Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида


ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 16-сонли илова



Download 457 Kb.
bet17/21
Sana24.11.2022
Hajmi457 Kb.
#871095
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 16-сонли илова
Сийдик йўллари инфекцияси билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти
КХТ-10 O23.0 – Ҳомиладорлик давридаги буйрак инфекцияси
Симптомсиз бактериурия.
Цистит.
Пиелонефрит.
Симптомлари/белгилари. Дизурик белгилар, ўнг ёки чап бел соҳасида оғриқ, тана ҳарорати ортиши, ҳолсизлик, қувватсизлик
Симптомсиз бактериурия сийдик таҳлилида аниқланади, кўп ҳолларда гестацион пиелонефритга олиб келади, шунинг учун ҳам антибактериал даво ўтказилишни талаб қилади.
Цистит дизурик белгилар билан кузатилиб, юқорига инфекция кўтарилиб пиелонефритга олиб келиши мумкин.
Гестацион пиелонефрит. Ўткир пиелонефрит ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланиб, 20–40% ҳомиладорларда симптомсиз бактериурия билан кечади, шу сабабли уни ҳам гестацион пиелонефрит ривожланишининг хавф омили деб ҳисоблаш мумкин.
Сурункали пиелонефритнинг авж олиши, ҳомиладорликкача мавжуд бўлган пиелонефрит бўлиб, ҳомиладорликнинг II триместрида (22–28 ҳафталарда) (60%) ва эрта чилла даврида (4, 6, 12 сут), ҳали юқори сийдик йўлларининг кенгайиши ва гиподинамияси сақланиб турган даврда кузатилиши мумкин.
Кузатувлар сони: симптомсиз бактериурия – антибактериал даводан сўнг такрор текшириш, сурункали пиелонефритда ремиссия босқичида - режали ташрифлар
Қўшни мутахассислар кўриги: гинеколог, терапевт, нефролог ёки уролог
Диагностик текширишлар номи ва сони. Умумий сийдик таҳлили,
Нечипоренко бўйича сийдик таҳлили, СЙИ (ИМТ) аниқланганда даволашдан олдин ва кейин флорани аниқлаш ва антибиотикларга сезгирликни аниқлаш мақсадида сийдикни бактериологик текшириш*.
Буйракдаги ўзгаришларни, гидронефрозни ва ҳомила ҳолатини аниқлаш учун УТТ.
Асосий даволаш тадбирлари– органогенез тугаллангандан сўнг бажарилади (8 ҳафтадан сўнг).Симптомсиз бактериурия ва циститда - сезгирлиги юқори бўлган антибиотик ва уросептиклар. Бактериал лаборатория бўлмаган жойларда – ҳимояланган пенициллинлар, ёки цефалоспоринлар, уросептиклар, фитотерапия. Пиелонефритнинг профилактикаси учун – позицион даво (тиззи-тирсак ҳолати) ва фитотерапия (ўтлар дамламаси – жўхори попуги, пол-пола, наматак).
Шифохонага ётқизишга кўрсатма – ҳомиладор аёл тана ҳарорати ортиши, чов соҳаси ва қорин пастига иррадиацияланувчи белдаги оғриқлар билан дизурик белгиларга шикоят қилса, текшириш ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун ҳомиладор аёлни туғруқ мажмуасининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига юбориш керак. Ўткир оғриқлар, пиурия ва гидронефрозда –урология бўлимига госпитализация қилинади.
Симптомлари/белгилари: кучли интоксикация, тана ҳарорати ортиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, эт увишиш, бел соҳасида оғриқ (бир ёки икки томонлама), дизурик белгилар, оёқларини қорнига тортган ҳолдаги мажбурий ҳолат.
Таққослама ташхис. ўткир аппендицит, ўткир холецистит, буйрак ёки жигар санчиғи, умумий инфекцион касалликлар билан.
Акушерлик асоратлари: муддатидан олдинги туғруқ хавфи, нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши, қоғаноқ сувлари эмболияси, хорионамнионит, эндометрит, миометроэндометрит, аднексит.
Бошқа мутахассислар кўриги: уролог, нефролог, акушер-гинеколог.
Текширишлар номи ва сони: ҳар бир ташрифда умумий қон ва сийдик таҳлили, сийдик суртмаси бактериоскопияси, УТТ. Ҳомиладор аёл биринчи марта пиелонефрит билан мурожаат этса, режали равишда шифохонага ётқизиш- бунда ташхисни аниқлаштириш лозим.
Кейин касаллик авж олганда ва ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда шифохонага ётқизилади.

Қон: ўткир жараёндаюқори лейкоцитоз чапга сурилиш билан, ЭЧТ ортиши, гемоглобин пасайиши. Қон биохимик таҳлилида - гипоальбуминемия. Оғир ҳолатларда креатинин ва мочевина ортиши. Сурункали жараёнда – гемоглобин пасайиши, чунки буйраклар эритропоэзда иштирок этади, гуморал омил – юқори лейкоцитоз ва ЭЧТ ортиши фонида эритропоэтин ишлаб чиқаради.


Сийдик. Зимницкий синамаси - гипопротенурия, никтурия. Умумий сийдик таҳлили - ишқорий реакция, сийдик чўкмаси - лейкоцитоурия (норманинг юқори чегараси – кўриш майдонида 6-8), цилиндрлар бўлмаслиги, лейкоцитурия (пиурия). Сийдик йўллари бир томонлама тиқилиб қолганда йиринг ажралмаслиги ва сийдикда лейкоцитлар бўлмаслиги мумкин. Нечипоренко, Аддис-Каковский, Амбурже синамалари – шаклли элементларни миқдорий аниқлаш. Нечипоренко синамаси – ҳомиладорлар учун норма: лейкоцитлар 4000, цилиндрлар 100, эритроцитлар 2000. Сийдикни бактериурияга текшириш фақат бактериологик лабораторияда бажарилади.
Ҳақиқий бактериурия – бир неча сийдик таҳлилида монокультурада 0,1 млн ва ундан ортиқ миқдорда қўзғатувчини (яъни биттаси) аниқланиши.
Бактериоскопия – сийдик чўкмаси суртмаси микроскопияси. Агар бир кўриш майдонида 10 бактерия бўлса – 0,1 млн/млга мос келади. Фазали-контрастли микроскопияда - 1 микроб 0.1 млн/млга мос.
УТТ. Одатда УТТда ҳомиладор аёлнинг бачадони, йўлдоши, буйраклари ҳам кўрилади. Шикастланиш белгилари – жом косача тизими қалинлигининг ўзгариши ва кенгайиши.
Асосий даволаш тадбирлари: Антибактериал терапия: пенициллин қаторидаги антибиотиклар: ампициллин - кам токсик, карбенициллин, пенициллин, ампиокс, бутун ҳомиладорлик давомида қўлланилиши мумкин. Иккинчи триместрдан: цефалоспоринлар, аминогликозидлар гуруҳи (фақат гентамицин, стрептомицин карлик чақириши туфайли қўллаш ман этилади).
Макролидлар гуруҳи - эритромицин, олеандомицин.
Сульфаниламидлар - уросульфан, этазол.
Химиотерапевтик воситалар: нитрофуранлар (фурадонин, фурагин, фурозолидон) фурагин меъда шиллиқ қаватини кам таъсирлайди, бу қатордаги бошқа дори воситалари кўнгил айниши ва қусиш чақиради. 8-оксихинолин ҳосилалари - 5-НОК, нитроксилин, неграм (налидикс кислотаси)- налидикс кислотаси дори воситаларини нитрофуранлар билан бирга ишлатмаслик мақсадга мувофиқ, чунки бактериостатик самараси камаяди.
Сийдик чиқишини яхшилаш – спазмолитиклар, десенсибилловчи воситалар.
Ўсимлик дори воситалари – сийдик чиқишини яхшилайди ва дезинфекциялайди: куштарон, қайин барглари, наъматак меваси, жўхори попуги, ер тути, кора итузум, қовоқ уруғи.
Туғруқдан сўнг даволаш - 2-3 ҳафта давомида даволаш давом этиши лозим. Эрталаб жойидан эрта туриш сийдик чиқишини яхшилайди. Шу дорилар балан даволанади, фақат эритромицин қўлланилмайди (сутда кўп миқдорда йиғилади), аммо узоқ муддат таъсир қилувчи сульфаниламидларни қўллаш имконияти пайдо бўлади. Соғайиш мезонлари - 2-3 та нормал сийдик таҳлили. Касалхонадан чиққандан сўнг уролог ҳисобида 3-5 йил давомида туради. Пиелонефрити бўлган аёлларга гормонал контрацептивлар тавия этилмайди, чунки улар касллик авж олишига шароит яратади.
Кейинги тактика ва реабилитация. Туғруқдан сўнгсурункали пиелонефрит авж олишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида 2-ҳафта давомида кузатув, фаол патронаж. Контрацепция қамрови. Кейин касалликни терапевт даволайди.

ТАСДИКЛАЙМАН


СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..

ДАЛОЛАТНОМА





Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish