39.Мингтепа ёдгорлиги (Андижон)
МИНГТЕПА — кўҳна шаҳар харобаси (мил. ав. 3 — мил. 5-а.). Андижон вилояти, Марҳамат туманы марказига туташиб кетган ёдгорлик. Хитой ёзма манбаларидаги Эрши ш. б-н айнан деб тахмин этилади. 1940—50 й.ларда А. Н. Бернштам, Ю. А. Заднепровский, кейинчалик (90-й.ларда) Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Фаргона отряди (Б. Матбобоев) археологик текшириш ишлари олиб борган. М. ички ва ташки шаҳардан иборат бўлиб, мустаҳкам мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. Ҳозир фақат ички шаҳарни (38 га) тўрт томондан Тошга ишланган «самовий» отлар расми. қуршаган мудофаа девори сақланиб қолган. М.даги тепаликлар сони 52 та. Ички шаҳарнинг шим.-ғарб томонидаги марказий тепаликнинг маданий қатлами 10 м дан ортиқ. Энг қуйи қатлам мил. ав. 3—2-а.ларга оид. Тепаликдан 5 м қалинликдаги платформа (тагкурси) устида қурилган иншоот қолдиқлари чиққан. Мутахассислар фикрича, бу тепалик шаҳар арки бўлган. М. мудофаа деворининг ҳар 38—40 м масофасида кузатув минораси ўрнатилиб, унинг уз. 18 м, эни 9 м, бал. 3—4 м га етган. Минора ўртасида шинаклар б-н таъминланган хона жойлашиб, унда сокчилар яшаган. Буржларни ўзаро туташтириб турган мудофаа деворининг қалинлиги қуйи қисмида 7 м, юқорида 4 м, бал. 4 м га етган. Девор ва бурж, асосан, яхши пиширилган пахса ва хом ғиштлардан тикланган. Девор ташқарисида хандақлар қазилган. Қадимда М. ўрнида бўлган Эрши ш.ни хитойликлар бир неча марта қамал қилиб, ишғол эта олмаганлар (қ. Эрши мудо-фааси).
Ад.: Бернштам А. Н., Историко-археологические очерки Тянь-Шана и Пами-ро-Алая, М.— Л., 1952; Ўзбекистон давлат-чилиги тарихи очерклари, Т., 2001.
Боқижон Матбобоев.
МИНГТЕПА — дафн иншооти қоддиғи. Тошкент вилояти Оҳангарон вояийси-да жойлашган. 2—3 км2 майдонни эгаллаган 1000 га яқин дўнглик (диаметри 2,5 м дан 30 м гача, бал. 0,5—3,5 м) дан иборат. М.нинг 7 гуруҳи мавжуд: Тўйтепа қишлоғи жан.даги Тўйтепа, Пскент қишлоғининг жан.-шарқидаги Пскент, жан.-шарқий Алимкент, Бўка қишлоғидан 4,5 км узокликдаги Бўка, Олмалиқсой ва Ноқпой ўртасидаги Ноқпой, Қорахитой қишлоғининг шим.-ғарбидаги Қорахитой, Оқча қишлоғининг шарқидаги Окча М.нинг асосини гумбазли ҳужралар ва пастбаланд ертўлалар ташкил этади. Қабрлардан ҳар хил қурол, зийнат буюмлари, дастаси ҳайвон шаклида ишланган идишлар топилган. Топилмалар мил. ав. 1-а.дан мил. 5—7-а.ларгача бўлган даврларда яшаган кўчманчи ва ярим кўчманчи халкларга мансуб.
Ад.: Массон М. Е., Ахангеран. Археолого-топографический очерк, Т., 1953.
Do'stlaringiz bilan baham: |