Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet26/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

ВАРДОНЗЕ, Варзонзе, Вардо-на, Варданзи — Бухоро вилояти-нинг Шофиркон туманидаги «Қўрғони Вардонзе» номи б-н машҳур ёдгорлик (6—19-а.лар). Қўрғоннинг уз. 110 м, кенглиги 60—70 м, бал. 45—50 м. Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган. Ривоятларга кўра, Шопурком (Шопур + ком (ариқ)) атамаси сосо-нийлар шаҳзодаси Шопур исмидан олинган. Шопур Бухорога келиб, бухорхудотлан ер олиб қаср ва қишлоқ қурдирган ва унга ариқ келтирган. Наршахийнннг ёзишича, бу катта бир қиш-лоқ бўлиб, куҳандизга, катта ва мустаҳкам ҳисорга эга. У Туркистоннинг чегарасида жойлашган. У жойда ҳар ҳафтада бир куни бозор бўлиб савдогарлар кўп келар эди. Араблар ҳужуми арафасида (8-а. боши) В. Бухородан алоҳида мустақил подшолик пойтахтига айланган. В. ҳукмдори вардонхудот араблар учун бухорхудотлардан хавф-лироқбўлган. 10-а.да В. обод шаҳар эди. В.да тўқилган каъбапўш Маккага олиб борилган. Акад. Я. Ғуломовниш археологик ва этн. кузатишлари В.нинг 19-а. охирларигача обод савдо-ҳунармандчилик шаҳарчаси бўлиб келганлигини кўрсатади. 18—20-а. бошларида В. Бу-хоро амирлигининг Шофиркон тумани маркази бўлган. 18—19-а.ларга ке-либ Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги уртасидаги ички низолардан В. анча жабрланган. С. Айний гувоҳлик беришича, 1880-й.ларда В. ва унинг атрофларини қаттиқ шамол натижасида кучли қум босади. Шундай бўлишига қарамасдан, В. 20-а.нинг бошида ҳам обод бўлиб, савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатидаги ўз мавқеини сақлаб қолди. Мулла Қурбонжон Фитраи Вардонзеҳий Бухорий (вафоти 1888 й.) В.да туғилиб ўсган бўлиб, тожик ва узбек тилларида шеърлар ёзган, Бухоронинг машҳур қозиларидан бири бўлган. В. ва унинг атрофлари Бухоро амирлиги, қизил аскарлар томонидан тугатилгач, Бухорода бошланган мужоҳидлар ҳаракатининг асосий марказларидан бирига айланди (1920-24 й.лар). Аҳоли 1954 й. гача В. қўрғонида яшаган, сўнгги қум босишдан кейин уни тарк этишга маж-бур бўлган. Бугунги кунга келиб В. ўрнида қўрғон тепалик мавжуд. Қўрғоннинг устида мармартош сақланиб қолган. Ҳоз. пайтда қўрғон атрофи нураб, анча еми-рилиб, айрим жойлари ўпирилиб кетган. Бу ҳудудда Қўрғони Вардонзе, Кўҳна Вардонзе қишлоклари бор. Вардонзе давлат табиат ёдгорлиги ташкил қилинган.
Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; История ат-Табари, Т., 1987.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish