Битирув малакавий ишининг мақсади. Халқаро савдода маҳсулотларга қўлланиладиган нотариф усуллар, ташқи савдода Осиё мамлакатлари томонидан қўлланилаётган дастаклар, Ўзбекистоннинг халқаро савдода мамлакатларга қўлланилган нотариф дастаклари йиллар бўйича динамик таҳлил қилиш ушбу ишнинг мақсади етиб белгиланди.
Битирув малакавий ишининг вазифалари. Битирув малакавий ишининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:
Ташқи савдо сиёсатида замонавий яширин методларнинг вужудга келиш асосларини тадқиқ етиш;
Ўзбекистонда ташқи савдони тартибга солишнинг замонавий усулларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Битирув малакавий ишининг объекти бўлиб Ташқи савдо сиёсатида замонавий яширин методларнинг вужудга келиш асослари ва Ташқи савдони тартибга солишда нотариф методларининг тасири олинди.
Битирув малакавий ишининг предмети сифатида Ўзбекистонда ташқи савдони тартибга солишда замонавий усулларни жорий етиш жараёни билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар белгиланди.
Ташқи савдо сиёсатида замонавий яширин методларнинг вужудга келиши.
Ташқи савдони тартибга солишнинг миқдорий чеклаш усуллари билан бир қаторда яширин протексионизм усуллари ҳам муҳим аҳамиятга ега. Баъзи ҳисоб-китобларга қараганда яширин протексионизмнинг бир неча юз хил турлари мавжуд. Давлат улар ёрдамида експорт ёки импортни бир томонлама чеклаши мумкин. Яширин протексионизм турлари:
• техник тўсиқлар (миллий стандартларга риоя қилиш, импорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат сертифакатини талаб қилиш, товарларни махсус упаковкалаш ва маркалаш, санитария-епидемиология қоидаларига риоя қилиш);
• ички солиқлар ва йиғимлар — мазкур усул импорт қилинаётган товарларнинг ички баҳосини оширишга қаратилган боииб, шу орқали импорт қилинаётган товарнинг рақобатбардошлигини туширишга қаратилган (қўшилган қиймат солиғи, савдо солиғи, аксиз солиғи, божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, порт солиғ и, регистрация солиғи ва б.);
• давлат хариди доирасидаги сиёсат — давлат органлари ва корхоналаридан маълум товарларни қиммат бўлишига қарамасдан фақат миллий фирмалардан сотиб олишга йўналтирилган сиёсат;
• маҳаллий компонентларни ушлаб туриш талаби — ички бозорга мўлжалланган товарларнинг маълум бир қисмини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган бўлиши керак.
Яширин протексионизм усуллари моҳияти жиҳатдан марказий ҳукумат ва ҳатто маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ташқи савдо йўлига божхона табиатига ега бўлмаган турли тўсиқларни ўрнатишини англатади. Яширин протексионизм усулларининг кўпчилиги халқаро савдо мувофиқлаштирилган тамойилларини бузишнинг яққол намунасидир. Aлоҳида мамлакат импорт ёки експортни бир томонлама чегаралашида фойдаланадиган яширин протексионизм усулларининг юздан ошиқ тури мавжуд.
Техник тўсиқлар — бу яширин протексионизм усули бўлиб, миллий техник, маъмурий меъёрлар ва қоидалар шундай ишлаб чиқиладики, улар товарларни ташқаридан олиб киришга тўсқинлик қилади. Техник характердаги тўсиқларнинг енг кенг тарқалганлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
• миллий стандартларга риоя етишнинг талаб қилиниши;
• импорт маҳсулотнинг сифати ҳақида сертификат олинишининг талаб қилиниши;
• махсус қадоқлаш ва маркировкалашнинг талаб қилиниши;
• маълум санитария ва гигиена қоидаларига риоя етишнинг талаб қилиниши;
• атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўтказишнинг талаб қилиниши;
• мураккаблаштирилган божхона расмиятчиликларига риоя етинишининг талаб қилиниши;
• истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисидаги қонунларга риоя етишнинг
талаб қилиниши ва ҳоказолар.
Ички солиқлар ва йиғимлар — бу яширин протексионизм усули бўлиб, улар импорт товарнинг ички нархини кўтаришга ва бу орқали унинг ички бозордаги рақобатбардошлигини пасайтиришга йўналтирилган. Улар марказий ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жорий қилиниши мумкин. Импорт товарлардан олинадиган солиқлар тўғри солиқлар (қўшимча қиймат солиғи, аксиз солиғи, сотишдан олинадиган солиқ) ёки егри солиқлар (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, регистрация учун ва бошқа расмиятчиликлар учун йиғимлар, порт йиғимлари) кўринишида бўлиши мумкин.
Давлат харидлари доирасида сиёсат — бу яширин протексионизм усули бўлиб, унга кўра давлат органлари ва корхоналардан фақат миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини (бу товарлар импорт товарлардан қиммат бўлса ҳам) сотиб олиш талаб қилинади.
Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар —бу давлат сиёсатининг яширин усули бўлиб, унга кўра ички бозорда сотиладиган пировард товарда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши қонуний равишда белгилаб қўйилади. Савдо сиёсатининг яширин усулларининг кўпчилигини ва оқибатларини миқдоран баҳолаш жуда қийин.
Қуйида маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар мисолида яширин усулларнинг иқтисодий самарасини кўриб чиқамиз