Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet21/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

31.Қовунчи маданияти
ҚОВУНЧИ МАДАНИЯТИ - мил. ав. 2-а. — мил. 6-а.га оид археологик маданият. Ўрганилган жой дастлаб Қовунчитепа харобаси бўлгани учун номи шундан. Қ.м. Тошкент воҳаси, Сирдарёнинг ўрта оқими ва Фарғонанинг шим.-ғарбий қисмида тарқалган. Ар­хеолог Г.В.Григорьев 1934—37 й. ларда Қ.м. мажмуаларида қазиш ишлари олиб борган. Шоштепани ўрганиш натижасида 1-марта маданий қатламларнинг анйқ стратиграфияси белгиланди. Бу эса Қ.м.нинг аниқ даврини (Қовунчи I мил. ав. 2—1-а.лар; Қовунчи II 2 босқичга бўлиниб, унинг 1-босқичи мил. 1—4-а.лар, 2-босқичи 5—6-а.лар) белгилашга асос бўлган. Қ.м. Тошкент воҳасидаги қад. деҳқончилик б-н шуғулланган туб аҳоли маданияти (қ. Бурганли мадани-яти) асосида «халқларнинг буюк кўчиши» даврида Тошкент воҳасига кириб келган сарматлар, ҳунлар ва б.халқларнинг этник маданияти таъси­рида ривожланган. Тошкент воҳаси Қ.м. шаклланишининг асосий маркази бўлган. Мажмуаларда меъморлик мактабининг маҳаллий анъаналарига асос-ланган, юксак мудофаа иншоотларига эга бўлган шаҳарсозлик, сопол идишлар ва ҳайкалчалар шаклининг ўзига хос хусусиятлари таркиб топган. Қ.м. воҳада шаҳар маданияти пайдо бўлиши ҳамда ирригация тизимининг такомиллашиши асосида деҳқончиликнинг янада ривожланиш даврида тарқалган. Қовунчи мажмуалари асосида Тошкент ш. ма­данияти пайдо бўлган ва ривожлана бошлаган. Ўша даврдаги арк ва унинг атрофида 1 ёки 2 қишлоқцан иборат аҳоли пунктлари бўлиб, уларнинг айримлари мудофаа деворлари б-н ўралган. Шаҳарлар ҳунармандчиликнинг ва савдо-сотиқнинг асосий таянч пунк­та ҳисобланган. Металлга ишлов бериш (темирчилик, жез асбоблар қуйиш) анча ривожланган. Кулолчиликда сопол идишлар ясаш асосий ўрин эгаллаган, уларнинг тури, шакли кўпайган. Сопол идишларнинг таги текис бўлган. Қовунчи I да кўвача, товоқ, қизғиш ёки бўғиқ қўнғир ранг берилган сопол идишлар, Қовунчи II да қулоқли хурмачалар, бандлари ҳайвон шаклидаги турли идишлар ва хурмачалар учрайди. Қ.м.га хос идиш қопқоқлари, кўралар, диний маросим буюмлари, 2 бошли қўчқор ёки шохли ҳўкиз бошлари шаклида ясалган ўчоқ пойтагликлари топилган, улардан тутатқи солинадиган ва қурбонлик қилинадиган идиш сифатида ҳам фойдаланилган. Қовунчиликлар деҳқончилик ва яйлов чорвачилиги б-н шуғулланишган. Улар деҳқончилик маъбудалари, олов ва аждодларга сиғинишган. Милоднинг дастлабки асрларида Қ.м. жанубга томон тарқалиб, Суғд, Қашқадарё ҳудудидаги маҳаллий маданий мажмуаларга таъсир эта бошлаган. 6-а.га келиб, Ўрта Осиёнинг марказидаги воҳалар б-н иқтисодий ва савдо алоқаларининг кучайиши ҳамда умумсуғд мадани­яти таъсирида Тошкент воҳасида Қ.м. ўзига хос аломатларини йўқотган, секин-аста бутун Мовароуннаҳрга хос ягона маданият вужудга кела бошлаган.
Абдулаҳад Муҳаммаджонов. ҚОВУНЧИТЕПА — археологик ёдгор-лик (мил. ав. 6-а. — мил. 8-а. ва 15— 16-а.ларга оид шаҳар харобаси). Тош­кент вилоятининг Янгийўл ш.даги Куркулдак каналининг чап соҳилида жойлашган. Археолог Г.В.Григорьев
қазиш ишлари олиб борган (1934— 37), бу ердан кулолчилик ва қури-лиш муҳандислигига мансуб буюм-лар топилган. Кейинчалик Ўзбекис-тон ФА Археология ин-ти (Ю.Ф.Бур-яков раҳбарлигида) томонидан ўрганилган (1970, 1976, 1978). Майд. 25 га. Қ. баланд арк (50x50 м), тўғри тўртбурчакли шаҳристон (150x100 м) ва рабоддан иборат. Маданий қатлам-лар (4—12,5 м қалинликда) Бурганли маданияти ва Қовунчи маданиятита оид меъморлик-қурилиш қолдиқлари-дан ташкил топган. Аркнинг остки қатламларида ертўлалар, кулхона, қўлда ясалган дағал сопол идишлар Бурганли даври (мил. ав. 6—3-а.ларга)-га тегишлидир. Қазиш натижасида туби юмалоқ, тумшуқли қозонлар, ярим юмалоқ тоғорачалар, юза коса-лар, туби текис хумчалар топилган. Айрим идишларга қизил, жигарранг ангоб б-н кенг чизиқ ёки ромб шак­лида нақшлар берилган. Қовунчи дав­ри 2 босқичга бўлинган. Мил. ав. 2-а. — мил. 2-а.да хом ғишт ва пахсадан ис-теҳком ҳамда турар жой бинолари қурилган. Мил. 3—8-а.ларда шаҳар ва рабодда ҳаёт анча ривожланган. Мод-дий маданиятга Сирдарёнинг қуйи қисмида яшаган қад. аҳолининг ма­данияти катта таъсир қилган. 8-а.нинг 1-ярмида арабларнинг Чочга қилган босқинчилигидан сўнг Қ. ташландиқ ҳолга келган. 15—16-а.га келиб, унда ҳаёт қайта тикланган.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish