ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 14-сонли илова
Ҳомила олди сувларининг муддатидан олдин кетиши билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти.
(Қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши)
Ҳомиладорда туғруқ фаолияти бошланмасдан олдин ҳомила олди сувларининг кетиши ёки қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши ҳомила олди сувларининг кетиши. Ҳомила олди сувларининг туғруқнинг 1 даври бошланмасдан кетиши муддатидан олдин кетиш дейилади. Нормада ҳомила олди сувлари туғруқнинг 2 даври охирида кетиши лозим.
Симптомлари ва белгилари:
Ҳомиладорда туғруқ фаолияти бошланмасдан олдин ҳомила олди сувларининг кетиши. Амниотик суюқликнинг ўзига хос ҳиди ташхисни тасдиқлайди.
Кузатишлар сони:
Ҳомила олди сувларининг кетиши аниқланганда зудлик билан ҳомиладор аёлни касалхонага юборилади.
Қўшимча мутахассислар кўриги:
Терапевт.
Диагностик текиширишлар номи ва сони:Ҳомила олди сувларининг ҳажми ва ҳомила ҳолатини аниқлаш мақсадида УТТ. Термометрия
Асосий даволаш тадбирлари:
Стационарда даволаш.
Кичик муддатда агар ҳомиладорлик сақланса, касалхонадан чиққанидан сўнг кузатув. Аёлга ажралмалари, ҳомила қимирлаши ва тана ҳароратини назорат қилиб туриш тушунтирилади.
Шифохонага ёткизишга кўрсатма:
Ҳомиладорликнинг 2 ва 3- триместрида ҳомила олди суви кетиши ёки бир вақтда кўп миқдорда кетишига шикоят қилиб келса, УТТ билан ташхисни аниқлаштириш лозим*, сўнг текшириш ва кейинги олиб бориш масаласини ҳал қилиш учун туғруқхонага юбориш лозим.
Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:
Қоғаноқ парданинг юқоридан йиртилиши ва ҳомиладорлик сақланиш ҳолатларида ҳомиладорни режали равишда туғруққача кузатилади.
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..
ДАЛОЛАТНОМА
ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 15-сонли илова
Сурункали ва ўткир бактериал ва/ёки вирусли инфекциялар билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти
Барча ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни қуйидагиларга текшириш лозим: ОИВ, захм, қизилча, гепатит В ва С.
Бошқа турдаги инфекцияга текширишлар (токсоплазмоз, ЦМВ, ВПГ, сув чечак, паровирус В19) оғирлашган акушерлик анамнезида, репродуктив йукотишларда ёки урогенитал тизимнинг сурункали касалликларида бажарилади (уреаплазмоз, хламидиоз, микоплазмоз).
Симптомлари ва белгилари:
Кўпгина инфекцион касалликлар аёлларда, айниқса асоратланган акушерлик анамнези бўлганларда ҳомиладорлик бўйича антенатал парваришга ҳисобга олиш вақтида текширганда тасодифан аниқланади. Аниқ симптомлари кузатилмайди. Аммо маълум бир инфекцияларга хос бўлган белгилар мавжуд. Масалан, ОИВ/ОИТСда даволаш кам самара берадиган тез- тез кузатиладиган яллиғланиш касалликлари кўп учрайди. Имкони борича эртароқ ОИВ инфекциясига маслаҳатлаш ва ихтиёрий тестдан ўтишни таъминлаш лозим. Ҳомиладор аёлнинг қонида ОИВ аниқланганда унинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасидан профилактик давони бошлаш керак (бу ҳолатда ОБЮПси самарали бўлади).
Захм ҳомиладорда аввал бўлмаган розеоласимон тошмалар билан кузатилади. Қизилча учун эса, терида тошмалар тошиши ва гипертермия хос.
Вагинал кандидоз ва трихомонадали кольпит жинсий йўллардан ажралмалар келиши ва қичишиш билан кечади.
Кузатувлар сони: Сурункали инфекцияда – режали ташрифлар, ўткир инфекцияда – режали ташрифларга боғлиқ эмас. масалан, қзилчада – тошмалар тошганда, ВПГ – ўткир генераллашган шаклида.
Қўшимча мутахассислар кўриги: Маҳаллий ОИТС билан курашиш Марказлари инфекционисти, терапевти, урологи, дермато-венерологи, акушер-гинекологи.
Диагностик текширишлар номи ва сони:
Вирусли (ОИВ, гепатитлар, ЦМВ, ВПГ) ёки урогенитал инфекцияларда (уреаплазма, микоплазма, хламидий) қоннинг иммунофермент таҳлили (ИФА - IgG ва IgM турдаги махсус антителоларни аниқлаш) ва бачадон бўйни каналидан қўзғатувчининг ДНКсини аниқлаш учун полимераза-занжирли реакция (ПЗР) бажарилади.
Вагинал кандидоз ва трихомонадали кольпитда жинсий йўллардан ажралмалар келиши ва қичишиш билан шикоят қилганда суртма ёки бактериологик текширишда аниқланади. Даволашдан сўнг такрорий текширилади.
16-20 ҳафталик муддатда ҳомила нуқсонларини, асаб найи патологияси ва бошқа ривожланиш нуқсонларини аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун ҳомила скрининги ўтказилиши шарт. Бир вақтда қон зардобида АФП, ХГ ва эстриол миқдорининг биохимик скрининги ҳам аниқланади.
Асосий даволаш тадбирлари:
ОВИ, заҳм, гепатит В ва С антителалари аниқланганада ташхисни тасдиқлаш, диспансеризация ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш, ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун махсус муассасаларга юборилади.
· ОИВ-инфекцияси бўлган ҳомиладорларни ташхисни тасдиқлаш, вирусли юкламани ва СD4-лимфоцитлар миқдорини аниқлаш, бу таҳлиллар натижасида онадан болага юқишининг олдини олиш схемаларини аниқлаш учун юбориш лозим. ОВИнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун антиретровирусли терапияни ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасидан бошлаш керак, агар кечроқ ташхис қўйилса, шу заҳоти бошланиши шарт (ЎзР ССВ буйруғига қаранг). Бу ҳомиладорларни ҳам ОИВ билан зарарланмаган ҳомиладорлардек олиб борилади. Бироқ ОИВ билан зарарланган ҳомиладорлар бир вақтда ОИТС билан курашиш Марказида мутахассис кўригида ҳам туради. ОИТС билан курашиш Марказидаги мутахассис (ҳомиладор аёл ҳоҳиши бўйича яшаша жойида, вилоят ёки Республикада) ҳомиладор аёлни диспансер ҳисобига олади, вирус юкламасини ва СD4-лимфоцитлар миқдорини текширади, онадан
болага юқишининг олдини олиш учун антиретровирусли профилактика схемасини ишлаб чиқади, ОБЮП мақсад ва вазифаларини тушунтиради, АРВ дори воситаларини қабул қилиш афзалликлари, миқдори, қабул қилиш давомийлиги ҳақида маълумот бериб, ҳомиладор аёлга антиретровирусли дори воситасини беради (АРВ дори воситаларини ҳисобга олиш норматив талабларига риоя қилиб, уларни қайд қилиб боради), ушбу ҳомиладорни олиб бориш режасига асосан ҳомиладор аёл аҳволини назорат қилади. ОВИнинг онадан болага юқишининг профилактикаси Миллий баённомасига асосан туғруқ муддати ва усулини режалаштиринг (2012 йил) ва аёлни ОВИ чақалоққа кўкрак билан эмизганда сут орқали юқиш хавфи ҳақида маълумот беринг. Учинчи триместрда ҳомиладорга чақалоқни хавфсиз озиқлантириш усуллари ҳақида огоҳлантиринг.
Агар ОИВ-инфекция аёлда ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланган бўлса, унга жинсий йўллар орқали юқадиган инфекцияларнинг олдини олиш усуллари ҳақида маълумот беринг. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ва туғруқдан кейин албатта контрацепция усуллари, айниқса икки томонлама контрацепция тури (ҳомиладорликдан ва жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялардан) – презервативлар ҳақида маълумот беринг.
· Заҳм. Заҳм билан зарарланган аёлларни даволаш, кейинги ҳомиладорликни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш ихтисослашган касалхоналарда амалга оширилади. Заҳм билан зарарланган аёлларни ҳомиладорлик даврида пенициллин қаторидаги антибиотиклар билан даволанади– бензатин-пенициллин 2,4 ЕД м/о бир марта ёки агар аллергияси бўлса, – эритромицин 15 кун давомида қилинади.
· Қизилча. Ҳомиладорлик даврида қизилча антителаси аниқланмаса ва юқиш хавфи юқори бўлса, (қизилча билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлса) ҳомиладорлик даврида II ёки III-триместрларда эмланиб, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача скрининг ўтказилади.
Серонегатив ҳомиладорлар, қизилчага қарши вакцинация қилинмаганларга туғруқдан сўнг дарҳол кейинги ҳомиладорликларда зарарланмаслиги учун иммунизация қилинади.
Бирламчи зарарланиш ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача кузатилса, IgM, IgG миқдори динамикада ортиб борса, вирусологик текширишда қўзғатувчи аниқланса, аёлга ҳомиладорликни тўхтатиш таклиф қилинади (ҳомилада ривожланиш нуқсони хавфи юқори бўлганлиги сабабли).
Лозим бўлса, симптоматик даво ўтказилади.
Қизилчанинг ўткир шаклидаги ҳомиладорларни акушерлик касалхонасига госпитализация қилмаслик лозим (фақат туғруқдан ташқари ҳолатларда).
· Сўзак. Ҳомиладорларни даволаш антибиотикларга сезгирликка боғлиқ – пенициллин ёки 3 авлод цефалоспоринлар м/о га ихтисослашган касалхоналарда амалга оширилади. Сўзак билан бирга кўп ҳолларда хламидиоз ҳам кузатилишини ҳисобга олиб бир вақтда хламидиозни ҳам даволанади. Сўзакка қарши даволанган ҳомиладорлар соғайганлигини тасдиқлаш учун қайта бактериологик текширилади.
· Токсоплазмоз. Ҳомиладорлик даврида токсоплазмоз билан бирламчи зарарланишдан сақланиш тадбирлари ҳақида аёлга маълумот бериш керак (мушук, хом гўшт билан бевосита мулоқотда бўлишдан сақланиш, лозим бўлса, ҳимоя воситалари сифатида резина қўлқопларни қўллаш, тўлақонли термик ишлов берилмаган ва хом гўштни истеъмол қилмаслик).
Ҳомиладорлик даврида токсопламоз билан биринчи марта зарарланган ҳомиладорларда ҳомила зарарланишининг олдини олиш учун – спирамицин қўлланилади. Гидроцефалия, ҳомила мия тўқимасининг деструктив ўзгаришларида токсоплазмозни аниқлаш учун ҳомиладор аёл қўшимча (амниотик суюқликни ПЗР, ИФА, УТТ ва б.) текширилади. Фаол жараён аниқланганда даво ўтказилади.
· Оддий герпес вируси. Ушбу ҳомиладорлик даврида биринчи марта зарарланган бўлса, фақат инфекциянинг генераллашган шаклларида даво ўтказилади. (биринчи марта зарарланишда ҳомилага юқиш эҳтимоли камроқ, агар бу қайта зарарланиш бўлса, унда оқибатлари яхши бўлмайди.)
Туғруқ вақтида ёки туғруқдан 6 ҳафта олдин генитал герпеснинг бирламчи эпизодлари аниқланса – кесар кесиш амалиёти билан туғдириш масаласини ҳал қилинг ва туғруқ вақтида в/ига ацикловир юборинг, имкони борича инвазив муолажаларни бажарманг. Қайталанувчи генитал герпесда ҳомиладорлик даврида сўнги 4 ҳафтасида рецидивнинг ва чақалоқ зарарланишининг олдини олиш учун ацикловир қилинади – бу ҳолатларда табиий туғруқ йўллари орқали туғдиришни режалаштиринг.
· Цитомегаловирус (ЦМВ) – кўп аёлларда белгилари кузатилмайди, баъзи аёлларда мононуклеозга ўхшаш манзара беради. Агар онада бирламчи зарарланиш + амниоцентез натижаси мусбатлиги + носпецифик УТТ белгилари (туғма нуқсонлар, ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши)да ҳомиладорликни 22 ҳафтагача тўхтатиш масаласини ҳал қилинг.
· Кандидоз. Вагинал кандидоз (оқчил, ёки замбуруғли инфекция) ҳомиладорлик даврида кўп кузатиладиган инфекция бўлиб ҳисобланади.
Қиндан кўп миқдорда таъсирловчи ажралмалар келиши, қичишиш каби белгилар хос.
Ҳомиладорларда кандидоз 2-10 марта кўпроқ учрайди ва даволаш қийинроқ кечади. Одатда туғруқдан сўнг ўз-ўзидан тузалиш кузатилади. Клиник белгилари кузатилганда маҳаллий интравагинал клотримазол билан даволанади.
· Трихомоноз. Метронидазол трихомонозни даволашдаги ягона самарали дори воситаси бўлиб ҳисобланди. Бир марталик 2 г миқдори 90% аёлларда самара беради. Ҳомиладор аёл билан бир вақтда жинсий ҳамроҳи ҳам даволаниши лозим. Тинидазол, орнидазол, ниморазол ва бошқа нитромидазол гуруҳидаги дори воситалари трихомонада инфекциясини даволашда юқори самарали бўлиб ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида метронидазолни қўлламасликка ҳаракат қилиш лозим, бу муддатларда трихомониазни даволаш учун клотримазол дори воситасини қўллаш мумкин.
· Хламидий инфекцияси. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида аниқланса, перорал антибиотиклардан эритомицин 500 мг 4 маҳал кунига ёки амоксициллин 500 мг 3 маҳал кунига ёки азитромицин ёки клиндамицин 7 кун давомида қўллаш мумкин. Даволанган ҳомиладорларда даво олмаганларга нисбатан муддатидан олдинги туғруқ, қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши, кам вазнли чақалоқлар туғилиш хавфи анча камаяди.
Шифохонага ётқизишга кўрсатма: Акушерлик кўрсатмалар, ҳомиладорликнинг патологик кечиши.
Кейинги тактика ва реабилитация. Туғруқдан сўнг аниқланган касалликлар даволанади ва чақалоқ инфекционист томонидан кўрилади. Айниқса, репродуктив йўқотишлар ва ҳомиласи патология билан туғилган аёллар туғруқдан сўнг алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, аниқланган инфекцияларни даволаш шарт бўлади.
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..
ДАЛОЛАТНОМА
Do'stlaringiz bilan baham: |