Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet29/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

БУХОРО БОСҚИНИ
Аркнинг шим.-ғарбий бурчагида тўпчи бошин.инг уйи ва таъмир ишлари устидан назорат қилувчи киши турадиган хона бўлган. Масжиднинг шарқ томонида ошхона, орқа тарафида зарбхона (олтин, кумуш ва чақа тангалар зарб қилинадиган жой) бор. Зарбхонанинг шим.-шарқида заргархона, жан.-да девонбегининг маҳкамаси ва қушбегига қарашли бинолар бўлган (баъзилари ҳозир ҳам бор). Жоме масжиддан бошланган тор йўлак қушбеги ҳовлиси орқали чорсуга туташган. Чорсунинг чап томонида тош ётқизилган катта ҳовли — кўринишхона ўрнашган. Унда элчилар қабул қилинган ва амирларнинг тахтга ўтириш маросимлари ўтказилган. Ҳовлига кираверишда накшли пештоқ бўлган (1605). Ҳовлининг 3 томони айвон б-н ўралган. Олдинги пешайвонда икки қатор нақшли устунлар бўлиб, уларнинг тепаси калла муқарнаслар б-н безатилган. Нурота мармаридан қилинган тахт шу айвондаги тахтиравон тагида турган. Ҳовлининг жан. томонида «Раҳимхон меҳмонхона-си» ва қорихона қурилган (18-а.). Бу бинолар тагида ертўлалар бўлиб, уларда хазина сакданган. Б. а.нинг шим.-шарқидаги Бухоро зиндони манғитлар салтанати даврида қурилган.
Аркнинг ғарб томонидаги ҳовлида мирзалар ва б. хизматчилар учун икки қаватли бинолар қурилган. Сал нарида — саломхона, ундан шарқ томонда меҳмонхоналар, амир ҳамда олий мансабдорларга қарашли бошқа бинолар жойлашган (миён ҳовли). Жан.да ҳаммом, ҳаммомнинг шарқ томонидаги кичкина масжид ҳозиргача сакланган. Аркнинг марказида ўрда (амир хотинлари турадиган уйлар), шим.да қушбеги хотинлари турадиган уйлар, ҳаммомнинг шарқида амир ҳарамидаги қизларнинг уйлари, шарқида зодагонлар яшайдиган уйлар бор. Шим.-шарқий бурчакда Чилдухтарон масжиди ва Баттол Ғозий мозори бўлган. Аркнинг шарқий девори бўйлаб ғуломбачча (соқчилар казармаси), жан.-шарқий бурчагида дорихона (ўқ-дорилар омбори) жойлашган (аркнинг ғарбий деворига тақалган биноларнинг бир қисмигина сакданган). Аркдаги қарийб 80 фоиз иморат сақланмаган. Аркнинг марказида (пойдевор қолдиклари ва харобалари орасида) ер тагидан ўтган мўрилар арк ичига қараб кетган катта сопол қувурлар кўриниб туради. Булар оқова сув қувурларининг қолдиқлари. Аркнинг ғарбий деворидан бошқа ҳамма деворлари, бурчаклардаги миноралар бузилиб кетган. Б. а. дарвозаси олдидаги Регистон майдонида кўпгина иморатлар бўлган. Унинг ғарбий деворига қараган пешайвонга замбараклар қўйилган. Арк дарвозасининг чап томонида лашкар-боши меҳмонхонаси, шим.да эса қурол-яроғлар тузатиладиган устахона ва аслаҳахона (қўрхона) бўлган.
Б. а.нинг шим.-шарқидаги «Чилдухтарон» мақбараси, жан.-ғарбда «Баттол Ғозий хонақоҳи», хос ҳаммом қолдиқлари сакланган. 1990 й.да археологлар томонидан олиб борилган қазиш ишлари натижасида Амир меҳмонхонаси ҳисобланган хонақоҳ ва унинг атрофидаги ҳужраларнинг пойдеворлари, ҳовли ичкарисидаги супа, тошнов, тазар, сандал ва яххоналар очилди. Ҳаммом тузилиш жиҳатдан мураккаблиги [ер ости тазарлари умумий бир тар-моққа бўйсундирилганлиги, шаҳар ташқарисидаги заҳкашга қадар чўзилганлиги, тўрт томонидаги гулах (ўтхона)-лари доимий равишда бир хил иссиқ-лик бериб туриши, яххонада музни то кеч кузгача сақлай билишганлиги] аниқланди.
Бухоронинг 2500 йиллиги муносабати б-н арк ичкарисидаги тахт жойлашган ҳовли таъмирланиб, ўз ҳолига кел-тирилди. Арк деворлари янгиланди. «Гўриён» дарвозаси қайта тикланди ва б. ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ер сатҳидан 2,5—3 м чуқурлик-да гумбазсимон ер ости йўли борлиги аниқланди. Аркда Бухоро давлат меъморий-бадиий музей-қўриқхонаси жойлашган.
Пўлат Зоҳидов, Умар Рашидов.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish