Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида


ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 11-сонли илова



Download 457 Kb.
bet13/21
Sana24.11.2022
Hajmi457 Kb.
#871095
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 11-сонли илова
Ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар.
Гипертензив синдром билан ҳомиладорларни ҚВП шароитида олиб бориш стандарти.
Нозологик шакли. Таснифи: Сурункали гипертензия Гестацион гипертензия:
Ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия (ҲИГ)
Енгил преэклампсия Оғир преэклампсия
Сурункали (эссенциал ёки симптоматик) гипертензия билан қўшилган преэклампсия
Эклампсия
Сурункали гипертензия. Симптомлар/белгилар: Ҳомиладорликкача ва ҳомиладорликнинг биринчи 20 ҳафтасида аниқланган гипертензия. Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда АҚБ - 140/90 мм сим.уст. ва ундан юқори.
Кузатувлар сони: Антенатал кузатув 20 ҳафтагача – 2 ҳафтада 1 марта, 20 ҳафтадан сўнг – ҳар ҳафтада.
Қўшни мутахассислар кўриги ва кузатуви: терапевт, окулист, нефролог.
Диагностик текширишлар номи ва сони:
Ҳар бир ташрифда: 20 ҳафтагача - 2 ҳафтада 1 марта, 20 ҳафтадан сўнг – ҳар ҳафтада;
2 қўлда АҚБни ўлчаб, кўз тубини умумий кўрикдан ўтказиш
Акушерлик кўрик – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБ аниқлаш (гравидограмма);
Умумий қон таҳлили: I ва II- триместрларда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб; Умумий сийдик таҳлили (протеинурияга);
Коагулограмма* I ва II- триместрларда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта;
34 ҳафтадан КТГ ёки бачадон-йўлдош-ҳомила фон айланишини текшириш учун допплерометрик текшириш, лозим бўлганда такрорланади.
Асосий даволаш тадбирлари:
ГИПЕРТЕНЗИЯ БИРИНЧИ МАРТА АНИҚЛАНГАНДА ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун АЁЛНИ туғруқ мажмуасига юборинг.
АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯСИ ҲОМИЛАДОРЛИККАЧА МАВЖУД БЎЛГАН ҳомиладорларни биринчи ташрифда ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш ва ҳомилага таъсир кўрсатмайдиган антигипертензив даво тайинлаш учун туғруқ мажмуасига юборинг. Касалхонадан қайтгандан сўнг:
- Ҳомиладорликкача мавжуд бўлган артериал гипертензияда антигипертензив воситаларни қабул қилишни давом эттириш ва тор мутахассислар билан биргаликда кузатувни давом эттириш.- АҚБ ҳомиладорликкача бўлган миқдордан пастга тушиб кетмаслиги лозим.
Ҳомиладор аёл ва ҳомиласининг аҳволи қониқарли бўлса, ҳомиладорликни табиий туғруқ муддатигача давом эттириш мумкин.
ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.
Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган хавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг: · ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори · ДАБнинг гипертензияда 25 мм сим.уст.га ортиши · Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши
· Бош оғриғи,
· Кўришнинг бузилиши/кўз олдида майда нарсалар учиши
· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши
· Кўнгил айниши, қусиш · Бурун битиши, · Қулоқ шанғиллаши · Сийдик миқдори камайиши · Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси · Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши · Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши · Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи · Қоғаноқ сувлари кетиши
· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши
Госпитализацияга кўрсатма: - гипертензия биринчи марта аниқланганда - гипертензия фонида протеинурия кузатилса - агар диастолик АҚБ 105 мм.сим.уст. ва ундан юқори ва систолик АҚБ 160

мм.сим.уст. ва ундан юқори бўлса, касалхонага юборишда антигипертензив воситалар беринг:


НИФЕДИПИН (КОРИНФАР) 5 мг тил остига, агар АҚБ 10 дақиқадан сўнг пасаймаса (ДАБ 105 мм.рт.ст.дан юқори бўлса) АҚБ назорати остида сублингвал ҳар 15 минутда 5 мгдан 6 таблеткагача давом этинг (5мгх6=30 мг) ЁКИ АҚБ назорати остида 10 мг сублингвал ҳар 30 минутда диастолик АҚБ 90-100 мм.сим.уст.да турғун тургунича ёки АТЕНОЛОЛ 25-50 мг суткада 2 марта (қатъий индивидуал ҳолатда).
-дорилардан биттаси самара бермаса, уларни биргаликда қўллаш мумкин, ДОРИ ВОСИТАЛАРНИНГ МИҚДОРИ КАСАЛХОНАДА БЕЛГИЛАНАДИ.
Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация
Туғруқдан кейинги бирничи 6 ҳафта давомида ҳар 3 кунда АҚБ ўлчаб, назорат қилиб турилади, шунингдек АҚБ нормал ҳолатга қайтмаган аёлларни кейинги текширишлардан ўтказилади. Контрацепцияни индивидуал танлаш.
Гестацион гипертензия. Ҳомиладорларни ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия билан олиб бориш
Симптомлар/белгилар: Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда ДАБ 90дан 105 мм рт. ст. ДАБ 110 мм.рт.ст ва ундан юқори бўлиши оғир преэклампсия деб ҳисобланади (Оғир преэклампсияга қаранг).
Кузатувлар сони: Ҳафтада бир марта Бошқа мутахассислар кўриги: Мутахассислар кўриги ва кузатуви: терапевт, окулист, невропатолог. Диагностик текширишлар номи ва сони:
Ҳомиладор аёлни гипертензия сабабларини аниқлаш, тўлиқ текшириш ва кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун туғруқ комплексига ЁТҚИЗИНГ.
ШИФОХОНАДА ДАВОЛАНГАНДАН СЎНГ -
-умумий кўрик, иккала қўлда АҚБни ўлчаш;
- акушерлик кўриги – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБни аниқлаш (гравидограмма);
- умумий қон таҳлили: I ва II - триместрларда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб;* Умумий сийдик таҳлили (протеинурияга);
Коагулограмма* I ва II -триместрларда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта;
- қоннинг биохимик таҳлили – трансаминазалар - АлАТ, АсАТ, мочевина*
- 34 ҳафтадан КТГ ёки бачадон-йўлдош-ҳомила фон айланишини текшириш учун допплерометрик текшириш, лозим бўлганда такрорланади;- II- ва III -триместрларда кўз тубини текшириш; - агар кузатув натижалари турғун бўлса, муддатидаги нормал туғруқни режалаштиринг.
Асосий даволаш тадбирлари: Дори воситалари тайинланмайди!
Касалхонадан қайтгандан сўнг кузатувни давом эттиринг. 38 ҳафтада туғруққа йўлланг.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар: Ҳомиладор аёлни гипертензия сабабларини аниқлаш, тўлиқ текшириш ва кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун туғруқ комплексига ЁТҚИЗИНГ.Қуйидаги ҳолатларда такрор шифохонага ётқизилади:
- ностабил АҚБ, - оғир преэклампсия белгилари кузатилганда;
- ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши белгилари кузатилганда (БТБ гравидограммада) ёки ҳомиланинг аҳволи ёмонлашса - олдин туғдириш масаласини ҳал қилиш учун.
ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.
Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган хавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг: · ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори · ДАБнинг гипертензияда 25мм сим.уст.га ортиши · Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши
· Бош оғриғи,· Кўришнинг бузилиши/кўз олдидиа майда нарсалар учиши
· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши · Кўнгил айниши, қусиш · Бурун битиши,· Қулоқ шанғиллаши · Сийдик миқдори камайиши
· Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси
· Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши
· Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши
· Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи · Қоғаноқ сувлари кетиши
· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши
Агар ДАБ 110 мм рт стдан юқори, ва/ёки САБ 160 мм рт ст.дан юқори бўлса, Оғир преэклампсия деб қаранг (Оғир преэклапмсияга қаранг). Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация. Туғруқдан кейинги бирничи 6 ҳафта давомида ҳар 3 кунда АҚБ ўлчаб, назорат қилиб турилади, шунингдек АҚБ нормал ҳолатга қайтмаган аёлларни кейинги текширишлардан ўтказилади. Контрацепцияни индивидуал танлаш.
Енгил преэклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.
Симптомлари/ белгилари: 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчагандаДАБ 90 ва ундан юқори, аммо 110 мм рт ст,дан паст ва суткалик сийдикда протеинурия – 0,066%о дан 1 г/лгача.
Кузатиш сони: 3 кунда 1 марта, яъни бир ҳафтада 2 марта.
Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, окулист, невропатолог.
Диагностик текширишлар номи ва сони:
Якуний ташхис қўйиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учунҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИНГ.
ШИФОХОНАДАН КЕЙИНГИ ДАВОЛАШ –
Патронажни кучайтириш Иккала қўлда ҳам АҚБни ўлчаб умумий кўрик ўтказиш
Акушерлик кўриги – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБ аниқлаш (гравидограмма)
Умумий қон таҳлили: II -триместрда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб*умумий сийдик таҳлили (протеинурияни аниқлаш) 3 кунда 1 марта.Коагулограмма* II- триместрда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта.
Қоннинг биохимик таҳлили – трансаминазалар - АлАТ, АсАТ, мочевина* Ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасидан бошлаб КТГ * ёки бачадон- йўлдош- ҳомила қон айланишини аниқлаш учун допплерометрик текширув *- кўрик. - агар кузатув натижалари турғун бўлса, муддатида нормал туғруқлар ўтказишни режалаштиринг
Асосий даволаш тадбирлари: Антигипертензив даво ўтказилмайди. 38 ҳафтада туғдирилади.Шифохонага ётқизишга кўрсатма
Енгил преэклампсия биринчи марта аниқланган бўлса, якуний ташхис қўйиш ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИНГ. Шифохонадан чиққандан сўнг қуйидаги ҳолларда қайта ётқизилади: - АҚБ турғун бўлмаса, - оғир преэклампсия белгилари кузатилса;
- ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши (гравидограмма бўйича БТБ орқада қолса) ёки ҳомила ҳолати ёмонлашса - протеинурия авж олса, Муддатидан олдин туғдириш масаласини ҳал қилиш учун. Агар гипертензияда ДАБ 25 мм.рт.ст. ортиқ кўтарилса: 2-3 даражадаги касалхонага ётқизиб, қилиб антигипертензив давони бошлаш керак.
Агар ДАБ 110 мм рт стдан ортиқ, ва/ёки САБ 160 мм рт ст.дан ортиқ бўлса, аҳволини оғир преэклампсия деб баҳоланг (Оғир преэклапмсияга қаранг)
ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.
Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган ҳавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг:
ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори
· ДАБнинг гипертензияда 25мм сим.уст.га ортиши
· Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши
· Бош оғриғи,
· Кўришнинг бузилиши/кўз олдидиа майда нарсалар учиши
· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши
· Кўнгил айниши, қусиш
· Бурун битиши,
· Қулоқ шанғиллаши
· Сийдик миқдори камайиши
· Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси
· Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши
· Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши
· Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи
· Қоғаноқ сувлари кетиши
· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши
38 ҳафтада туғдиринг.
Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:
Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида ҳар 3 кунда ўзи АҚБни ўлчаб, назорат қилиб туради, шу муддатда АҚБ нормал кўрсаткичга қайтмаса, кейинги текширишларга йўлланади. Индивидуал ҳолда контрацепция танлаш.
Оғир преэклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.

Симптомлари/ белгилари: 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчагандаДАБ 110 мм рт ст, ва ундан юқори, гипертензида ДАБ 25 мм.рт.ст. ортиқ кўтарилса, суткалик сийдикда протеинурия – 1 г/лдан ортиқ (0,3 г/л=300мг/сут) ва/ёки қуйидаги белгилардан бирортаси кузатилса.


Бош оғриғи (кўп ҳолларда анальгетиклар таъсир қилмасдан кучайиб боради), бош айланиши;
- кўришнинг хиралашиши, кўз олдида қора нарсалар учиши;
- бурун битиши;
- кўнгил айниши ва қусиш;
- Гиперрефлексия;
- Олигурия (сийдик ажралиши 30 мл/соатдан кам);
- эпигастрий ёки қориннинг ўнг юқори квадрантида оғриқ;
- юрак соҳасида оғриқ;
- ўпка шиши;
- генераллашган шишлар;
- протеинурия ортиб бориши;
Кучлироқ ривожланган белгига қараб ташхис қўйилади
Кузатиш сони: Туғдириш муддати ва усули ҳал қилинади.
Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, окулист, невропатолог, нейрохирург.
Диагностик текширишлар номи ва сони: Умумий аҳволини баҳолаш – ҳушини, тери қопламини баҳолаш, пульсини аниқлаш, 2 қўлда АҚБни ўлчаш, нафас сонини аниқлаш. Протеинурияга сийдик таҳлили.
Асосий даволаш тадбирлари: Барча тиббий ходимларни ёрдамга чақиринг ва тез ёрдам машинасини чақиртиринг ёки транспорт ташкиллаштиринг. Аёлни чап ёнбошига ётқизинг. Венасига катта калибрли игна киритинг, имкони бўлса, ангиокатетер (18 G).
Зудлик билан магний сульфат эритмасининг юклама дозасини юборинг: магний сульфати 4 г в/ига 5 мин давомида (16 мл 25% эритма) (инъекция вақтида аёл иссиқлик сезгиси пайдо бўлиши мумкин), сўнг чуқур м/о гановокаин ёстиқчаси ёки лидокаиннинг 2мл 2% эритмасини қилиб, магний сульфатини 10 г (25% эритмани 20 млдан ҳар бир думбасига қилинг- ҳаммаси 40 мл).
Сўнг ҳомиладор аёлни тиббий ходим назоратида зудлик билан 2-3 даражали шифохонанинг туғруқ мажмуасига ётқизинг, у ерда 24 соат давомида в/и га ёки м/о га магнезиал даво давом эттирилади.
Катта калибрли игна орқали в/и га 0,9% NaCl эритмасини қуйинг, 4 л/мин. тезликда кислород беринг.
20 минутдан сўнг АҚБни такрор ўлчаб кўринг. Агар ДАБ 105 мм сим.уст ва ундан юқори бўлса, антигипертензив давони бошланг: - нифедипин 5 мг тил остига. Агар 10 минутдан сўнг ДАБ 105 мм сим уст.дан ортиқ бўлса, нифедипин дозасини такрорланг.
Қўлланилган дори воситаларини ҳисоб- китоб қилинг ва клиник манзара динамикада ривожланишини ёзиб боринг.
Магнезиал терапияни олиб бориш усуллари.
- Магний сульфат эритмасини вена ичига юбориш.
Юклама дозаси: 5 минут давомида 4-6 г юборилади (25% эритмадан 16-24 мл).
Ушлаб турувчи дозаси (2 г/соат): 20 г (25% эритмадан 80 мл 500 мл 0,9% физиологик эритамада). Юбоиш тезлиги 50 мл/соат (16 томчи/мин).
ЁКИ
- Магний сульфатни мушак орасига юбориш.
Юклама дозаси: 10 г - ҳар бир думбага 5 г.дан (20 мл 25% эритмани ҳар бир думбага).
Ушлаб турувчи дозаси : 5 г (20 мл 25%дан) ҳар 4 соатда навбатма навбат ўнг ва чап думбага.
Унутманг! Магний сульфат эритмасининг токсик таъсирида қуйидагилар кузатилади:
- сийдик миқдори камаяди– 30 мл/соатдан кам;
- нафас сони 12-14 марта/мингача;
- тизза рефлекси йўқолади ёки сусаяди.
Шарт! Инфузияни тўхтатиб, лозим бўлса ЎСВга ўтказиш; антидот глюконат кальцийнинг 10% ли 10 мл эритмасини в/и га секин юбориш лозим (5 минут давомида).
Шифохонага ёткизишга курсатмалар.Магний сульфат нинг юклама дозасидан сўнг – туғдириш масаласини ҳал қилиш учун шошилинч ҳолатда 2-3 даражали касалхонага госпитализация қилиши шарт.
Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация. Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида ҳар 3 кунда ўзи АҚБни ўлчаб, назорат қилиб туради, фаол патронаж, шу муддатда АҚБ нормал кўрсаткичга қайтмаса, кейинги текширишларга йўлланади. Индивидуал ҳолда контрацепция танлаш.
Эклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.
Симптомлари/белгилари.

Талваса синдроми. Эклампсия – анамнезида талваса кузатилмаган аёлларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан сўнг кузатиладиган талваса. Эклампсия 20% аёлларда белгисиз тўсатдан бошланади.


Талвасалар:
гипертензиянинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлмайди;
уларни олдиндан сезиб бўлмайди, одатда гиперрефлексия, бош оғриғи ёки кўришнинг ўзгаришисиз кузатилади;
25% ҳолатларда бола туғилгандан сўнг кузатилади;
кетма- кет такрорланиб ўлимга сабаб бўлиши мумкин;
агар аёл хонада ёлғиз бўлса, назорат қила олмаслик мумкин;
кома ҳолатлари билан кузатилиши мумкин.
Талваса (ҳушсиз), сўнг амнезия ҳолати- ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан сўнг ва туғруқдан кейинги биринчи 24 соат давомида диастолик АБ 110 мм.рт.ст. ёки ундан юқори
- Протеинурия 1 г/лдан ортиқ- Кома ҳолатида келиши мумкин (талвасасиз ёки/билан ҳушсиз ҳолатда)
Кичик гуруҳдаги эклампсия бўлган аёлларда артериал босим нормал бўлиши мумкин.
Эклампсик хуружлар фазаси: Продромал - 10-20 секунд, Тоник - 20-30 секунд, Клоник - 1-2 минут, Кома – индивидуал хусусиятлардан келиб чиқиб минутлар ёки соатлар давом этиши мумкин, Тарқалиш даври – 20-30 секунд.
Кузатиш сони. Туғдириш учун зудлик билан яқин орадаги 2-3 даражали туғруқ касалхонага госпитализация қилинади.
Диагностик текширишлар номи ва сони:
Тезкор бирламчи баҳолаш:
• Ҳуши; тери қоплами; пульси; АҚБ; нафас сони; сийдик миқдори; тана ҳарорати; пай рефлексларини текшириш.
• Ҳар 15 минутда динамикада аҳволини баҳолаш.
• Гемодинамик варақа олиб бориш.
Асосий даволаш тадбирлари:
Шошилинч бирламчи ёрдам кўрсатиш тактикаси:
Тезкор ҳуши ва нафасини баҳоланг
Нафас йўллари ўтказувчанлигини текширинг.
Барча тиббий ходимларни ёрдамга чақиринг
Аёлни куч билан ушламасдан жароҳатлардан асранг
Хуруж тарқалгандан сўнг аёлни чап ёнбошига ётқизинг
Катта калбрли игна орқали в/ига 0,9% NaCl эритмасини қуйинг
- Магний сульфатни вена ичига юбориш.
Юклама дозаси: 5 минут давомида 4-6 г юборилади (25% эритмадан 16-24 мл).
Ушлаб турувчи дозаси (2 г/соат): 20 г (25% эритмадан 80 мл 500 мл 0,9% физиологик эритамада). Юбориш тезлиги 50 мл/соат (16 томчи/мин).
Агар харуж такрорланса ёки 20 минутдан сўнг ДАБ 110 мм рт ст ва ундан юқори бўлса, қўшимча 2 г магнезий сульфатини (8,0 мл 25%) в/ига секин юборинг.
Агар харуж давом этса, в/и га қўшимча диазепам 10мг (1% - 1мл физ.эритмада) 2 минут давомида секин юборинг.
ДАБ 110 мм.сим. уст. ва ундан юқори ва/ёки ДАБ 160 мм.сам.уст.дан юқори бўлса, тезда анигипертензив терапияни бошланг: Нифедипин 5 мг тил остига (агар ҳомиладор аёл ҳушида бўлса). Агар 10 минутдан сўнг ДАБ 105 мм рт стдан юқори бўлса, нифедипин дозасини такрорланг.
Тиббий ходим назоратида зудлик билан гемодинамик кузатув остида 2-3 даражали туғруқ касалхонага госпитализация қилинади(ёзмалар билан).
Шифохонага ёткизишга курсатма:
Талваса тўхтагандан сўнг ва магнезий сульфатнинг юклама дозаси қилингандан сўнг, лозим бўлса, антигипертензив воситаларни қўллаб врач назоратида, вена ичига физиологик эритма (0,9% натрия хлорид) қуйиб ва кислород бериб, шифохонага ётқизилади.
Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация
Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида фаол патронаж.АҚБ ва протеинурия назорати, невропатолог, окулист, УАШ маслаҳати ва кўриги. Контрацепция.
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..

ДАЛОЛАТНОМА





Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish