Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet31/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

ДАБУСИЯ, Дабусқалъа — археологик ёдгорлик (мил.ав.З-мил. 19-а.). Зарафшоннинг ўнг қирғоғида, Окдарё ва Қорадарёнинг туташган жойида, Зиёвуддин ш.дан 7 км шим.-ғарбда жойлашган. Арк (1,4 га) кенг хандақ ва шаҳристон (тахм. 2,2 га) б-н ўралган, атрофи рабод (60 га дан зиёд)дан ибо-рат. Антик давр қадаҳлари (мил. ав.З-а. — мил. 3-а.), илк ўрта асрларга (6—7-а.лар) мансуб тош ва сополдан ишланган буюмлар, сирланган идишлар (9— 12-а.лар), тангалар, шиша идишлар ва б. нарсалар топилган. 6—7-а.ларда Буюк ипак йўлида турган Фай давлатининг маркази. Арабхачифалигита қарши Суғдда кўтарилган қўзғолон пайтида (8-а.). Д.да 10 минг кишилик гарнизон булган. 9—12-а.ларда Самарқанддан Бухорога борадиган «шоҳ йўли»да Д. Суғднинг йирик шахри ҳисобланган. 13-а. бошида мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 15—18-а.ларга оид тарихий манбаларда қалъа сифатида эслатиб ўтилган. 19-а.да Бухоро амирлигига қарашли Зиёвуддин беклигининг қалъасига айланган. Арк ўрнида бек қалъаси жойлашган.
КОФИРҚАЛЪА — қад. шаҳар харобаси (мил. 3—4 — 8-а.). Ўрта асрларда Вахш вилоятининг бош шаҳри Ҳаловард К. ўрнида бўлган. К. Колхозобод ш. (Тожикистон)нинг ғарбий чеккасида жойлашган. Майд. 12 га. Арк, шаҳристон ва рабоддан иборат. Шахристоннинг ғарбий дарвозасидан шарқий дарвозаси томонга асосий ва марказий кўча ўтган бўлиб, у шаҳарни тенг 2 қисмга ажратган. Шаҳарнинг марказида катта майдон бўлган.Шаҳарнинг асосий кўчаси бўйлаб ҳунармандларнинг турар жойлари жойлашган. Шаҳристон аркка ўхшаб пахсадан ишланган 2 қатор мудофаа девори б-н ўраб олинган. Шаҳристоннинг ғарбий дарвозаси яқинида, ички томонда омборхона жойлашган, унда шаҳарга келган деҳқон ва савдогарлардан солиқ ўрнида олинган озиқ-овқатлар сакланган. Арк шахристоннинг шим-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, ундан кенг хандақ б-н ажратилган. Бу ердан қад. сарой ўрнида мил. 7-а.да қурилган ҳукмдор саройи қолдиқлари топилган. Ҳар икки сарой, яъни қад. ва сўнггисининг деворлари манзарали суратлар ва ҳайкалчалар б-н безатилган. Қад. сарой 5-а. да сўнгги кушон даври иншооти ўрнида бунёд этилган. Сўнгги сарой қадимгига нисбатан кенгроқ ҳудудни эгаллаган ва ундан ўзининг қурилиш тарҳи б-н ажралиб турган. Археологик маълумотларга кўра, К. ўрнидаги шаҳар Кушон подшолиги даврида вужудга келган ва илк ўрта асрларда ҳам ривожланишда давом этган. К.даги ҳаёт 8-а. ўртасида (750 й.), араблар истилоси натижасида тугаган.
Ад:. Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish