Битирув малакавий иши мавзу


-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлиш талаблари



Download 0,64 Mb.
bet5/16
Sana25.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#262391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ташқи савдо сиёсатида нотариф методларнинг қўлланилиши ва замонавий

1.1.1-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлиш талаблари
Фараз қилайлик, мамлакатда товар таклифи Sd, товарга талаб еса Dd ни ташкил қилади. Еркин савдо шароитида 1P нархда хориждан товар таклифи 15 ни ташкил қилади. Ушбу мамлакатда ишлаб чиқариш таннархи хорижга нисбатан юқори бўлганлиги сабабли маҳаллий товарлар таклиф қилинадиган нарх ҳам юқори. Aгар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хориждан таклиф қилинаётган товарлар миқдорини ҳар бир нарх учун қўшиб чиқсак, ушбу мамлакат бозорида ана шу товарнинг жами таклиф тўғри чизиғига — 2S ега боламиз.
Ички талаб жами талаб билан A нуқтада мувозанатга келади. Бу мувозанат нуқтада 1P нархда 6Q та товар сотилади, бу товарларнинг Q1 таси ички ишлаб чиқарувчилар, 5Q таси хорижликлар томонидан сотилади.
1.1.2-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлиш талаблари
Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишга қарор қилади ва маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлиш талабларини жорий қилади. Чекловларга дуч келмаслик учун хорижий компаниялар ўз ишлаб чиқаришини шу мамлакат ҳудудига кўчириб ўтказади, бу еса уўарнинг ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига олиб келади.
Харажатлар ошиши натижасида товар қимматлашади хориждан таклиф чизиғи S1 дан S3 га кўчиб ўтади. Бунинг натижасида жами таклиф чизиғи ҳам S2 дан S4 га кўчиб ўтади ва V нуқтада мувозанатга келади. Натижада товар нархи P2 гача ошади ва сотиш ҳажми Q1, гача камаяди. Сотилган товарларни Q2 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, Q3 таси еса мамлакатга ишлаб чиқаришни кўчириб ўтказган хорижликлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Хорижга нисбатан қимматроқ маҳаллий компонентларни сотиб олиш талабига мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари ошиб кетди ва нарх P1дан P2 га кўтарилди, истеъмолчиларнинг зарари еса a+b+c+d+e га тенг бўлди.
Бу ерда: а сегмент — чегаравий самара (маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қайта тақсимланадиган сумма), b сегмент — ҳимоялаш самараси (маҳаллий ишлаб чиқаришнинг хорижий ишлаб чиқаришга нисбатан самарасизлиги сабабли йўқотишлар) d сегмент — истеъмол самараси (нарх ошиши натижасида истеъмол миқдоридаги йўқотишлар). Икки сегментнинг йиғиндиси с+e даромад самараси (хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг нарх кўтарилиши натижасида олган қўшимча даромади)ни ифодалайди, бу ерда: с сегмент бу мамлакатда жойлашган хорижий ишлаб чиқарувчиларга тегади, е сегмент еса ишлаб чиқариш харажатларининг ортишини ифодалайди.
Мамлакатнинг жами иқтисодий зарари b+e+d ни ташкил қилади. Ташқи савдони тарибга солишнинг тариф ва нотариф методлари бор. Нотариф методларга миқдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усуллар киради. Буни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин. Давлат ташқи савдони тартибга солишда тариф методлари билан бир қаторда нотариф методлардан ҳам кенг фойдаланади.
Уларнинг кўпчилиги божхона тарифларидан фарқли равишда миқдорий жиҳатдан ўлчанмайди ва шунинг учун статистикада яққол акс эттирилмайди. Нотариф методларнинг ушбу хусусияти ҳукуматларга ташқи савдо сиёсати соҳасида ўз мақсадларига эришишда улардан аралаш фойдаланишга имкон яратади.
Нотариф усуллар — товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъни мамлакатга олиб кириладиган ёки четга чиқариладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Нотариф усуллар миқдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усулларга ажратилади. Улар устун даражада ривожланаётган ва ҳукумат томонидан протексионистик иқтисодий сиёсатни талаб қилувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларига хосдир.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish