин протексионизм усуллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ҳисоб-китобларга қараганда яширин протексионизмнинг бир неча юз хил турлари мавжуд. Давлат улар ёрдамида экспорт ёки импортни бир томонлама чеклаши мумкин. Яширин протексионизм турлари:

  • техник тўсиқлар (миллий стандартларга риоя қилиш, импорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат сертифакатини талаб қилиш, товарларни махсус упаковкалаш ва маркалаш, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиш);

  • ички солиқлар ва йиғимлар — мазкур усул импорт қилинаётган товарларнинг ички баҳосини оширишга қаратилган боииб, шу орқали импорт қилинаётган товарнинг рақобатбардошлигини туширишга қаратилган (қўшилган қиймат солиғи, савдо солиғи, аксиз солиғи, божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, порт солиғи, регистратсия солиғи ва б.);

  • давлат хариди доирасидаги сиёсат — давлат органлари ва корхоналаридан маълум товарларни қиммат бўлишига қарамасдан фақат миллий фирмалардан сотиб олишга ёъналтирилган сиёсат;

  • маҳаллий компонентларни ушлаб туриш талаби — ички бозорга мўлжалланган товарларнинг маълум бир қисмини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган бўлиши керак.

Яширин протексионизм усуллари моҳияти жиҳатдан марказий ҳукумат ва ҳатто маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ташқи савдо йўлига божхона табиатига эга бўлмаган турли тўсиқларни ўрнатишини англатади. Яширин протексионизм усулларининг кўпчилиги халқаро савдо мувофиқлаштирилган тамойилларини бузишнинг яққол намунасидир. Алоҳида мамлакат импорт ёки экспортни бир томонлама чегаралашида фойдаланадиган яширин протексионизм усулларининг юздан ошиқ тури мавжуд.
Техник тўсиқлар — бу яширин протексионизм усули бўлиб, миллий техник, маъмурий меъёрлар ва қоидалар шундай ишлаб чиқиладики, улар товарларни ташқаридан олиб киришга тўсқинлик қилади. Техник характердаги тўсиқларнинг энг кенг тарқалганлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
• миллий стандартларга риоя этишнинг талаб қилиниши;
• импорт маҳсулотнинг сифати ҳақида сертификат олинишининг талаб қилиниши;
• махсус қадоқлаш ва маркировкалашнинг талаб қилиниши;
• маълум санитария ва гигиена қоидаларига риоя этишнинг талаб қилиниши;
• атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўтказишнинг талаб қилиниши;
• мураккаблаштирилган божхона расмиятчиликларига риоя этинишининг талаб қилиниши;
• истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисидаги қонунларга риоя этишнинг талаб қилиниши ва ҳоказолар.
Ички солиқлар ва йиғимлар — бу яширин протексионизм усули бўлиб, улар импорт товарнинг ички нархини кўтаришга ва бу орқали унинг ички бозордаги рақобатбардошлигини пасайтиришга йўналтирилган. Улар марказий ҳукумат ва маҳаллий
ҳокимият органлари томонидан жорий қилиниши мумкин. Импорт товарлардан олинадиган солиқлар тўғри солиқлар (қўшимча қиймат солиғи, аксиз солиғи, сотишдан олинадиган солиқ) ёки эгри солиқлар (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, регистратсия учун ва бошқа расмиятчиликлар учун йиғимлар, порт йиғимлари) кўринишида бўлиши мумкин.
Давлат харидлари доирасида сиёсат — бу яширин протексионизм усули бў-либ, унга кўра давлат органлари ва корхоналардан фақат миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини (бу товарлар импорт товарлардан қиммат бўлса ҳам) сотиб олиш талаб қилинади.
Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар —бу давлат сиёсатининг яширин усули бўлиб, унга кўра ички бозорда сотиладиган пировард товарда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши қонуний равишда белгилаб қўйилади. Савдо сиёсатининг яширин усулларининг кўпчилигини ва оқибатларини миқдоран баҳолаш жуда қийин.

    1. Ташқи савдони тартибга солишда ноиқтисодий методларнинг аҳамияти

Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф дастаклари таркибида ҳуқуқий дастаклар муҳим ўрин эгаллаган. Уларни, одатда, халқаро иқтисодий муносабатларда ноиқтисодий дастаклар, деб номлашади. Бу дастаклар икки ва кўп томонлама келишувларда ўз аксини топади.
Савдо келишувлари, денгизда сузиш ва савдо сулҳи — бу давлатлараро шартномаларнинг бир тури бўлиб, икки томонлама савдонинг тамойилларини ва режимини ўрнатади. Ўзаро савдода мамлакатлар бир-бирига нисбатан қулай шарт-шароит яратиб бериш учун ва нейтрал сувлардан, ҳудуддан келишилган ҳолда фойдаланиш учун икки томонлама келишувлар имзолашга ҳаракат қилишади.
Бундай келишувлар, одатда, ижро ҳокимиятлари томонидан тузилади ва кейинчалик мамлакатларнинг қонун чиқариш органлари томонидан ратификатсияланади. Шунингдек, икки томонлама келишувлар, одатда, 5-10-йилга тузилади ва мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади.
Давлатлараро келишувларда мамлакатлар бир-бирига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий режимлардан бирини қўллашга келишиб олишади:

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish