Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Фарғонанинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Қува, Ахсикет ёдгорликлари)



Download 216,29 Kb.
bet23/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

35.Фарғонанинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Қува, Ахсикет ёдгорликлари)
ҚУВА — Фарғона вилояти Kyвa my-л«акидаги шаҳар (1974 й.дан), туман маркази. Фарғона ш.дан 40 км шим.-шарқда. Яқин т.й. станцияси Қува (4 км). Аҳолиси 40 минг киши (2005). Қ. — Фаргона водийсидаги энг қад. ша-ҳарлардан бири. Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи ҳақида турли риво-ятлар мавжуд. «Фарғона тарихи»нинг муаллифи Ибратнинг ёзишича, Қ.Қубод (ёки Қубо) деб аталиб, кейинчалик «Қува» шаклини олган. Қ. ва Даван давлати тўғрисида дастлабки маълумотлар мил. ав. 2-а.га мансуб Хитой манбаларида келтирилган. Ўша даврда Қ. кенгайиб қўҳандиз, шахристон ва рабод каби уч қисмдан иборат бўлган. Шаҳар тевараги икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори б-н ўралган. Рабодда баланд (3,6 м) яхлит тагкурси устида будда ибодатхонаси қад кўтарган (қ. Қува будда ибодатхонаси). Ибодатхона 8-а. бошларида араблар томонидан вайрон қилинган. 9—12-а.ларда Қ. Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган. Истахрийнинг таъкидлашича, Қ. катталиги жиҳатидан Фарғонада Ахсикатдан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қ. Сайхун (Сирдарё)гача етиб борадиган наҳр соҳилида қад кўтарган. Унинг марказида Регистон майдони, кўҳандизда жоме масжиди, рабодида эса сарой, қамоқхона ва бозорлари жойлашган. Қ. мўғуллар истилоси оқибатида вай­рон этилиб, 14—16-а.ларда қасаба шаклидаги масканга айланган. Ёқут Ҳамавий Қ.ни кагга шаҳар деб атайди. Шаҳар Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарига илова қилинган харитасида кўрсатилган. Қ.да ҳунармандчилик ривожланган. Темирчилик ва шишасозлик юксак даражага етган, шаҳарнинг ўз тангаси зарб қилинган. «Бобурнома»-да Қ. Андижондан 4 оғоч (фарсах) нарида жойлашган қишлоқ деб айтилади.«Она ва бола» соғлиқни тиклаш маркази.
Тарихчи А.Муҳаммаджоновнинг фикрича, шаҳар номи «Қавийбод», «Қаво-бод» ёки «Қайбод» шаклларида талаффуз этилган ва қавийларнинг қароргоҳи, тождор ҳукмдорнинг каёний тахти ўрнатилган қаср ва мамлакатнинг бош шаҳри — пойтахт маъносини англатган. Кейинчалик ўзгариб Қ. шаклини олган. Қ.да 1956—60 й.ларда Я.Ғуломов бошчилигида (В.Д.Жуков, И.Аҳроров, В.А. Булатова, А.Муҳаммаджонов, Ҳ.Муҳамедов, М.Аминжонова) археолргик қазишма ишлари олиб борилди. Археологик маълумотларга кўра, ўрта асрларда Қ.нинг умумий майд. 100—120 га ни ташкил зтган. Шундан шаҳристон 12 га ва унинг шим.-шаркий бурчагидаги арки аъло 1 га майдонни эгаллаган (шаҳристон ва арк қолдиқлари ҳоз.гача сакданган). 1998 й. Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 й.лик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида Қ.да археологик қазишмалар олиб борилди. Бунинг натижасида шаҳристоннинг жан. мудофаа девори остидан 8 м дан зиёд чуқурликдан мил. ав. 2—1-а.ларга оид моддий маданият буюмлари топилди. 1998 й.даги қазишма ишлари натижасида шаҳарнинг уч дарвозаси ўрни аниқланди, шаҳар харобаси ҳудудидан турар жой бинолари мажмуаси ва унинг шим.да 7—8-а.ларга оид будда ибодат­хонаси ҳамда у ердаги будда илоҳлари ҳайкаллари топидди.
Қ.дан бир қанча машҳур кишилар, хусусан, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Рукниддин Қубовий, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Абдуқаюм Вахмий, Шокирхон Ҳакимий ва б. етишиб чиққан.
Шаҳарда пахта тозалаш, ғишт здлари, мебель, тикувчилик, қандолатчилик фабрикалари, дон маҳсулотлари к-ти, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, қурилиш ташкилотлари, йўлларни таъмирлаш ташкилоти, таъмирлаш-қурилиш бошқармаси, «Иссиқнон», тўқимачилик корхоналари, деҳқон бозо-ри, савдо маркази, анор шарбати ишлаб чиқарув-чи цех, автокорхона бор. Ўзбекистон — Туркия «Аҳрор» қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. 5 уму­мий таълим, болалар му-сиқа мактаблари, лицей, клуб муассасалари, туман
марказий, болалар кутубхоналари, ма­даният ва истироҳат боғи, байналминал жангчилар, 2-жаҳон уруши қатнашчилари хиёбонлари, Аҳмад ал-Фарғоний ёдгорлик мажмуи, ўлкашунослик музейи, стадион мавжуд. Туман марка­зий касалхонаси, шаҳар касалхонаси, тиш даволаш поликлиникаси, махсус диспансер, «Она ва бола» реабилитация маркази, дорихоналар ва б. тиббий му-ассасалар аҳолига хизмат қўрсатади. Қдан Фарғона, Қўқон, Марғилон, Андижон, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Аравон ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли так-силар қатнови йўлга қўйилган.
Ад.: Абдухолиқ Абдурасул ўғли, Қадимги Фарғона тарихидан [Хитой манбаларида Фарғона ҳакдца илк маълумотлар], Т., 2002.
ҚУВА БУДДА ИБОДАТХОНАСИ (7-8-алар) — қдд. Шаҳристон ёдгорлигининг шим. томонидаги рабод қисмида бунёд этилган ибодатхона. Археологик текширишлар натижасида шу аникдандики, 7-а. охири — 8-а. бошларида Шаҳристонда уй-жой ва аҳоли кўпайиб, ундан ташқаридаги ҳудудни ўзлаштиришга эҳтиёж туғилган. Ушбу жойда 80 дан ортиқ хона, 5 та кўча ва улар б-н боғлиқ марказий майдон қазиб очилган. Унинг шим.да эса 7—8-аларда фойдаланилган будда ибо­датхонаси қолдикдари кавлаб ўрганил-ган. Ибодатхона 2 та катга залдан иборат бўлиб, бири сиғиниш учун, иккинчиси ибодат килишга мўлжалланган. 1-хонада илоҳ (худо)ларга қурбонликлар (гул, мева-чева ва б.) келтирилиб, ўртадаги тагкурасига қўйилган ва ибодат килувчилар айланиб чиқиб кетишган. Унинг ёнгинасида асосий ибодат бажариладиган хона бўлиб, уни ярми сақпанган холос. Кучли ёнғин натижасида бинолар ва улардаги буюмлар куйиб йўқ бўлиб кетган. Шунга қарамай, 2 отлиқ ва улар ёнидаги жангчилар ҳайкалларининг парчалари сақланган. Ҳайкаллар, тасвирлар мажмуасида ёвузлик илохи Мара, яхшилик илоҳи ва будда ҳимоячиси Шри-дэви, Манжушра сиймолари яхши сақланмаган.
Қ.б.и. ўзининг меъморий ечими б-н Ўрта Осиёдаги Будда иншоотларидан айрим белгиларига кўра бир оз фарқ қилади. Хусусан, Будда ибодат-хоналарига хос ва диний маросим
Қува будда ибодатхонасн: / — шер ҳайкали (7—8-а.лар). 2— эзгулик маъбудаси Шри-Дэви ҳайкалининг бош қисми (7—8-а.лар). ўтказишда фойдаланилган айрим меъморий белгилар бунда учрамайди. Қ.б.и. қурилишида кўпроқ мавжуд шарт-шароит ва маҳаллий қурилиш анъанаси-дан фойдаланилган. Яна бу ердан топилган ҳайкаллар тасвирларида, айниқса, юз тузилишида бир оз бўлсада, туркийлашган қиёфа беришга ҳаракат қилинган. Бу ибодатхона ва топилмалар мутахассислар томонидан кўплаб тортишувларга сабаб бўлди. Бу иншоот будда динидаги мустақил оқим — ваджраяна йўналишига тааллуқли ягона ёдгорлик деб талқин этилмоқда. Бу оқим кўпроқ ҳиндуизм таъсирида бўлиб, Ўрта Осиёда фақат Қ.б.и.да кузатилган.
Қ.б.и. топилмалари Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда аниқланган материалларга ўхшашлиги б-н, ўрта асрлардаги маданий-иқтисодий алоқаларни янада ривожланганини, маданият ва санъатни юксалганини кўрсатади.
Ад.:Булатова В.А., ДревняяКува, Т., 1972; Ставиский Б.Я., Судьбы буд­дизма в Средней Азии (по археологическим данным), М., 1998.
Боқижон Матбобоев.


АХСИКАТ — қад. шаҳар харобаси. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Тарихий маълумотларга қараганда, А. шаҳри мил. ав. 3 — 2-а.ларда вужудга келган, 9 — 10- а.ларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. 1219 й. мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. А.нинг эски ўрнидан 5 — 7 км ғарбда бунёд этилган янги шаҳар — Ахси 14— 17-а.ларга оиддир. А.ни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари 19-а. охирлари —20- а. бошларидан бошланган. 1885 й. Н. И. Веселовскип, 1914 й. И.А. Кастанье қазиш ва қидирув ишлари олиб борган. Шўролар даврида М. Е. Массон (1939) ва А. Н. Бернштам (1948)лар текширганлар. Археологик тадқиқотлар натижасида А. арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлганлиги, шаҳарнинг уч қисми ҳам алоҳида деворлар б-н ўралганлиги, аркда хрким саройи, зиндон, шаҳристонда ички бозор, жоме масжиди, пишиқ ғиштдан ишланган ҳовуз ва ариқлар, рабодда ҳунармандлар маҳаллалари ва ташқи бозор мавжуд бўлганлиги аниқланган. А. Наманган ўлкашунослик музейи ходимлари томонидан ҳам ўрганилган (1957 - 59). 1960 й. Узбекистан ФА Тарих ва археология инти уюштирган махсус экспедиция А. рабодидан 11- а. га оид кўҳна ҳаммом ўрнини очган. У ердан сопол идиш, қувур, чақа танга ва шиша буюмлар топилган. Бундан ташкари, А. харобаларидан ғарброкда ўрта асрларга оид яна бир шаҳар харобалари борлиги аниқданган. Акад. Я. F. Ғуломов ва археолог И. Аҳроров мазкур тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид иккита шаҳар бўлганлигини, улардан бири қад. А. ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси эканлигини биринчи бўлиб исботладилар. 1967 й. рассом И. А. Смирнов А. харобаларидан йиғиб жамлаган сопол идиш, жез буюм ва зеб-зийнатлар мажмуасини Москвадаги Шарқ халқлари давлат музейига такдим этган. А. ёдгорлиги узбек халқи маданияти тарихида муҳим ўрин тутганлиги учун 1950 й.дан давлат муҳофазасига олинган.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish