Манбалар ва ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; История ат-Табари, Т., 1987;Ҳофиз Таниш Бухори й, Абдул-ланома [1 —2-ж.лар], Т., 1999—2000; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; М ир Мухаммад Амин Бухарий, Убайдулла-наме, Т., 1957; Аб-дурахмони Тали, История Абулфейз-хана, Т., 1959; Фаз-леллах ибн Руз- бихан Исфахани, Мехман-наме-йи Буха-• pa, M., 1976; Ахмад . *,*." Даниш, История '" • *' Мангитской династии, Душанбе, 1967; Мирза Абдал Азии Сами, Тарихи салатин-и мангитиййа, М., 1962; Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997 й. 18— 20 окт., Бухоро-Хива), Т., 1997.
БУХОРО АМИРЛИГИ - Бухоро хонлигиннт 1753 й.дан кейинги номи; аштархонийлар ўрнига келган манғитлар сулоласи вакиллари ўзларини амир деб аташган. Шунга кўра, давлат Б.а. деб атала бошланган. 1920 й. Бухоро боскини натижасида тугатилган.
БУХОРО АРКИ - Бухородаги қад. шаҳарсозлик ёдгорлиги. Дастлаб мил. ав. 1-а.да қурилган. Шаҳарнинг қад. қалъаси. Араблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари — бухорхудотлар яшаган. Сомоиийлар даврида (9— 10-а.лар) қайта қурилиб девор ва буржлар б-н мустаҳкамланган. Кррахонийлар даврида (11—12-а.лар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (13-а.) арк бир неча бор вайрон қилинган. Ҳоз. қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (16-а.)да шаклланган.
Бал. 20 м ча бўлган тепалик устига қурилган аркнинг майд. 4 га, тарҳи кўпбурчакли. Турли даврларда деворлари тош, пишиқ ва хом ғишт, пахсалар б-н мустаҳкамланган. Ўпирилиб туш-ган жойлари дастлаб хом гиштдан, кейин пишиқ ғиштдан таъмир этилган. Кўтарила борувчи йўл орқали ғарбдаги улкан дарвозадан (16-а.) ичкарига кири-лади (шарқ томонида ҳам илгари дар-воза бўлган). Дарвозахона пештоқининг икки ён томонидаги «гулдаста» ва улар оралиғидаги 3 қаватли бино яхши сақ-ланган. Арк ичкарисига олиб кирадиган узун далон-йўлакнинг чап девори-да 12 ва ўнг деворида 13 тахмонтокча қилинган. Чап томонидаги токчаларнинг баъзиларида обхонага кириладиган эшиклар бор. Гулдаста (бурж)лар тагида зах ва дим ертўлалар бўлган. Да-лоннинг ўнг томонидаги ўрта токчасида афсонавий қаҳрамон Сиёвуш руҳига Наврўз байрамида чироқлар ёқилган. Амир сайисхона (отхона)сига ҳам шу ердаги зинадан кирилган. Далондан чиқаверишда тўпчи боши (сарой қўриқчилари бошлиғи)нинг маҳкамаси, шу ердаги айвон тагида ертўла бўлган (бу бинолар бузилиб кетган). Ундан сал нарида (ғарбий девор бурчагида) пеш-айвонли жоме масжид (сарой масжиди) қурилган (18-а. охири). Масжид деразалари панжарали, деворларининг ички томонидаги нақшлар орасига Қуръон оятлари битилган. Пешайвон шипи мураккаб гириҳдар б-н безатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |